Халифалик давлатида хизматлар ва инфратузилмалар

بسم الله الرحمن الرحيم
Халифалик давлатида хизматлар ва инфратузилмалар
(1-қисм)
Ислом ҳаётнинг барча соҳаларида мукаммал ечимлар берган ва бу ечимларнинг татбиқ қилиниши инсонлар ҳаётини енгиллаштирган, уларнинг машаққатини сезиларли даражада камайтирган. Ислом тузуми татбиқ қилинган даврларда коммунал хизматлар кўрсатиш борасида катта ишлар амалга оширилган, бу соҳада жуда кўп янгиликлар айнан мусулмонлар томонидан истеъмолга киритилган. Бу мавзуни янада ёрқинроқ тасаввур қилиш учун бу соҳа Ислом тузумида қандай бошқарилгани тўғрисидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Бу ерда фуқароларнинг иши бўлгани учун Халифалик давлати харажат қилиши лозим бўлган турли хизматлар бор. Улар қуйидагилар: Оқава сувлар, ичимлик сувлари, йўлларни текислаш ва электр-энергияси билан таъминлаш. Давлат бу хизматларнинг аҳамияти ва умумий фойдасига қараб амалга оширади. Бу хизматларни таъминлашда хос кишиларни давлат билан бирга иштирок этишига қаршилик бўлмайди. Бу соҳани хусусийлаштириш бўйича йигирманчи асрнинг саксонинчи йилларида оламнинг турли юртлари, шу жумладан исломий юртларда ҳам кучли ҳаракатлар бошланган.
Ҳозирги давлат бу хизматларни бажараётгани воқеси барчага аён. Одамлар бу соҳада тажрибалари ортган ҳамда унинг салбий ва ижобий жиҳатларини билади. Бу соҳани ўрганган киши Аллоҳнинг изни билан исломий амалиётларни тезлаштириб юборади. Чунки бугунги аср билан Ислом воқеда татбиқ қилинган замоннинг орасида узоқ вақт ўтгани сабабли бу соҳа одамларга ёрқин эмас.
Биринчи: Оқава сувларга қилинадиган харажат:
Айримлар оқава сувларига бўладиган сарф-харажатни «санитария харажатлари» дейишади. Тош-тарози ва ҳисоб-китоб борасидаги тарихий китобларда келишича муҳтасиб қозиси қиш пайтида деворлардан чиқиб турадиган тарновлар ва ёз фаслида ҳовлилардан кўчага оқиб турадиган ифлос сувлар каби йўловчиларга зарар берадиган нарсаларни ман қилган… Балки қози тарновлар ўрнига сув чиқиб кетиши учун деворнинг ичига тешик қилишга ҳамда ёзда ҳовлисидан кўчага ифлос сув чиқаётган уй эгаларига ҳовлисига чуқур қазиб сувни ўша жойга оқизишига буюрар эди… (Абдурраҳмон ибн Наср Шизарий, Ҳисоб-китобни назорат қилишдаги юксак даража китоби, 14-саҳифа).
Санитария харажати ҳар бир шаҳарнинг анҳор ва дарёларга нисбатан жойлашган ўрнига қараб турли бўлган. Агар шаҳар дарё йўлида бўлса, ифлос сувлар, ҳаммом сувлари ва кўнчилик заводидан чиқадиган сувлар дарёга оқизилган. Масалан Дажла ва Нил каби катта дарёлар яқинида жойлашган шаҳарлардаги ифлос сувлар ўша дарёларга оқизилган. (Мустафо Шокир, Усмонийлар асрида исломий шаҳарлар китоби 2-қисм, 667-саҳифа). Муҳтасиб қозиси мешкопларга дарёнинг чеккасидан ва ифлос жойидан сув олмаслиги, балки дарёнинг ўртароғидан сув олишига буюрар эди. «Уларни ҳайвонлар суғориладиган, ифлос сувлар қўшиладиган ва ҳаммом сувлари оқадиган жойлардан сув олмаслиги ва у ерлардан узоқроқ жойлардан сув олишига буюрар эди». (Абдураҳмон ибн Наср Шизарий, Ҳисоб-китобни назорат қилишдаги юксак даража китоби, 117-саҳифа).
Шаҳарлар аҳолиси уйларга чуқур қазишар ва ифлос сувлар ўша жойга оқиб, секин-аста қуриб кетар эди. Чиқиндилар эса вақти- вақти билан тозаланар эди. Салоҳиддин Айюбий даврида шаҳар тозалиги муҳтасибнинг иши бўлган. Шаҳар тозалиги учун йўлларни ободонлаштириш, тозалаш, тузатиш ҳамда лой ва ботқоқдан сақланиш учун тош ётқизиш каби ишлар учун ажратилган маблағдан сарфланган. Чунки муҳтасиб қозиси ўша пулларнинг назоратчиси бўлиб, кирим-чиқимига жавоб берган. (Имод Исфаҳоний Шом жилваси китоби, 138-саҳифа).
Бу муҳтасиб қозисининг назорати остида бўладиган ишлар, демак, Халифалик давлати назорати остида бўладиган ишлардир. Чунки муҳтасиблик давлатдаги иш ўрни бўлиб, давлат унга маош ажратади. Муҳтасиб бу ишларни ўзидан келиб чиқиб, ихтиёран қилмайди. Бу нарса давлат шу умумий хизматларни бошқараётгани ва уларга молиявий сарф-харажат қилаётганида намоён бўлади.
Иккинчи: Ичимлик сувларига қилинадиган харажат:
Халифалик давлати ерларни суғориш ҳамда инсонлар ва ҳайвонлар ичиши учун қудуқ, анҳор ва каналлар қазишга катта аҳамият берган. Тарих китобларида келишича, Умар ибн Хаттоб Мисрдан тушган киримларнинг учдан бирини кўприк қуриш, канал қазиш ва суғориш ишларини ислоҳот қилишга сарфлаган. (Абдулҳай Катоний Идорий тартиблар китоби, 2-қисм, 48-саҳифа). Халифа Язид ибн Валид Ироқдаги омили Абдуллоҳ ибн Умар ибн Абдулазизга Басра аҳолиси учун улар талаб қилган анҳорни гарчи Ироқ хирожига тенг сарф-харажат талаб қилса ҳам қазиб бериши ҳақида мактуб ёзади. Шунда Абдуллоҳ Амр номли анҳорни қазийди. (Балозарий, Юртлар фатҳи китоби, 363-саҳифа). Ҳорунар Рошиднинг вазири Яҳё Бармакий «Абу Жунд» номли анҳорни қазиш учун 20 миллион дирҳам сарфлаган. (Жаҳшаёрий, Вазир ва Ёзувчилар китоби, 177-саҳифа).
Халифалик давлати Фустот шаҳридан Сувайшгача чўзилган Қоҳира каналини саксон ойда қазиб битирди. Канал битган йилидан бошлаб унда кемалар озиқ-овқат таший бошлайди. Кемалар канал орқали Қизил денгизга ўтиб, ундан Мадинаи Мунавварага қатнайди. (Қалқашандий, Халифалик мақомидаги юксак хизматлар китоби, 3-қисм, 339-саҳифа).
Халифалик давлати сувларни сақлаш ва хоҳлаган пайт ундан фойдаланиш учун тўғонларни қуришга қаттиқ эътибор берди ва унга лозим бўлган сарф-харажатни қилди. Қуйида шу борада қилинган ишларга мисоллар келтирамиз:
– Ҳижоз юртида қурилган тўғонлардан бири Муовия ибн Абу Суфён тўғони бўлиб, у Мадинаи Мунаввара ва Бани Сулайм ўртасида жойлашган ва Мадинадан 20 км. узоқликда.
– Ақиқ шаҳрида ёмғир сувларидан фойдаланиш учун бир неча тўғонлар қурилган бўлиб, улардан Абдуллоҳ ибн Умар ибн Усмон тўғони.
– Ҳижрий тўртинчи асрда Нил дарёсининг пастки қисмида икки тўғон қурилди: бири Айнушшамс тўғони бўлиб, уни амирулмўминин канали тўғони деб аталади. Иккинчиси Айнушшамс тўғонидан пастроқдаги Давс тўғони. (Умар Ризо Кахола, исломий асрлардаги амалий илмлар китоби, 208-саҳифа).
– Амр ибн Ос Мисрни фатҳ қилган пайт Асвонда Нил дарёсига сув ўлчагич қурди. Муовиянинг даврида яна бир ўлчагич ҳамда Абдулазиз ибн Марвон даврида Халвонда яна бир ўлчагич қурди». (Мақризийнинг ерларни режалаштириш китоби, 1 -қисм, 170-саҳифа).
– Бағдод шаҳридаги Дажла дарёсига қурилган сув ўлчагич. Бу ўлчагич турли фаслларда дарёга келадиган сувни ўлчаш учун қурилган бўлиб, узунлиги 25 зиро (20 метрга яқин)дир. Унинг ҳар бир зиросида доирасимон белги ва ҳар беш зиросида тўртбурчак белги темир билан ёзилган бўлиб, улар орқали сув миқдори ўлчанади. (Умар Ризо Кахола, исломий асрдаги амалий илмлар китоби, 214-саҳифа.
Волийлар ўзлари қураётган шаҳарларни сув билан таъминлаш учун узлуксиз катта маблағлар сарфлашди. Уларнинг лойиҳалари ҳисоб-китобга қараб қурилар ва уларни таъминлашдаги йўллари эҳтиёжга қараб турли-туман бўлган эди. Фойдаланиш мумкин бўлган қандай сув манбаи бўлса, ундан фойдаланишар ва сув олиб келиш учун ҳар қандай техникани яратишар эди. (Мустафо Шокир, Усмонийлар асридаги исломий шаҳарлар китоби, 2-қисм, 626-627-саҳифа).
Халифалик давлати сув манбалари билан таъминлашга аҳамият берганига яна бир мисол, Халифа Усмон ибн Аффоннинг ёрдамчиси, Басра волийси Абдуллоҳ ибн Омир ибн Курайз Айла дарёсини Басрагача олиб борди. Волий бу билан Халифа Умар ибн Хаттоб буйруғига кўра Абу Мусо Ашъарий бошлаган ишни охирига етказди. Муовия ибн Абу Суфён Зиёд ибн Абу Суфёнга Маъқал дарёсини қазишга буюрди. Адий ибн Артаа Умар ибн Абдулазизга мактуб йўллади ва Басра аҳлини уларга анҳор қазиб бериш ҳақида ёзишларига буюрди, шунда Адий номли анҳор қазилди. (Балозарий, Шаҳарлар фатҳи китоби, 348-357-саҳифа).
(Ал-Ваъй журналининг 373-сонидан олинди. Д. Ояд Шаъровий (раҳимаҳуллоҳ) қаламига мансуб.)
Давоми бор
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
11.12.2018



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб