«Халифалик Исломдаги бошқарув тузумидир» номли маъруза ва унга Умматнинг муносабати

Матбуот баёноти
«Халифалик Исломдаги бошқарув тузумидир» номли маъруза ва унга Умматнинг муносабати
2024 йил 23 декабр душанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Порт-Судандаги катта бозорда «Халифалик Исломдаги бошқарув тузумидир» номли маъруза тадбирини уюштирди. Тадбирда Ҳизб аъзоси устоз Яъқуб Иброҳим маъруза қилиб, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг мусулмонларга Ислом аҳкомларини татбиқ қилишни ва бутун ҳаётларини шу асосда тартиблаштиришни фарз қилганини, бу эса динни қоим қиладиган ва уни оламга етказадиган битта халифага шаръий йўл билан байъат қилиш орқали бўлишини баён қилди. Халифаликнинг фарзлигини ҳамда Уммат шунга ҳаракат қилиши шартлигини таъкидлаб, бунга бир нечта нусуслардан далил келтирди. Жумладан: Аллоҳ Таоло бундай деди:
﴿وَأَنِ ٱحۡكُم بَيۡنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَهُمۡ وَٱحۡذَرۡهُمۡ أَن يَفۡتِنُوكَ عَنۢ بَعۡضِ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ إِلَيۡكَۖ فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَٱعۡلَمۡ أَنَّمَا يُرِيدُ ٱللَّهُ أَن يُصِيبَهُم بِبَعۡضِ ذُنُوبِهِمۡۗ وَإِنَّ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلنَّاسِ لَفَٰسِقُونَ﴾
«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг! Агар (сизнинг ҳукмингиздан) юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда. Шубҳасиз, одамлардан кўплари итоатсиздирлар» [Моида 49]
Устоз Яъқуб Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу ҳадисларини ҳам далил қилиб келтирди. Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан Росулуллоҳ ﷺнинг
«وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Ким зиммасида байъат бўлмаган ҳолда вафот этса, жоҳилият ўлимини топади», деганларини ривоят қилган. Устоз, шунингдек, демократик секуляр давлат, фуқаролик давлати ва ҳарбий давлат каби бугунги кундаги бошқарув тузумининг Исломга зидлигини, бу тузумлар мустамлакачиларнинг касодга учраган товари эканини ҳам баён қилди.
Яъқуб Иброҳим ўз маърузаси ниҳоясида йиғилганлардан ва барча мусулмон фарзандларидан ушбу буюк фарзни, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилишни талаб қилди.
Дарҳақиқат, йиғилганлар ушбу маърузага нисбатан кучли ва чиройли муносабат билдиришди ҳамда хурсандчилик билан такбиру таҳлиллар айтишди. Ҳатто баъзилари тадбир ниҳоясида – жуда чиройли бўлган ушбу маърузаларни яна давом эттиришни, тўхтатиб қўймасликни талаб қилдилар.
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми