ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Халифа
(18)
Халифа тиклаш учун мусулмонларга берилган муддат
Халифани тиклаш учун мусулмонларга берилган муддат уч кеча ва уч кундуз бўлиб, биронта мусулмонга бўйнида байъатсиз ҳолда уч кеча тунаш ҳалол эмас. Энди муҳлатнинг уч кечага чеклаб қўйилишига келсак, халифани сайлаш собиқ халифа вафот этган ёки ишдан бўшатилган лаҳзадан бошлаб фарз бўлади. Аммо сайлов билан машғул бўлган ҳолатда уни уч кеча ва уч кундузга кечиктириш ҳам мумкин. Агар уч кечадан ортиб кетса-ю, халифа сайланмаган бўлса, қаралади: агар мусулмонлар халифани тиклаш билан машғул бўлсалар ва мажбурий ишлар пайдо бўлиб, уларни бартараф қилиш қўлларидан келмаганлиги сабабли уч кеча орасида халифани сайлашга қодир бўлолмасалар, улар фарзни адо этиш билан машғул бўлганлари ва бир мажбурловчи иш сабабли уни кечиктиришга мажбур бўлганликлари туфайли улардан гуноҳ соқит бўлади. Ибн Ҳиббон билан Ибн Можа Аббосдан шундай ривоят қиладилар, Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«إِنَّ اللَّهَ وَضَعَ عَنْ أُمَّتِى الْخَطَأَ، وَالنِّسْيَانَ، وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ»
«Аллоҳ умматимдан хато қилиш, унутиб қўйиш ва мажбур қилинган ишларнинг гуноҳини олиб ташлади». Агар мусулмонлар халифа сайлаш билан машғул бўлмасалар, то у тиклангунча ҳаммалари гуноҳкор бўлиб қолаверадилар. Қачон уни тикласаларгина гуноҳ улардан соқит бўлади. Аммо халифа тиклашдан тўхтаб қолиш гуноҳлари соқит бўлмайди. Аксинча, бўйинларида гуноҳ қолади ва мусулмон киши фарзни адо этишни тарк қилиб, гуноҳ қилганлиги учун Аллоҳ уни муҳосаба қилганидек, уларни ҳам муҳосаба қилади.
Энди халифалик мансаби бўшаб қолиши биланоқ халифага байъат бериш масаласи билан бевосита шуғулланишнинг вожиблигига келсак, саҳобалар Расулуллоҳ ﷺ вафот этганларидан кейин шу куннинг ўзидаёқ, ул зотни дафн этишдан олдин Бану Соиданинг айвонида бу иш билан бевосита машғул бўлганлар. Абу Бакрнинг байъати шу куни унга инъиқод байъати берилиши ва иккинчи кунда одамлар масжидда тўпланиб Абу Бакрга итоат байъатини беришлари билан тамомига етди.
Мусулмонларга халифа сайлаш учун берилган муҳлат узоғи билан уч кеча-кундузлигига келсак, бунинг сабаби қуйидагича: Пичоқланиши сабабли вафот этиши аниқ бўлиб қолган Умар р.а. аҳли шўрога ишонч билдириб, уларга уч кунни чеклаб-белгилаб берди. Кейин агар уч кун ичида ораларидан бир халифага иттифоқ қилишмаса, уч кундан кейин қарши чиқувчи (мухолиф)ни ўлдиришни васият қилди. Бунинг ижросини, яъни мухолифни ўлдиришни мусулмонлардан эллик кишига топширди. Ҳолбуки, улар аҳли шўро ва буюк саҳобалардан эдилар. Бу иш саҳобаларнинг кўз ўнгларида бўлиб, улардан биронтаси бу ишга қарши чиққанлиги ёки мухолиф бўлганлиги нақл қилинган эмас. Бу мусулмонлар уч кеча-кундуздан ортиқ вақт халифасиз қолишлари мумкин эмаслигига саҳобаларнинг ижмоси бўлиб қолди. Саҳобалар ижмоси эса, худди Қуръон ва суннат каби шаръий далилдир.
Бухорий Мисвар ибн Махрамадан ушбу ҳадисни чиқарди. Мисвар айтди: «Кечаси ухлаб ётганимда Абдурраҳмон келиб эшигимни таққиллатган эди, уйғониб кетдим. У менга: Ухлаяпсанми? Аллоҳга қасамки, шу ўтган уч кечада мен кўп ухлай олмадим, деди». Одамлар бомдодни ўқигач, Усмонга байъат қилиш ниҳоясига етди.
Шуларга кўра, мусулмонлар халифанинг мансаби бўшаб қолган пайтда кейинги халифага байъат қилиш билан машғул бўлишлари ва бу байъатни уч кун ичида адо этишлари вожибдир. Аммо халифага байъат қилиш билан машғул бўлмасалар, аксинча, халифаликка барҳам берилиб, байъатдан ўтириб қолсалар ҳаммалари ўша ондан бошлаб гуноҳкор бўладилар. Бугунги кунда бўлаётганидек, барча мусулмонлар 1342 ҳижрий йилнинг 28 ражаб ойида Халифалик бекор қилинганидан бошлаб то уни қайта барпо қилгунларига қадар Халифаликни барпо қилмаганликлари учун гуноҳкордирлар. Фақат бир ихлосли, садоқатли жамоат билан бирга Халифалик учун жиддий фаолиятга киришган инсонгина бу гуноҳдан пок бўлади. Чунки бу Расулуллоҳ ﷺ ҳадисларида баён қилганларидек гуноҳи азимдир:
«…وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِيْ عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Бўйнида Байъати бўлмаган ҳолда ўлган одам жоҳилият ўлими билан ўлибди». Жоҳилият ўлими гуноҳи азимга далолат қилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
07.04.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми