ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Халифа
(13)
Халифа табанний қилишда (қонун қабул қилишда) шаръий аҳкомлар доирасидан чиқмайди
Халифа табанний қилишда шаръий аҳкомларга чекланади. У шаръий далиллардан тўғри истинбот қилинмаган бирор ҳукмни табанний қилиши ҳаромдир. У ўзи табанний қилган аҳкомларга ва ўзи риоя қилган истинбот тариқатига чекланади. Ўзи табанний қилган тариқатга зид тариқат билан истинбот қилинган ҳукмни табанний қилиши ва ўзи табанний қилган аҳкомга зид бўлган буйруқни бериши мумкин эмас. Демак, халифа мана шу икки ишга чекланади.
Биринчи иш, яъни халифа табанний қилишда шаръий аҳкомларга чекланганлигига далиллар қуйидагилар:
Биринчи: Аллоҳ Субҳонаҳу ҳар бир мусулмонга – халифа бўладими ёки бошқами – барча амалларини шаръий аҳкомларга биноан юргизишини фарз қилди. Аллоҳ Таоло шундай деди:
فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ
– “Йўқ, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича… зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (Нисо:65)
Амалларни шаръий аҳкомларга мувофиқ юргизиш қачон Шореъ хитоби ҳар хил тушунилган, яъни шаръий ҳукм ҳар хил бўлиб қолган вақтда улардан муайян битта ҳукмни табанний қилишни бандага шарт қилди. Мусулмон амал қилишни, яъни ҳукмни татбиқ қилишни истаган вақтда бир неча аҳкомлардан муайян бир ҳукмни табанний қилиши вожиб бўлади. Халифа бирон амални, яъни ҳукмни адо этишни истаган пайтда унга табанний қилиш вожиб бўлиб, бу – ҳукм бўлади.
Иккинчи: Халифага бериладиган байъатнинг матни халифани Ислом аҳкомларини маҳкам ушлашга мажбур қилади. Чунки байъат Қуръон ва суннатга амал қилишга байъат бўлиб, халифанинг ундан четга чиқиши ҳаромдир. Агар у Қуръон ва суннатдан четга чиқса бўлаверади, деган эътиқод билан четга чиққан бўлса, кофир бўлади. Агар бундай эътиқод қилмай четга чиққан бўлса, осий, золим ва фосиқ бўлади.
Учинчи: Халифа шариатни ижро этиш учун қўйилган. У шариатдан бошқасини мусулмонларга ижро этиш учун олиши ҳаром. Чунки шариат бундан қатъий шаклда қайтарди ва Исломдан бошқа нарса билан ҳукм қилган одамни иймонсиз дейиш даражасигача борди. Бу эса, қатъийликка далилдир. Бунинг маъноси халифа аҳкомларни табанний қилишда, яъни қонун чиқаришда фақат шаръий аҳкомларга чекланганини англатади. Агар у бирор қонунни шариатдан ўзга томондан олса бўлаверади, деган эътиқод билан олган бўлса, кофир бўлади. Агар бундай эътиқод қилмасдан олса, осий, золим ва фосиқ бўлади.
Энди иккинчи иш, яъни халифа ўзи табанний қилган аҳкомларга ҳамда ўзи риоя қилган истинбот тариқатига келсак, бунга далил халифа ижро қиладиган шаръий ҳукм айнан халифанинг ҳаққи бўлган, ундан бошқанинг ҳаққи бўлмаган шаръий ҳукмдир. Бошқача айтганда, халифа унга мувофиқ амалларини юргизиши учун табанний қилган шаръий ҳукмдир. Бошқа бирор шаръий ҳукм эмас. Агар халифа бирор ҳукмни истинбот қилса ёки бирон ҳукмга тақлид қилса, ушбу шаръий ҳукм унинг ҳаққида Аллоҳнинг ҳукми бўлади. Халифа мусулмонлар учун ҳукм табанний қилишда шу шаръий ҳукмга чекланмоғи лозим бўлади ва унга зид ҳукмни табанний қилиши ҳаром бўлади. Чунки бу зид ҳукм унинг ҳаққида Аллоҳнинг ҳукми, деб эътибор қилинмайди ва унга нисбатан шаръий ҳукм бўлмайди. Шундай экан, мусулмонларга нисбатан ҳам шаръий ҳукм ҳисобланмайди. Шунинг учун у фуқаро учун чиқараётган буйруқларида ўзи табанний қилган шаръий ҳукмга чекланади. Ўзи табанний қилган ҳукмга зид буйруқни чиқариши унга ҳалол эмас. Чунки у шундай қилса, гўё шаръий ҳукмга зид буйруқни берган бўлиб қолади. Мана шундан у ўзи табанний қилган аҳкомларга хилоф буйруқни чиқариши жоиз эмаслиги келиб чиқади.
Бунга қўшимча, истинбот тариқатига қараб шаръий ҳукмни тушуниш ўзгаради. Масалан, агар халифа ҳукмнинг иллати шаръий нусусдан олинган бўлса, у шаръий иллат деб эътибор қилинади, деган фикрда бўлса, манфаатни эса, шаръий иллат эмас, деб билса ва масолиҳул мурсала ҳам шаръий далил эмас, деб ҳисобласа, демак, у ўзи учун истинбот тариқатини тайин қилиб олибди. Ана шунда у фақат шу тариқат билан чекланмоғи лозим бўлади. Далили масолиҳул мурсала бўлган бирорта ҳам ҳукмни табанний қилиши ёки шаръий нусусдан олинмаган иллатга қиёс қилиши дуруст бўлмайди. Чунки бу ҳукм унинг ҳаққида шаръий ҳукм, деб эътибор қилинмайди. Чунки у ҳукм далилини шаръий далил эмас, деган фикрда эди. Демак, бу унинг назарида шаръий ҳукм бўлмаган. Модомики, у халифа ҳаққида шаръий ҳукм эмас экан, мусулмонларнинг ҳаққида ҳам шаръий ҳукм эмас. Агар халифа бу ҳукмни табанний қилса, гўё шаръий ҳукм бўлмаган бошқа ҳукмни табанний қилиб қўйган бўлади, бу эса, унга ҳаромдир. Агар халифа муқаллид ёки бир масала мужтаҳиди бўлса ва мужтаҳиди мутлақ бўлмаса ёки мазҳаб мужтаҳиди бўлиб, истинбот қилишда ўзининг муайян тариқати бор бўлса, модомики, унда далил ёки далилга ўхшаган нарса бўлса, у табанний қилишда ўзи тақлид қилган мужтаҳидга мувофиқ ёки бир масаладаги ўз ижтиҳодига мувофиқ юради. Бундай ҳолатда у чиқарган буйруқларида фақат ўзи табанний қилган аҳкомларга мувофиқ буйруқлар чиқариш билан чекланади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
20.03.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми