Иқтисодий низом асоси

بسم الله الرحمن الرحيم
Иқтисод
Иқтисодий низом асоси
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلاَ
تَبْغِالْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)
Аввалги мавзуимиз орқали сизларда Иқтисод ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мақсадида, унинг луғавий ва истилоҳий маъноси ҳамда иқтисод илмининг иқтисодий низомдан фарқи хусусида батафсил маълумотларни тақдим қилдик. Шунингдек, иқтисодий муаммонинг воқеси ва уни ҳал қилишда иқтисодий низомни муҳим ўрин тутиши, шунинг учун уни ўрганиш нақадар аҳамиятли эканини билдик. Бугунги мавзуимизда эса, сизларни Иқтисодий низомнинг асослари билан таништирамиз.
Манфаат– нарсанинг инсон эҳтиёжини қондиришга яроқлилигидир. У икки нарсадан иборат: 1. Муайян нарсага эришишда инсон ҳис қилган рағбат даражаси; 2. Нарсанинг ўзида мавжуд бўлган хосса (хусусиятлар) ва шу хоссанинг муайян шахснинг эмас, балки умуман инсон эҳтиёжини қондиришга яроқлилигидир. Манфаат бўлиши учун молга рағбат, истак бўлишининг ўзи кифоя. Бу истак-майлнинг кучли ёки кучсиз бўлиши хоҳлаётган инсоннинг назарида ана шу нарсанинг қанчалик аҳамиятли эканига қараб турлича бўлади.
Манфаат бевосита бўлиши мумкин. У истеъмол товарларидан ҳосил бўлади. Манфаат билвосита ҳам бўлиши мумкин. Унга иншоотлар, станок (дастгоҳ)лар, қимматбаҳо қоғозлар каби ишлаб чиқарувчи товарлар (яъни восита товарлар, яъни билвосита моллар) орқали эришилади.
Манфаат – мол билан эҳтиёж ўртасидаги алоқадир.
Манфаат инсоннинг меҳнатидан ё мол-мулкдан ёки иккаласидан ҳосил бўлади. Инсоннинг меҳнати, деган ибора мол-мулкни ёки мол-мулк манфаатини юзага келтириш учун сарфланган ақлий ва жисмоний меҳнатни ўз ичига олади. Мол-мулк деган сўз эса, сотиб олиш ёки ижарага ёки қарзга олиш орқали фойдаланиш учун қўлга киритиладиган нарсаларнинг барчасини ўз ичига олади. Масалан, олинган нарсанинг ўзи, жисми истеъмол қилинади, олмага ўхшаш ё жисми истеъмол қилинмайди, машинага ўхшаш ё жисми қолиб ўзидан қарзга фойдаланилади элак ва ижарага олинган уй каби. Мол-мулк – тилла ва кумуш каби пул, кийим ва овқат каби товарлар, уйлар ва заводлар каби кўчмас мулклар ва булардан бошқа эгалик қилинадиган нарсалардан иборат.
Демак, мулк инсоннинг эҳтиёжларини қондирувчи нарса, инсоннинг меҳнати эса мол-мулкни ёки манфаатини ҳосил қилувчи воситагина экан. Шунинг учун мулк манфаатнинг асосидир. Инсоннинг меҳнати эса мулкни ҳосил қилиш имконини берувчи воситалардандир. Демак, инсон ўз табиатига кўра, эгалик қилиш мақсадида шу мулкни қўлга киритишга интилади. Шунга биноан инсоннинг меҳнати ва мулк инсоннинг эҳтиёжларини қондириш учун қўлланиладиган восита бўлиб, бу икки восита инсон уларни ҳосил қилиш учун интиладиган бойлик ҳисобланади. Демак, бойлик – меҳнат ва мол-мулк йиғиндисидир.
Шахсларнинг бойликни қўлга киритишлари бевосита, совға, фойдаланиш учун олиш, ижарага бериш, меҳнат каби шаклларда намоён бўлади. Масалан, хом-ашёни қўлга киритиш, бировлардан совға олиш, фойдаланиб туриш учун олма дарахтини олиш, уйни ижарага олиш, муҳандисга уй лойиҳасини чиздиришлар каби.
Бундай эгалик қилиш гоҳида сотиш, мулкнинг ижараси, ёлланма ишчига ҳақ тўлаш каби эваз ҳисобига, гоҳида эса совға, мерос ва қарз каби эвазсиз бўлади. Шунга биноан иқтисодий муаммо бойликни пайдо қилишда эмас, балки бойликка эга бўлишдадир. Чунки иқтисодий муаммо мулкчиликка бўлган нуқтаи назардан, шу мулкчиликдан нотўғри фойдаланишдан ва бойликни одамлар ўртасида нотўғри тақсимлашдан келиб чиқади, асло бошқа нарсалардан эмас. Шунинг учун мазкур жиҳатларни муолажа қилиш иқтисодий низомнинг асосидир.
Шунга кўра, иқтисодий низом учта қоидага асосланади, булар: мулкчилик, мулкни тасарруф қилиш ва одамлар ўртасида бойликни тақсимлашдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
12.12.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ