Гўдакнинг қулоғига азон айтиш тўғрисидаги саволга жавоб
Гўдакнинг қулоғига азон айтиш тўғрисидаги саволга жавоб
Ижтимоий тармоқлардан бирида Саид исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалому алайкум. Биламизки, янги бола туғилса унинг қулоғига азон айтилади. Шу амални шаръий далилларини билмоқчи эдим?
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِوَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Аввал янги туғилган боланинг қулоғига азон ва иқома айтиш тўғрисида тўрттала мўътабар мазҳабнинг қабул қилинган раъйларини келтириб олсак.
Шофеъий мазҳаби мужтаҳидларидан бири бўлган Имом Нававий “Алмажмуъ” китобида шундай дейди: “Янги фарзанд туғилганида – у ўғил бўладими ёки қизми фарқсиз – азон айтиш суннатдир. Бу Абу Рофеънинг ҳадисига кўра шундай. Ушбу азон намозга айтиладиган азоннинг лафзлари билан бир ҳил бўлади. Бизнинг олимларимиздан баъзилари (яъни баъзи Шофеъий мужтаҳидлар) гўдакнинг чап қулоғига намоздан олдинги иқомани айтишни мустаҳаб деганлар”.
Ханбалий мазҳаби мужтаҳидаларидан бири Баҳутий “Кашфул қаноъ”да шундай дейди: “Абу Рофеънинг ҳадисига кўра, янги туғилган боланинг – у хоҳ ўғил бўлдими ёки қизми – ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтиш суннатдир”.
Ҳанафий мужтаҳидларнинг охиргиларидан ва энг улуғларидан бири бўлган Ибн Обидийн “Раддул Мухторнинг ҳошияси”да шундай дейди: “Янги туғилган боланинг қулоғига азон айтиш мандубдир”. Ҳанафий мазҳабида боланинг чап қулоғига иқома айтишга доир гапни учратмадим. Балки бор бўлса мен топа олмагандирман, бу менинг нуқсонимдан албатта.
Янги туғилган боланинг қулоғига азон ёки иқома айтиш масаласи Ислом олимлари ҳаммаси битта гапга иттифоқ қилган масала эмас. Яъни Моликий мазҳаби мужтаҳидларидан Ҳаттоб Моликий “Мавоҳиб ул жалил” китобида айтади: “Молик янги туғилган гўдакка азон айтишни макруҳ санаган”.
Бу тўғрида менинг раъйим. Юқорида келтирилган Абу Рофеънинг ҳадисида янги туғилган боланинг қулоғига азон айтиш ҳақида гапирилади, лекин чап қулоққа иқома айтиш ҳақида гап келмайди.
عن أبي رافع قال: رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم أذن في أذن الحسن بن علي حين ولدته فاطمة
Абу Рофеъдан, у айтади: “Фотима (розияллоҳу анҳо) Ҳасан ибн Алийни туққанида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг (Ҳасаннинг) қулоғига азон айтганларини кўрдим”. Абу Довуд ва Термизий ривояти. Теримизийга кўра саҳиҳ, лекин аслида ҳасан.
Чап қулоққа иқома айтиш ҳақида эса, иккита ҳадис келган бўлиб, уларнинг иккаласи ҳам муҳаддислар наздида мавзуъ (яъни тўқиб чиқарилган ёлғон) ҳадисдир. Уларнинг бири қуйидагича:
عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: من ولد له مولود فأذن في أذنه اليمنى وأقام في أذنه اليسرى رفعت عنه أم الصبيان
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки фарзанд кўрса ва унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, ундан Уммус Сибён (Уммус Сибён – араб ўлкалари хурофотларида одамга тегувчи жинларнинг бир тури) кўтарилади”. Байҳақий ва Абу Яълолар ривояти. Мавзуъ.
Хулоса қиладиган бўлсак, мусулмон шахс янги фарзанд кўрганида, фарзандининг қулоғига азон айтиши яхши, савобга эгадор қилгувчи амал. Абу Рофеънинг ҳадисида Росулуллоҳ алайҳиссалом айнан ўнг қулоққа азон айтганлари айтилмаган бўлсада, жуда кўп саҳиҳ ҳадисларда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чап томондан ўнг томонни афзал кўрганликларини, яхши ишларни ўнг қўл билан қилганлари ёки ўнг томондан бошлаганларини кўришимиз мумкин.
أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : إذا أكل أحدكم فليأكل بيمينه وإذا شرب فليشرب بيمينه فإن الشيطان يأكل بشماله ويشرب بشماله
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Биронтангиз овқат ейдиган бўлса ўнг қўли билан есин, ичса ўнг қўли билан ичсин, чунки шайтон чап қўли билан ейди ва ичади”. Муслим ривояти.
Шундан келиб чиқиб, боланинг қулоғига азон айтишда ўнг қулоққа айтиш ҳам мандуб бўлади.
Энди чап қулоққа иқома айтишга келсак, бу тўғрида ўта заиф асарлар ва мазуъ ҳадислардан бошқа маълумот топа олмадим, шунинг учун бу амални қилишга шаръий далил бор, деб айта олмайман. Балки шунинг учун ҳам, Ҳанафий мазҳаби олимлари чап қулоққа иқома айтиш ҳақида бирон гап гапиришмагандир. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
03.05.2016
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми