Ҳизб ут-Таҳрир “Халифалик қулатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан… Эй, мусулмонлар! Уни қайта барпо этинглар” номли оламий кампания бошлади

Ҳизб ут-Таҳрир “Халифалик қулатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан… Эй, мусулмонлар! Уни қайта барпо этинглар” номли оламий кампания бошлади
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳижрий 1442 йил Ражаб ойининг бошланиши, милодий 2021 йил 13 феврал кунидан бошлаб Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлатининг қулатилганига ҳижрий йил ҳисоби бўйича 100 йил тўлиши муносабати билан бутун дунё бўйлаб кампания бошлаганини эълон қилади. Ушбу оламий кампания доирасида иккита асосий хештеглардан фойдаланилади: [#100] [#أقيموا_الخلافة]. Кампания мақсади Ислом Уммати ҳамда қувват эгалари бўлмиш Исломий армияларга ва уларнинг қўмондон-раҳбарларига мурожаат қилиб, Росулуллоҳ ﷺ башорат берган иккинчи рошид Халифалик давлатини тиклашда Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришни талаб қилишдир. Уларнинг ҳиммати ва ғайратини қўзғаш, ўз динлари борасидаги масъулиятларини эслатишдир. Бугун Ислом Уммати тушиб қолган хорлик ва қолоқлик ботқоғидан олиб чиқадиган ягона ечим ўз давлатимизни қайта тиклаш эканлигини кўрсатиб беришдир.
Ушбу кампанияни Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси ҳам фаол ёритиб боради ва қўллаб-қуватлайди. Ва сиз азиз мусулмон биродарлардан ҳам кампанияни кузатиб боришни ва уни қўллаб-қувватлашни умид қилади. Зеро, Аллоҳ Таоло дин борасида ёрдам сўраганларга ёрдам бериш зарурлиги ҳақида Ўз каломида шундай дейди:
وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ
– “Агар улар сиздан динда ёрдам сўрасалар, ёрдам бермоғингиз вожибдир”. (Анфол:72)
Хештеглар:
#Халифаликни_тикланглар
#ReturnTheKhilafah / #أقيموا_الخلاف / #YenidenHilafet
#TurudisheniKhilafah / #خلافتکوقائم_کرو
#Установите_Халифат
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
13.02.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ