ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Саккизинчи: Саноат
Двигателлар ва станоклар ишлаб чиқарадиган оғир саноат бўладими, машинасозлик саноати бўладими, хом ашё саноати бўладими, электрон саноат бўладими, енгил саноат бўладими, шахсий корхона бўладими, давлат корхонаси бўладими, ҳарбий саноатга алоқадор бўлган корхоналар бўладими, саноатга доир барча ишларни саноат идораси бошқаради. Ҳамма корхоналар ҳарбий сиёсат асосида қурилмоғи лозим. Негаки жиҳод, уруш қўшинсиз бўлмайди. Қўшин учун эса, қурол керак. Қўшинга қурол етарли даражада етказиб берилиши учун давлатнинг ичида бир саноат, хусусан ҳарбий саноат бўлиши шарт. Хуллас, ҳарбий саноат билан жиҳод чамбарчас боғлиқ тушунчалардир.
Давлат ўзини-ўзи бошқара олиши, бошқаларнинг таъсири остига тушиб қолмаслиги учун қурол саноати билан шуғулланиб, уни ривожлантириши лозим. Токи, у доимо ўзига-ўзи хўжайин бўлиб тура олсин. Токи, унда ҳар доим энг кучли, энг ривожланган қурол мавжуд бўлсин. Токи, очиқ кўриниб турган душманни ҳам, эҳтимол тутилган душманни ҳам қўрқитишга етадиган қурол ўзидан чиқиб турсин. Аллоҳ Субҳонаҳу Таоло айтади:
وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَّا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمُ اللَّهُ يَعْلَمُهُمْ
– “(Эй мўминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан сизлар Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган – Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар”. (Анфол:60)
Ана шунда давлат ўзига-ўзи хўжайин бўлади. Ўзига керакли қуролни ўзи ишлаб чиқаради ва уни ривожлантиради. Қурол ишлаб чиқариш соҳасидаги тараққиётдан орқада қолмасдан, доимо энг ривожланган қуролларга молик бўлиб туради. Шунда очиқдан-очиқ душманлик қилаётган ёки душманлик қилишининг эҳтимоли бўлган ёвларни қўрқита олади. Шунинг учун ҳам давлат қуролни бошқалардан сотиб олмасдан, ўзи қурол саноатини йўлга қўйиши лозим. Негаки, қуролни бошқа давлатлардан сотиб олиш қурол борасида, уруш, жанг борасида ўша давлатларнинг ўз хукмини ўтказишига олиб келади.
Ҳозирги оламга назар ташласак, шу нарса аён бўладики, бошқаларга қурол сотадиган давлатлар ҳамма қуролни ҳам сотавермайди. Айниқса, энг замонавий, ривожланган қуролни мутлақо сотишмайди. Бошқа қуролларни ҳам уларнинг қўлланишига доир муайян шартлар билан ва сотиб олаётган давлатнинг эҳтиёжига қараб эмас, ўзлари белгилаган миқдорда сотишади. Бу нарса қурол сотувчи давлатнинг қурол сотиб олувчи давлат устидан ҳукмронлигини кўрсатади. Айниқса, қурол сотиб олаётган давлат урушга кириб қолса, янада кўпроқ қуролга, эҳтиёт қисмларга, ўқ-дориларга муҳтож бўлиб қолади ва айни пайтда қурол сотувчи давлатнинг барча шартларига кўнишга мажбур бўлади. Шу билан қурол сотувчи давлат қуролга ўта муҳтож ҳолатдаги – уруш ҳолатидаги давлат устидан тўла ҳукмронликни қўлга киритади. Бу билан қурол сотиб олувчи давлат ўзини, хоҳиш-иродасини, бутун борлиғини қурол сотувчи давлат қўлига топшириб қўйган бўлади.
Мана шу сабабларга кўра, давлатнинг ўзи қурол-аслаҳа, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариши лозим. Бунинг учун эса, оғир саноатни йўлга қўйиши ва энг аввало, оғир саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган ҳарбий ва ноҳарбий корхоналарни қуришга киришиши керак. Унинг атом қуроли, фазо кемалари, ракеталар, сунъий йўлдошлар, самолётлар, танклар, замбараклар, ҳарбий кемалар, турли хил зирхли машиналар, ҳар турли оғир ва енгил қуроллар ишлаб чиқарувчи ўз корхоналари бўлиши даркор. Шу билан бирга асбоб-ускуналар, дастгоҳлар, двигателлар, турли материаллар ишлаб чиқарувчи заводларга, электроника саноатига, шунингдек, умум мулкига доир корхоналарга ҳамда ҳарбий саноатга алоқаси бўлган енгил саноат буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга эга бўлиши шарт. Буларнинг ҳаммаси мусулмонлар гарданига юклатилган тайёргарлик кўришнинг вожиблиги тақозо қиладиган нарсалардир. Аллоҳ Таоло деди:
وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَّا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ
– “(Эй мўминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингиз”. (Анфол:60)
Исломий давлат Исломий даъватни даъват ва жиҳод орқали дунёга олиб чиқадиган давлат бўлгани учун ҳам доим жиҳодга тайёр туриши керак. Бу эса, унинг енгил ёки оғир бўлишидан қатъий назар, барча саноати ҳарбий сиёсат асосига қурилиши лозимлигини тақозо этади. Токи, у ўзидаги мавжуд корхоналарни хоҳлаган пайтида қурол ишлаб чиқарувчи корхоналарга айлантира олсин. Шунинг учун Хилофат давлатидаги барча саноат ҳарбий сиёсат асосида қурилиши, оғир саноат ёки енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришидан қатъий назар, барча корхоналар шу сиёсат асосида қурилиши лозим. Токи, давлатга керак бўлиб қолган заҳоти уларни қурол ишлаб чиқарувчи корхоналарга айлантириш осон бўлсин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
27.08.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ