Халифалик Давлатида моллар
Халифалик Давлатида моллар
Тижорат молларининг закоти
بسم الله الرحمن الرحيم
Фойда олиш мақсадида пулдан ташқари сотиб олиш ва сотиш билан тижорат қилинадиган нарсаларнинг ҳаммаси тижорат моллари дейилади. Уларга озиқ-овқат, кийим-кечак, уй жиҳозлари, саноат моллари, ҳайвон, металлар, ер ва бинолар, шунингдек, сотиб олинадиган ва сотиладиган бошқа нарсалар киради.
Тижорат қилинадиган моллардан, илгариги ва кейинги олимларнинг иттифоқи билан закот вожиб бўлди. Сумара нбн Жундуб (Аллоҳга ҳамду санодан кейин): «Расулуллоҳ ﷺ сотиш учун тайёрланган нарсадан албатта садақа беришни бизга буюрар эдилар», деди. Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган. Абу Зар Набий ﷺдан: «Базда садақа бор», деб ривоят қилади. «Баз»нинг маъноси – тижорат қилинадиган мато ва кийимлар. Абу Амр ибн Ҳаммос отасидан: «Умар ибн Хаттоб олдимдан ўтиб кетаётиб: «Эй, Ҳаммос, молингнинг закотини адо этгин», дедилар. Мен айтдимки: «Менда мол йўқ, фақатгина тери ва ўқдон бор». «Унинг қийматини чиқариб, сўнг закотини адо эт», дедилар», деб ривоят қилади. Абдураҳмон ибн Абдулқоррий: «Мен Умар ибн Хаттобнинг замонасида байтулмолда омил эдим. Умар байтулмолдан ҳадя тарқатгани чиққан пайтда тожирларнинг молларини жамларди, сўнг унинг шу ердаги ва бошқа барча молларни ҳисоб қилиб ва ҳаммасининг устидан бошқа жойдаги ва шу ердаги молидан закот олар эдилар», деб ривоят қилади. Ибн Умар: «Тижорат ирода қилинган нафис-нозик кийим ва матоларда закот бор», дедилар. Тижоратда закот вожиблигини Умар, унинг ўғли, Ибну Аббос, етти фуқаҳо, Ҳасан, Жобир, Товус, Нахаҳий, Саврий, Авзоъий, Шофиъий, Аҳмад, Абу Убайда, асҳоби раъй, Абу Ҳанифа ҳамда улардан бошқалардан ҳам ривоят қилинди.
Тижорат молининг қиймати тилла ва кумуш нисоби қийматига етган ва 1 йил айланган вақтда Расулуллоҳ ﷺнинг: «1 йил айланган молгагина закот берилади», деган сўзларига биноан тижорат молидан закот вожиб бўлади.
Тожир нисобдан озроқ мол билан тижоратини бошласа, йил охирида мол нисобга етса, нисобга 1 йил ўтмагани учун унга закот вожиб эмас. Бу нисобга 1 йил ўтгандан кейингина закот вожиб бўлади.
Нисобдан ортиқ 1000 динор мол билан тижорат бошлаган тожир йилнинг охирида тижорати охирлаб, моли фойдаси билан 3000 динорга етса, дастлаб 1000 динорнинг эмас, 3000 динорнинг закотини беради. Чунки 3000 динор 1000 динорга тобе бўлган. Уч минг динор қачон ҳосил бўлганидан қатъий назар, аслнинг айланишига йил ўтгач, закот берилади. Бу эчки ва қўй болаларининг эчки ва қўй билан бирга ҳисобланганидекдир. Мол фойдасининг айланиш йили ҳам, фойда туғилган асл молнинг айланиш йили билан ҳисобланади. Йил якунланганда тожир тижорат молининг қийматини чиқаради. Бунда тижорат молидан закот туя, мол ва қўйларгами ёки кийим-кечак, саноат маҳсулотлари, ер ва бино каби мулкками, фарқи йўқ, тижорат молининг ҳаммасини тилла ёки кумуш билан битта баҳолайди. Агар тижорат молининг қиймати тилла ёки кумуш нисобининг қийматига етса, ундан муомаладаги пул билан рубъул ушр беради. Агар унга енгил бўлса, тижорат молининг закотини тижорат молидан бериши ҳам жоиз. Масалан, бир киши қўй, мол ёки кийим билан тижорат қилса, унга вожиб бўлган закот қиймати қўй, мол ёки кийим қиймати билан баробар келса, у пул бериши ёки қўй, мол ва кийим бериши ҳам мумкин. Қайси бирини хоҳласа, шуни беради.
Туя, мол ва қўй каби айни ўзидан вожиб бўладиган тижорат молларида ҳайвон закоти эмас, тижорат молининг закоти берилади. Чунки чорва соҳибининг нияти тижоратдир, буларни кўпайтириш эмас.
Қарзнинг закоти
Кишида нисобга етган ва 1 йил айланган мол бўлса-ю, унинг гарданида нисобни тўлиқ қоплайдиган бўлса ёки қарзини тўлангандан кейин қолган моли нисобга етмайдиган бўлса, унга закот вожиб бўлмайди. Масалан, бир киши минг динорга эга, лекин унинг гарданида 1000 динор қарзи бор ёки 40 динор тиллага эга, лекин унинг гарданида 30 динор қарзи бор. Бу икки ҳолатда у нисобга эга бўлмагани учун закот бермайди. Нофиъ ибн Умардан ривоят қилади: Расулуллоҳ ﷺ «Кишининг минг дирҳами бўлса-ю, унинг гарданида 1000 дирҳам қарзи бўлса, унга закот вожиб бўлмайди, дедилар».
Аммо қарздан ортиб қолган мол нисобга етса, Язийд ибн Соиб Усмон ибн Аффоннинг: «Бу сизларнинг закот ойингиз, кимнинг қарзи бўлса, молларингиз закотини бериш учун уни адо этсин» (яъни қарзини тўласин). Яна бир ривоятда «Кимда қарз бўлса, тўласин, сўнг қолган молининг закотини берсин», деганларини эшитдим дейди. Бу гап саҳобалар ҳузурида бўлган эди. Улар буни инкор қилмадилар. Бу уларнинг ижмоига далолат қилади.
Агар шахснинг қарзга берган пули пайсалга солмайдиган бой кишининг гарданида бўлса, хоҳлаган вақтида қайтариб олиш имкони бўлса, қарзга йил тўлган вақтда унинг закотини бериш вожиб бўлади. Умар ибн Хаттоб р.а. «Садақа фарз бўлган вақтда берган қарзингни ҳамда ўзингдаги нарсаларни ҳаммасини жамлаб, ҳисоблаб, сўнг унинг закотини бер», дедилар. Усмон ибн Аффон: «Агар хоҳласанг эгасидан талаб қилиб оладиган, уялганингдан ёки чиройли муомала қилганинг сабабли сўрамай турган бой кишидаги қарзингга закот вожибдир», дедилар. Ибн Умар: «Сен олишни умид қилаётган берган қарзингга 1 йил тўлса, унинг закотини беришинг лозим», дедилар.
Аммо қарздори қийналган киши ёки пайсалга солувчи бой бўлса, қарз қайтариб олингандан кейин закотини бериш вожиб. Ололса, аввалги (закоти тўланмаган) йиллар учун ҳам закот беради. Эгасининг ундириш ё ундирмаслиги гумон бўлган қарз ҳақида Алидан ривоят қилинган ҳадисда: «Агар, қарзни ундирса, ўша вақтда ўтган йиллар учун ҳам закот берсин», дедилар. Ибн Аббос қарз ҳақида ривоят қиладилар: «Уни олишни умид қилмаган пайтингда, қарзинг қўлингга тегмагунча закот бермайсан. Уни олган вақтингда закотини адо эт».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
07.11.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми