Халифалик Давлатида моллар

Халифалик Давлатида моллар
Ушрлар
(1)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ушрлар бу мусулмонлар учун бўлган ва Халифалик Давлати чегарасидан ўтувчи дорул-ҳарб аҳлларининг ва зиммийларнинг тижорат матолари ва молидан олинадиган ҳақдир. Ушр йиғувчига ошир дейилади.
Макс – давлат чегарасидан ўтаётган молдан олинадиган ноҳақ молдир. Уқба ибн Омир Расулуллоҳ ﷺнинг «Соҳибул макс жаннатга кирмайди», деб айтганларини эшитганини ривоят қилади. Шу каби максни ёмонловчи ва бу ҳақда ёмон хабарларни келтирадиган бир нечта ҳадислар мавжуд. Рувайфуъ ибн Собит: «Мен Расулуллоҳ ﷺ «Соҳибулмакс дўзахдадир», деб айтганларини эшитдим», деб ривоят қилган. Ровий бу ҳадисдаги соҳибул максни давлат чегарасидан ўтаётган тижорат молига ушр олувчи маъносидадир, деган. Курайз ибн Сулаймондан «Умар ибн Абдулазиз Абдуллоҳ ибн Авф ал-Қорийга «Рафҳдаги (макон номи) божхона дейиладиган уйга боринг ва бузиб денгизга сочиб юборинг, деб хат ёзган», деб ривоят қилинган. Шунингдек, Умар ибн Абдулазиз Удай ибн Артоага: «Инсонлардан фидяни ва таомни ва солиқни олиб ташланг, бу солиқ эмас, балки Аллоҳ Таоло у ҳақида айтган уриб камайтириб қолишдир:
وَلَا تَبْخَسُوا النَّاسَ أَشْيَاءَهُمْ وَلَا تَعْثَوْا فِي الْأَرْضِ مُفْسِدِين
– “Одамларнинг нарсаларини (тарозуда) уриб қолмангиз ва ерда бузғунчилик билан санқимангиз”. (Худ:85)
Кимки садақани келтирса уни қабул қилинг, ким келтирмаса унга Аллоҳнинг ўзи кифоя қилади», деб хат ёздилар.
Бу ҳадисларнинг ҳаммасида макс ёмонланган. Макс йиғувчи ҳақида қаттиқ ва ёмон хабарларнинг келиши макс олишнинг жоиз эмаслигига далолат қилади.
Шунингдек, ушр мусулмонлардан ва чегарадан ўтаётган зиммийларнинг молларидан олинмаслигини баён қилган бошқа ҳадислар ҳам бор. Ушр фақат дорул-куфр аҳлидан олинишини кўрсатадиган бошқа ҳадислар келган. Масалан: Абдураҳмон ибн Маъқилдан ривоят қилинган ҳадисда Абдураҳмон айтадики: «Мен Зиёд ибн Ҳадийрдан «Кимдан ушр олардинглар?», деб сўрадим». У: «Биз мусулмондан ва зиммийдан ушр олмас эдик», — деди. Мен: «Яна кимдан ушр олардинглар?», деб сўрадим. У: «Дорул-куфр тижоратчиларидан биз юборганда биздан ушр олганлари каби, биз ҳам ушр олардик», — деди. Амр ибн Дийнордан ривоят қилинган ҳадисда Амр айтадиларки: «Муслим ибн Мисбоҳ, Ибн Умардан: «Сиз Умарнинг мусулмонлардан ушр олганини билдингизми?», деб сўраганини ва Ибн Умар: «Йўқ, олганини билмайман», деб айтганини менга хабар беради». Бу ҳадислар мусулмонлардан ва зиммийлардан ушр олинмаганлигини, балки ушр дорул-куфр аҳлларидан тенгма-тенг муомала қилиш қоидасига биноан, улар солиқ олганлари учун ушр олинишини очиқ баён қилиб беради.
Лекин Умар ибн Хаттоб ва у кишидан кейинги халифалар – Усмон, Али, Умар ибн Абдулазизлар давлат чегарасидан ўтаётган тижоратчилардан ушр олганларини баён қилиб берадиган бошқа хабарлар ҳам келган. Улар мусулмонларни тижоратчиларидан рубъул ушр (яъни қирқдан бири) ва зиммийлардан ушрнинг ярмини (йигирмадан бири) ва дорул-куфр тижоратчиларидан ушр олишарди. Зиёд ибн Ҳадийрдан ривоят қилинган ҳадисда Зиёд айтадики: «Умар ибн Хаттоб мени ушр йиғувчи қилди ва менга мусулмонларнинг тижоратчиларидан қирқдан бирини олишни буюрди». Зиёд бошқа ҳадисда айтадиларки: «Умар ибн Хаттоб менга Бани Тағлиб қабиласи насронийларидан ушр олишни ва аҳли китоб (яҳудийлар, насроний)лардан ушрнинг ярмини олишни буюрди». Абдураҳмон ибн Маъқол Зиёд ибн Ҳадийрдан қилган ривоятида Зиёд дорул-куфр аҳли тижоратчиларидан ушр олгани ривоят қилинган. Соиб ибн Язиддан ривоят қилинган ҳадисда Соиб айтадиларки: «Мен Умар р.а. замонларида Мадина бозорида бўлдим. Биз набатлардан (ажамлардан бўлган қавм) ушр олардик». Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилиб айтадики: «Умар р.а. Мадинага юк кўпайиши учун Набат қавмидан ёғдан ва буғдойдан ушрнинг ярмини (яъни набатлар ёғ ва буғдойини Мадинага жалб қилиш, уларни рағбатлантириш учун) пахтадан бўлган матолардан эса, тўла ушр олардилар». Зурайқ ибн Ҳаййон ад-Димашқийдан ривоят қилинган хабарда Зурайқ Мисрга ўтадиган жойда ушр олувчи бўлган эдилар. Умар ибн Абдулазиз у кишига: «Зиммийлар тижорат молларининг ҳар 20 диноридан бир динор олгин. Агар 20 динордан кам бўлса, то ўн диноргача ўша ҳисоб билан, агар динорнинг 3дан биридан кам бўлса, молларидан бирор нарса олмагин», дейилади.
Бу ҳадислар Умар ибн Хаттоб ва у кишидан кейинги халифалар чегарадан ўтаётган мусулмон тижоратчилардан ушрнинг тўртдан бирини, зиммий тижоратчилардан ушрнинг ярмини, дорул-ҳарб аҳли тижоратчиларидан ушр олганларига ёрқин далилдир. Бу ҳодиса саҳобаларнинг кўз ўнгида содир бўлган эди, уларнинг сукут қилишлари ушр олиш жоиз эканлигига «ижмо» бўлади. Адий ибн Артоага инсонлардан максни олиб ташлашни, Абдуллоҳ ибн Авф ал-Қорийга Рафх деган жойдаги максхонани бузиб ташлашни айтган Умар ибн Абдулазиз эса, Мисрдаги ушр йиғувчи Зурайқ нбн Ҳаййон ад-Димашқийга зиммийлардан ушрнинг ярмини олишни буюрган. «Биз мусулмонлардан ва зиммийдан ушр олмас эдик», деган Зиёд ибн Ҳадийр ўзининг бошқа ривоятида: «Умар ибн Хаттоб мусулмонлардан ушрнинг тўртдан бирини, зиммийлардан ушрнинг ярмини олишни унга буюрди», дейди. Мана бу ҳадис ва ривоятлар зоҳирда юқоридаги макс олишни ёмонлайдиган ва макс олувчини қаттиқ койийдиган Умар ибн Хаттоб ва Зиёд ибн Ҳадийр «Мусулмондан ва зиммийдан ушр олмагандик», деб ривоят қилишган ҳадисларга зид эканлиги кўринади.
Бу мавзуда келган ривоят ва ҳадисларнинг барчасини диққат билан текшириш натижасида, бу ҳадис ва ривоятлар орасида мутлақо зиддият йўқ эканлиги равшан намоён бўлади. Чунки ёмонланган ва олувчиси қаттиқ койилган макс олиш, бу мусулмонлардан ҳақсиз олинган моллар ёки чегаралардан ўтувчи тижоратчиларга ушрнинг тўртдан биридан кўпроқ олинган молларда кўринади. Мусулмон кишига ушр вожиб бўлмайди, тижорат матоларига эса, фақат закот вожиб бўлади. Тижорат матоларида вожиб бўлган ушрнинг тўртдан бири бу солиқ ҳам эмас, ушр ҳам эмас. Ибн Умар ва Зиёд ибн Ҳадийр ҳадисларидан мақсад Умар ушр олмаганлари, балки мусулмонлардан закот олганликларидир. Унинг миқдори ушр бўлмасдан, балки рубъул-ушр эди (яъни ўндан бир бўлмай, қирқдан бир эди).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
08.07.2022й
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз