Халилда ўтказилган тинч намойиш сиёсий ҳибсга олишларга нисбатан норозиликни исботлаб турибди

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Матбуот баёноти
Халилда ўтказилган тинч намойиш сиёсий ҳибсга олишларга нисбатан норозиликни исботлаб турибди
Режим эса жиноий тўдага ўхшашини ва ёлғончилигини исботламоқда
Фаластин режими содир этаётган сиёсий ҳибсга олиш амалиётларига қарши 2017 йил 25 феврал шанба куни Халил шаҳри марказида норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бу намойиш Ҳизб ут-Таҳрир йўллаган чақириққа жавобан бўлди. Намойишда Жаъбарий оиласи, Тамим оиласи ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ва тарафдорлари иштирок этди.
Ҳизб Халил полициясига намойиш ўтказиш ҳақида ёзма маълумот юбориб, ҳамма қонуний жиҳатларга риоя қилган ва унинг бир нусхасини инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил комиссияга топширган эди. Шунингдек, Сараҳна масжидидан бошланадиган намойишда Тамим оиласи ва Жаъбарий оиласининг иштирок эътишини ҳам маълум қилган эди. Бироқ шунга қарамай, Фаластин режими худди жиноий тўдалардек иш тутиб номойиш иштирокчиларига ва йўловчиларга зўравонлик қилди. Режим намойишчиларга жанговор ўқларни отди, кўздан ёш оқизувчи газ ва дубинкаларни қўллади. Шундай қилиб намойиш иштирокчиларига, йўловчи аёллар ва болаларга ҳамда маҳалла аҳолисига азият етказди. Бунинг оқибатида ўнлаб киши бирор аъзосининг синиши, лат ейиши ва газдан бўғилиш каби жароҳатларни олди. Албатта бу манзара режим учун ва унинг хавфсизлик хизмати учун шармандаликдир. Намойиш пайтида ва намойишдан кейин ўнлаб одам ҳибсга олинди…
Режимнинг бундай бебошлиги бизга яҳудийлар давлати хатти-ҳаракатини, яъни Иброҳимий масжидида содир этилган қирғинни эслатмоқда. Дарвоқе, бугун ўша қирғин хотираси кунидир.
Фаластин режими намойиш бошланишидан бир кун олдин тунда Халил шаҳри ва қишлоқларида бир гуруҳ Ҳизб йигитларини ҳибсга олди, намойиш куни эрталаб шаҳарга кириш йўлларига ва чорраҳаларга постлар қўйиб, шаҳар ичкарисини ҳарбий казармага айлантириб ташлади… Бироқ одамларни намойишда қатнашишга йўл қўймасликка ҳамда режим ва унинг раҳбари жиноятларини фош этувчи овозларни ёпишга бўлган уринишларнинг барчаси муваффақиятсизликка учради.
Режимга 2017 йил 4 феврал шанба куни содир этган сиёсий қамоққа олиш жинояти ҳам камлик қилди. Яъни ўшанда режимнинг Росулуллоҳ A томонидан улуғ саҳобий Тамим Дорий Gга берилган 72 донум ерни русларга бериб юборганига қарши Тамим оиласи билан Халил қабилалари уюштирган намойиш ортидан бир гуруҳ Ҳизб аъзоларини постларда ўзбошимчалик билан ҳибсга олганди. Шу жиноятлари билан ҳам кифояланмай, мана, кеча тинч намойишга ҳужум қилиб, ўнлаб инсонга озорлар етказди. Бунинг устига, режим намойиш ва унинг қатнашчилари ҳақида туҳматлар тарқатди!!
Бизнинг Фаластин режими ва унинг хавфсизлик хизматига нисбатан раддиямизга инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил комиссия чиқарган мана бу баёнотнинг ўзи етарли: «Комиссия кузатувига кўра, Ҳизб ут-Таҳрир Халил шаҳридаги «Дуввор Ибн Рошид»да тинч намойиш уюштирди. Қоидага мувофиқ намойишдан 48 соат муқаддам шаҳар полицияси мудирига бу ҳақда ёзма маълумот берилди. Айни намойиш Москуби черкови жойлашган ернинг рус черковига ўтказиш тўғрисидаги қарорга нисбатан икки ҳафта бурун ўтказилган намойишдан сўнг 15 нафар Ҳизб тарафдорлари Фаластин хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинишига норозилик сифатида ўтказилди».
Энди, насронийларга нисбатан фитна ва низо қўзғайди, деган гапларга келсак, булар режимнинг ва вақф еридан русларга воз кечиб юборган кимсаларнинг қилмишидир, бу ишлар билан Фаластин режими ўз ақидасини бузмоқда. Фаластин аҳли ҳам, унинг бир бўлаги бўлган биз Ҳизб йигитлари ҳам Фаластин насронийларини муаммо деб билмаймиз. Улар орамизда яшар эканлар, биз мўминлар амири Умар ибн Хаттоб G уларга берган Умария шартномасига биноан уларни зиммий сифатида муҳофаза қилиб келяпмиз. Мусулмонлар ва Фаластин аҳлининг режимга нисбатан норозилиги эса, хусусан, Росулуллоҳ A вақф қилиб берган ерни жиноятчи русларга беришига нисбатан норозилиги шаръий ҳукмга чекланиш ва Аллоҳнинг шариатига риоя қилишдир. Бироқ Ислом ва унинг аҳкомларига орқа ўгирган режим бўлса, шу ерни ва Росулуллоҳ A васиятларини ҳимоя қилишимизни фитна қўзғаш, деб ҳисобламоқда, ўзининг Фаластин заминидан босқинчи яҳудийларга воз кечишига норози бўлаётган фаластинликларни фитначи ва низо чиқарувчилар, демоқда!!
أَلَا سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ
«Огоҳ бўлингизким, улар (бу қилмишлари билан) энг ёмон (яъни, ноҳақ) ҳукм чиқармоқдалар» [Наҳл 59]
Ҳа, Фаластин режими Исломнинг муқаддас нарсаларини заррача ҳурмат қилмайдиган жинояткор тўдага айланди. У ўз маҳкамаларидаги судьяларга таҳдид қилмоқда, ўзи чиқарган қонунларни ўзи оёқ ости қилмоқда, инсонлар ҳуқуқи ва эҳтиромли нарсаларини поймол этмоқда, уларга зўравонлик, босқинчиларга эса қўрқоқлик қилмоқда, ҳатто уларга хизмат қилиб, хавфсизликларини ҳимояламоқда.
Хуллас калом, исломий юртлар ҳукмдорларининг жиноятлари қанчалар кўпайгани сари, мусулмонларнинг Ислом ва унинг бошқарувига муҳтожликлари шунчалар ортмоқда. Аллоҳнинг Китоби ва Росули Aнинг суннатлари билан ҳукм юритиш орқали ҳақни қарор топтирадиган, одамларга адолат ва эзгулик тарқатадиган, мусулмонларнинг дахлсиз нарсаларини мудофаа қиладиган Халифалик давлатига нақадар муҳтож эканликлари кўринмоқда.
Режим ўз қароқчилиги билан одамлар кўз ўнгида тубан режимга айланди, бизнинг аҳд-паймонимизни янада кучайтирди, мусулмонлар билан алоқамизни янада мустаҳкамлади ва уларга айтган сўзларимизни яна бир бор тасдиқлади. То Аллоҳ Ўз динини ғолиб, жинояткорларни эса мағлуб қилмагунча, ушбу ҳақ устида ғолиблигимизни йўқотмаймиз, инша Аллоҳ.
Сўзимиз ниҳоясида режим ва унинг хавфсизлик хизматини огоҳлантирамиз: Аллоҳ Таолонинг ғазабидан, қудрати буюк ва интиқоми қаттиқ эканидан огоҳ бўлсинлар. Мусулмонларнинг ўз динлари ва дахлсиз нарсалари учун, Аллоҳ ва Росулига қилинган хиёнат учун нақадар ғазабланишларидан ҳушёр бўлсинлар. Агар бу режим шу қароқчилигим ва одамларни эзишим, менинг қудратда туришимнинг ягона йўлидир, деб ўйлаётган бўлса, билиб қўйсин, бу унинг заволга юз тутишининг ягона йўлидир…
قُلْ سِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَانظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُجْرِمِينَ
«Айтинг – ерни айланиб, жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар!»[Намл 69]
أَوَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَيَنظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الَّذِينَ كَانُوا مِن قَبْلِهِمْ ۚ كَانُوا هُمْ أَشَدَّ مِنْهُمْ قُوَّةً وَآثَارًا فِي الْأَرْضِ فَأَخَذَهُمُ اللَّـهُ بِذُنُوبِهِمْ وَمَا كَانَ لَهُم مِّنَ اللَّـهِ مِن وَاقٍ
«Ахир улар ер юзида сайру-саёҳат қилиб, ўзларидан аввал ўтган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?! Улар куч-қувват ва ердаги осори атиқалари жиҳатидан зўрроқ эдилар. Бас Аллоҳ Уларни гуноҳлари сабабли ушлади-ҳалок қилди ва улар учун Аллоҳдан ўзга бирон сақловчи бўлмади» [Ғофир 21]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак замин Фаластиндаги матбуот бўлими
Телефон: 0598819100
Электрон почта: info@pal-tahrir.info
Фаластиндаги матбуот бўлими сайти: www.pal-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ