| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

By htadmin
03.02.2018
1323
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

Туркумимизни давомий кузатиб бораётган муштарийларимиз даъватчиларнинг фаолиятларида ёрдам бўладиган мавзуларда мақолалар бериб бораётганимиздан хабардорлар. Шу ниятда тақдим қиладиганимиз бу мақола Ал-ваъй (Онг) журналининг бир неча йиллар аввал нашр қилинган 150-сонидан олинди. Барча мўъминлар, жумладан, даъватчилар учун гўзал намуна бўладиган зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қанча ўрганилса кам.

Муборак Пайғамбарлик сийратидан

لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ

«Сизлар учун Росулуллоҳда гўзал намуна бордир»

БАНУ МУСТАЛАҚ ҒАЗОТИ

Бану Қурайза ғазотидан 6 ой ўтар-ўтмас Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хубайб ибн Адий розияллоҳу анҳу ва унинг дўстлари, «қочқоқ соҳиб-лари»дан ўчо лишга имкон топишлари учун Бану Лаҳёнга юриш қилдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шом орқали бориб, душманга кутилмаган пайтда ҳамла қилишни асҳобларига айтдилар. Аммо улар етиб борганларида душман эҳтиёт чорасини кўриб, тоғ тепасига чиқиб олган эди. Улар орқага қайтишар экан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб дуо қилдилар: «Инша Аллоҳ, Роббимизга тавба қилиб, ҳамдлар айтиб қайтурмиз. Сафар машаққатларидан, иш натижасининг ғам-ғуссасидан ва аҳли-оилаю молга ёмон назардан Аллоҳ Таъолодан паноҳ сўрайман». Росулуллоҳ Мадинада бир неча кун турмасданоқ Уяйна ибн Ҳисн Росулуллоҳнинг туяларига ҳужум қилди. Туялар орасида ғифорлик бир киши ва унинг завжаси бор эди. У киши Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳу эдилар. Душманлар у кишини қатл қилдилар ва завжасини туяларга қўшиб олиб кетишди. Бу хабар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб келганида қаттиқ ғазаб билан: «Қандай аянчли иш бу» – деб қичқириб юбордилар. Шунда олдиларига ҳар томондан отлиқлар ёпирилиб келишди. Росулуллоҳ уларга Саъд ибн Зайдни амир қилиб йўлга чиқдилар. Росулуллоҳ Саъдга ўша қавмни тезроқ бориб қўлга олишни буюрдилар. Мусулмонлар душманни топиб туяларни қайтариб олдилар. Росулуллоҳ Зу Қарад деган жойда тўхтадилар ва ўлжаларни мусулмонларга тақсимлаб бериб, Мадинага қайтдилар.

Кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ибн Исхоқ ривоят қилганидек, ҳижратнинг олтинчи йили шаъбон ойида Бану Мусталаққа ғазот қилдилар. Бухорий, Мусо ибн Ақобадан ривоят қилишича бу ғазот ҳижратнинг тўртинчи йилида бўлган. Воқидийнинг ривояти бўйича эса ҳижратнинг бешинчи йилида шаъбон ойида бўлган, Аллоҳнинг ўзи билгувчироқдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Бану Мусталақ мусулмонларга қарши қўшин тўплаётганлиги ҳақида ҳамда унинг лашкарбошиси Уммул Мўъминин Жувайриянинг отаси Ҳорис ибн Абу Зирор эканлиги ҳақида хабар келди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши йўлга тушдилар ва душман билан Мариси деган сувли жойда тўқнаш келдилар. Жанг бошланди. Аллоҳ Бану Мусталақни мағлуб қилди. Душмандан ўн киши қатл этилди. Мусулмонлардан эса бир киши шаҳид бўлди.

Воқидий бу жангдаги воқеалар ҳақида шундай ривоят қилади: Росулуллоҳ ҳижратнинг бешинчи йилида шаъбон ойида етти юзта лашкарлари билан Бану Мусталаққа қарши йўлга чиқдилар ва икки кеча йўл юрдилар. Уларнинг яқинига етиб боргач, муҳожирларнинг байроғини Абу Бакр Сиддиққа, ансорийларнинг байроғини Саъд ибн Уббодага бердилар. Умар ибн Хаттобни амир қилдилар. Умар розияллоҳу анҳу одамларга қарата – Ла илаҳа иллаллоҳ, деб шу калима билан молингизни ва жонингизни ҳимоя қилинглар, – деди.

Одамлар ўша сув олдида тўпланиб туришганида икки мусулмон бир-бирларига туртилиб кетди. Уларнинг бири муҳожирлардан, иккинчиси ансорийлардан эди. Шунда ансорий ансорийларга қараб: «Эй ансорийлар!» – деб қичқирди, муҳожир эса муҳожирларга қараб: «Эй муҳожирлар!» – деб қичқирди. Бу можаро мунофиқларнинг тили узун бўлишига баҳона бўлди ва фитнага ўт қаланди. Мунофиқлар бошлиғи Абдуллоҳ ибн Убай дарҳол ўз қавми орасидан чиқди ва шундай деди: (улар орасида Зайд ибн Арқам ҳам бўлиб, у пайтда ёш йигит эди) «Четдан келишиб бизнинг юртимизда ғаразгўйлик қилишган эди, улар биздан кўпчилик эди, энди бизга нисбатан шундай ишлар қилишяптими. Итингни семиртир, ўзингни тишлайди, деб аввалгилар тўғри айтган экан. Аллоҳга қасамки, агар Мадинага қайтсак албатта бизнинг азизлар хорларни чиқариб юборади». Шунда бу гапни Зайд ибн Арқам югуриб бориб Росулуллоҳга етказди. Росулуллоҳнинг олдиларида Умар ибн Хаттоб ҳам бор эди, у Росулуллоҳга: – «Уббод ибн Баширга буюринг, бориб уни дарҳол қатл қилсин», – деди. Шу ерда Росулуллоҳнинг етакчилик ҳикматларидан ва узоқни кўра биладиган доно қарорларидан ажойиб иш бўлди. Росулуллоҳ дедилар: «Қандай қилиб ундай қиламан, эй Умар. Унда одамлар, Муҳаммад дўстларини ўлдиряпти, дейишади-ку, йўқ бундай қилмайман. Одамларга буюр, йўлга чиқишсин». Ҳамма йўлга тушди. Улар йўлга тушган соатда ҳали Росулуллоҳ йўлга чиқмаган эдилар. Бу ҳол барча мусулмонларни таажжублантирди. Усайд ибн Ҳузайр Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай тасодифий йўлга тушишнинг сирини сўраган эди, Росулуллоҳ: «Дўстингиз нима гап айтгани сизга етиб бормадими?» дедилар. Усайд: «Қайси дўстим, ё Росулаллоҳ?» деб сўради. «Абдуллоҳ ибн Убай» – дедилар Росулуллоҳ. Усайд: «Нима гап айтибди?» – деди. Росулуллоҳ: – «Агар Мадинага қайтиб борса, азизлар у ердан хорларни чиқариб ташлайди, деб ҳисоблаяпти», дедилар. Усайд: «Ё Росулаллоҳ, Аллоҳга қасамки, агар сиз истасангиз у ердан ўзингиз чиқариб юборасиз-ку, Аллоҳга қасамки, унинг ўзи хор, сиз азиздирсиз», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар билан ўша куни кечгача тўхтамай йўл юрдилар. Кейин тонггача ҳам йўл юрдилар, ўша куни яна тўхтамасдан йўлда давом этишди ва ниҳоят қуёшнинг тиғи уларни қийнаб қўйди. Кейин тўхташган эди, одамлар ерга тушгунчаёқ уйқусизликдан йиқилдилар. Буни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар Абдуллоҳ ибн Убай тарқатган фитнадан чалғишлари учун атай шундай қилган эдилар.

Абдуллоҳ ибн Убайнинг ўғли Абдуллоҳ отасининг қилган ишидан хабар топгач, дарҳол Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб шундай деди: «Ё Росулуллоҳ, сиз отам Абдуллоҳ ибн Убайни қилган иши учун уни қатл қилмоқчи эканингизни эшитдим. Агар албатта шундай қилмоқчи бўлсангиз, менга буюринг ўзим отамнинг бошини оламан. Хазражликлар орасида мендан кўра отасига меҳрибонроқ одамлар кўплигини яхши биламан. Мендан бошқа одамга отамни ўлдиришни буюришингиздан ва ўша одам отам Абдуллоҳ ибн Убайни ўлдиришидан қўрқаман. Отамни ўлдирган одамни инсонлар орасида юрганини кўрсам чидай олмай уни ўлдириб қўяман. Бир кофирни деб мўъминни ўлдириб қўяман-да, кейин дўзахга дохил бўламан». Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Йўқ, биз унга марҳамат қиламиз ва орамизда қанча бирга бўлса, у билан яхши суҳбатда бўламиз. Шояд иймоннинг нури ва ақиданинг қуввати таъсир қилса. Ахир отага меҳрибон фарзанд ўз мунофиқ отасини қатл қилмайди!». Абдуллоҳ ибн Убайнинг мана шу ишидан кейин у нима фитна тарқатса, уни биринчи бўлиб ўзининг қавми айблайдиган ва у билан қаттиқ урушадиган бўлиб қолди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар ибн Хаттобга шундай дедилар: «Нима деб ўйлайсиз эй Умар, Аллоҳга қасамки агар уни, ўша айтган пайтингизда ўлдирганингизда хунук иш бўлар эди. Агар ҳозир уни қатл қилишга буюрсам қатл қилаверасиз». Умар: -«Ҳа, Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг Росули қилган иш, менинг ишимдан ҳикматлироқ эканини энди тушундим», деди. Мана шу воқеада Абдуллоҳ ибн Убайнинг қилган иши ҳақида оят нозил бўлди:

هُمُ الَّذِينَ يَقُولُونَ لَا تُنفِقُوا عَلَى مَنْ عِندَ رَسُولِ اللَّهِ حَتَّى يَنفَضُّوا وَلِلَّهِ خَزَائِنُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَلَكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَفْقَهُون * يَقُولُونَ لَئِن رَّجَعْنَا إِلَى الْمَدِينَةِ لَيُخْرِجَنَّ الْأَعَزُّ مِنْهَا الْأَذَلَّ وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ

“Улар: «Аллоҳнинг пайғамбари ҳузуридаги кишиларга инфоқ-эҳсон қилмаганлар, токи улар тарқалиб кетсинлар», дейдиган кимсалардир. Ҳолбуки, осмонлар ва ер хазиналари ёлғиз Аллоҳникидир. Лекин мунофиқлар англамаслар. Улар: «Қасамки, агар Мадинага қайтсак, албатта кучлилар кучсизларни ундан қувиб чиқарур», дерлар. Ҳолбуки, куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўъминларникидир. Лекин мунофиқлар билмаслар”. (Мунофиқун. 7-8)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Мусталақдан кўплаб асирларни қўлга киритдилар ва уларни мусулмонларга тақсимлаб бердилар. Бухорий Саид ибн Мусайябдан ривоят қилади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Бану Мусталаққа қарши жанг қилдик ва кўплаб арабларни асирга олдик. Кейин кўнглимиз аёлларни тусаб қолди. Аёлсиз юриш бизни қийнаб юборди ва узла қилмоқчи бўлдик, ўзимизга-ўзимиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орамизда бўла туриб, сўрамасдан узла қиламизми дедик ва Росулуллоҳдан узланинг ҳукмини сўрадик. Росулуллоҳ шундай дедилар: «Нега узла қилмаслигингиз керак. Ахир қиёмат кунига қадар инсон зоти борки узла қилади». Ўшанда Ҳориснинг қизи Жувайрия асирлардан бири эди, унинг чеки қуръада Собит ибн Қайсга тушди. Яъни Ҳориснинг амакиваччасига. Жувайрия ўзини озод қилиш тўғрисида у билан савдолашди ва Росулуллоҳнинг олдиларига келиб у кишидан озод қилиш савдосига ёрдам беришларини сўради. Росулуллоҳ Жувайрияга: – «Бундан ҳам яхшироқ бўлишини истайсанми?», -дедилар. У: – «Нима у, ё Росулаллоҳ?», – деб сўради. Росулуллоҳ: «Озод қилиш савдоингни битказиб бўлиб, сенга уйланаман», – дедилар. Жувайрия рози бўлди. Кейин Росулуллоҳ унинг озод бўлиш савдосини битказдилар ва уйландилар. Бу хабар мусулмонларга етиб борганида, улар – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қариндошлари яна кўпайибди, – дея хурсанд бўлишди. Айтишларича, Росулуллоҳ Жувайрияга уйланишлари туфайли Бану Мусталақнинг аҳли байтидан юз кишини озод қилдилар. Жувайриянинг баракоти қавмига чексиз бўлди. Кейин унинг отаси келиб Исломни қабул қилди ва у билан бирга икки ўғли ва бир неча қариндошлари ҳам Исломга кирди. Шунда Росулуллоҳ унинг қариндошлари олдига Валид ибн Уқбани вакил қилиб жўнатдилар.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ

04.02.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Бугунги ҳолатимиз қандай?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Медведев: яҳудийлар давлати бизга Асадни афзал билишини маълум қилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/