| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

By htadmin
13.04.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

ИСЛОМИЙ АҚИДА АҚЛИЙ, РУҲИЙ, СИЁСИЙ АҚИДАДИР

(1-қисм)

Ислом «Ла Илаҳа Иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ»га асосланади. Шунинг учун бу калима барча шаръий қонунларининг, фикрларининг ва бошқа ақоид (ақидавий масала) ларининг асосидир.

Бу ақлий, руҳий, сиёсий ақидадир.

У ақлий ақидадир. Чунки ақлий баҳс (изланиш) уни қабул қилишни ва унга таслим бўлишни талаб этади. Зеро, бу ақида инсонларга, уларнинг ўзи ва теварак-атрофидаги нарсалар ҳақида тасаввур беради. Бу тасаввур далил ва ҳужжатларга асослангандир. У баъзи ҳодиса кўринишларини ёки уларнинг барчасини мувофиқлаштирадиган қуруқ изоҳ эмас, балки коинотдаги мавжуд нарсалар, ҳодисалар ва ҳақиқатлар, улар муқаррар олиб борадиган оқибатни тушунтиришдир.

У руҳий ақида ҳамдир. Чунки бу тушунтириш Аллоҳ Субаҳанаҳуга ва ғайбга иймон келтиришга асосланади. Чунки ҳис билан сезилган нарсалар ва модда азалий эмас, балки улар йўқдан яратилган бўлиб, улардан ташқари жаннат, дўзах, фаришталар ва шайтонлар каби ҳис этилмайдиган нарсаларни ҳам яратган ҳамда итоат қилинишга ва амрини маҳкам ушлашга буюрилган Аллоҳ Субҳанаҳу бу нарсаларнинг холиқидир.

У, шунингдек, сиёсий ақида ҳамдир. Чунки яратиш ва йўқдан бор қилиб вужудга келтириш, Холиқ билан махлуқ ўртасидаги ягона алоқа эмасдир. Зеро, бу ўринда Пайғамбар «Муҳаммад Росулуллоҳ» соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан инсониятга келган рисолат ҳам бор. Бу рисолат инсонларни, хоҳ якка шахслар бўлсин, хоҳ жамоатлар бўлсин, баъзи ишларга буюради, баъзи ишлардан қайтаради ва уларнинг барча ҳаётий ишларига, ҳатти-ҳаракатларига ва ҳаракатсиз ҳолатларига аралашади. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъолонинг буйруқлари ва қайтариқлари эътиқодни ҳам ва ибодатлардаги, алоқалардаги, ҳукмдаги, қазо (суд) даги ва даъватни оммалаштиришдаги ишларни бошқариш кайфиятини ҳам ўз ичига олади.

Аммо унинг ақлий ақида эканлигини оладиган бўлсак, мусулмонларда бу жиҳатдан камчилик йўқ. Улар йўлиққан ва йўлиқаётган нарсалар ҳақ билан ботил ўртасидаги курашнинг қонуниятидадир. Чунки ҳақ даъватчилари тўғри ҳужжат ва далил-исботларга эгадирлар ва эътиборни ҳақиқатга қаратадилар. Аммо ботил аҳли эса, эътиборни ҳақиқатдан чалғитадилар, уни бузиб кўрсатадилар ва яширадилар. Улар одамлар орасига залолат уруғини сочадилар ва ўша залолатни ҳақиқат деб, уқтирмоқчи бўладилар ҳамда фикрлашни издан чиқаришни ва одамларни хомхаёллар ва арзимас ишлар орқасидан елиб-югурадиган қилиб қўйишни истайдилар. Мусулмонлар ақидасига нуқсон фақат шу ақиданинг сиёсий ва руҳий эканлиги жиҳатидан кириб қолади.

Унинг сиёсий ақида эканлиги олинадиган бўлса, кофирлар мусулмонларни динларидан адаштириб, уларни тубанликка тушириб юборишдан тортиб, то уларнинг Давлатларини йўқ қилиб ташлашга ва ўзларига малай майда давлатчаларга бўлиб ташлашга муваффақ бўлдилар. Улар мусулмонларни мана шу тарқоқликка маҳкам ёпишиб оладиган ва демократияга, динни ҳаётдан ажратишга чақирадиган ҳамда Исломни фақат руҳоният дини ёки инсон билан унинг Холиқи ўртасидаги якка шахснинг ўзигагина тегишли алоқа, деб тушунадиган қилиб қўйишди. Бунинг натижасида мусулмонлар куфр фикрларга маҳкам ёпишиб олдилар ва кофирларга нисбатан эҳтиром билан қарайдиган бўлдилар ва уларни тараққиёт ҳамда ҳазорат (цивилизация) эгалари ва этагини ушласа арзийдиган юксак маданият намоёндалари, деб ҳисоблайдиган бўлдилар.

Биз бугунги кунда мусулмонларнинг Исломни сиёсий ақида сифатида, фақат ибодат ишлари учунгина эмас, ҳаётнинг барча ишлари учун низом келиб чиқадиган эътиқод сифатида тушуниб, сезиларли даражада уйғонаётганларининг гувоҳи бўлиб турибмиз ва Ислом Давлатини, Халифалик Давлатини барпо қилиш ва Ислом низомини жорий этиш учун мусулмонларнинг ҳаракатга келаётганларини кўряпмиз. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, мана шу асрнинг иккинчи ярми Исломий Оламнинг ҳамма томонини қамраб олган уйғонишни бошланганидан далолат беради.

Лекин бу уйғониш ёки ғафлатдан ўзига келишда туманга ўхшаш бир хиралик бор. Бунга сабаб шуки, Исломнинг ҳазорат ва сиёсий низом сифатида ҳаётга қайтиши куфр бошлиқларини ва уларнинг малайларини ваҳимага соляпти ва оромларини бузяпти. Шунинг учун улар мусулмонларнинг сиёсий ақида сифатидаги Ислом асосида уйғонишлари қаршисида мағлуб бўлганларидан кейин залолатга солиб адаштириш сиёсатини қўллашга ўтишди. Биз бу ўринда уларнинг ботиллигини исботлаб ўтирмоқчи эмасмиз. Улар жумласига бу фикрга очиқ қарши чиқмаслик, лекин сарой уламолари, муфтийлар ва кофирларнинг ўзлари Исломий деб ном қўйишган ҳаракатлардан ўзларига югурдаклар етиштириш орқали ва чуқур ўрганиб чиқилган ҳамда бир мақсад сари йўналтирилган ҳолда Исломни бузиб тушунтириш ва залолатга бошлаш ишларини бажариб берадиган кишилар, минбарлар, муассасалар, университетлар ва оммавий ахборот воситалари киради. Бу нарса соф Исломий фикрни ўз манбаида ва истинбот усулида бўғиб ташлаш, унинг Умматга бегоналиги, замон ва воқелик билан бирга қадам ташлашдан ожизлиги тўғрисида шубҳа уйғотиш ва шу тариқа даъватчиларини қўрқитиш ҳамда уларнинг пайини қирқиш қасдида қилинади. Исломни бундай бузиб кўрсатишни ривожланиш ва мусулмонларнинг нажот йўли, ҳозирги асрга мос келувчи фикр, деб жар солинади.

Куфр тушунчаларига мувофиқ қилиб мослаш, ҳамда кофирларнинг ва улар томонидан қўйилган югурдакларининг розилигига эришиш мақсадида Ислом фикрларини бузиб тушунтириш ва моҳиятини қўпол равишда бузиш нажот воситаси эмас, балки Аллоҳнинг қаҳр ва ғазаби сари юришдир. У қолоқлик, кофирларга қарамлик, хорликнинг янада зиёда бўлишига сабабдир, у Исломий фикр эмас, балки куфрнинг айнан ўзидир.

Исломни мана шундай бузиб кўрсатиш сабабли умумий тарзда бўлса ҳам, ақида ва низомларни яхши тушуниб етмаган динга муҳаббати зўр баъзи мухлис кишилар ва кўпчилик авом (омий, илмсиз) мусулмонлар адашиб қолиши ва ҳақ йўлдан тойиб кетиши мумкин. 

Ўзидан низом келиб чиқадиган, сиёсий ақида сифатидаги Ислом асосида уйғонишда ҳануз мана шундай камчилик мавжуд. Шунинг учун албатта фикрий кураш олиб бориш, сиёсий олишув ҳамда мана шу туманга ўхшаш хираликни моҳиятини, унинг шайтоний фитна эканлигини фош этиб ташлаш ва Исломий муҳитни ундан тозалаш учун бу курашни янада авж олдириш зарур.

Бундай адашиш ва ҳақ йўлдан тойишга бўлган мойилликни асосий сабаби Исломий ақидани руҳий ақида сифатида тўғри тушунишда мусулмонларга сингиб қолган камчиликдир.

Исломий ҳақиқатни бузиб кўрсатувчилар ва адашганлар кўзларига куфр кучлари жуда улкан бўлиб, аксинча мусулмонлар кучлари жуда заиф, ҳеч нарсага арзимас бўлиб кўриняпти ва беихтиёр ишларни шуларга қиёслашяпти.

Улар куфрнинг оламдаги ҳарбий, иқтисодий, сиёсий ва сақофий ҳукмронлигини кўряптилар ва Исломий оламдаги мавжуд давлатчаларга, уларнинг ана шу куфр олдидаги ўта заифлигига, куфрга мутлақ қарам эканлигига ва шу давлатчаларнинг мусулмонларга ўтказаётган жабр-ситамларига ва қатағонларига ҳам назар ташлаяптилар. Бошқа томондан, улар мусулмонларнинг нақадар заифлигини, уларда ҳеч қандай куч-қувват йўқлигини, бўлганда ҳам фақат душманлари бўлмиш куфр ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун рухсат берган миқдордагина кучга эга эканликларини кўрмоқдалар. Улар оламга назар солиб, мусулмонлар олами катта кучлар ҳукмронлиги остидаги кичкина қишлоқ бўлиб қолганлигини кўрмоқдалар. Лекин улар Аллоҳни кўрмаяптилар, шунинг учун умидсизликка тушмоқдалар, натижада адашиб залолат йўлига кирмоқдалар ва бошқаларни ҳам адаштириб залолатга бошламоқдалар.

Улар Аллоҳнинг дини азиз бўлиши мумкинлигидан умидларини узганлар. Шунинг учун улар нажотни куфр билан ҳамкор бўлишда, уни рози қилишга уринишда, унинг шиорларини кўтариб чиқишда, унинг манфаатларини сақлаб қолишда деб билмоқдалар. Натижада куфрнинг қувват ва имкониятини кўриб турган, лекин шу билан бирга Аллоҳнинг энг Буюк Зот эканлигини ҳам кўраётган, Аллоҳга берган аҳдида мустаҳкам турган мухлис (холис) кишиларга қарши курашда фиръавнлар ва уларнинг югурдак тўдалари билан бирга бўлиб қолмоқдалар.

Мана шу нарса Умматдаги ана шу туман каби хираликнинг сабабчисидир. Бу иймондаги заифликдир. Ҳатто кўзга кўринган уламо, муфтийлар орасида ҳам шу хира туман ўраб олган шундай кимсалар борки, ундаги иймон ниҳоятда заифлашиб, ҳавойи-нафсига эргашиб кетган ва куфр фикрларига розилигини изҳор қилган, натижада эса иймондан тариқча ҳам қолмаган.

Мақсад албатта бу нарса ҳақиқатни бузиб кўрсатаётганларнинг ва ҳақ йўлдан тойганларнинг ана шу тоифасини кофирга чиқариш эмасдир. Чунки биз уларнинг Аллоҳга, Унинг фаришталарига ва иймоннинг бошқа арконларига иймон келтираётганларини кўриб турибмиз ва уларнинг намоз ўқиётганликларининг ва ҳаж қилаётганларининг гувоҳимиз. Зеро, «Ла Илаҳа Иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ»ни исботлашга ёки уни қабул қилишга уларнинг ақли етади, фикри ишлайди. Лекин бу иймоннинг таъсири сулук (ҳаёт тарзи, ишлари) да мавжуд эмас. Унинг таъсири Аллоҳнинг ваъдасига, нусратига, қўллаб-қувватлашига, ёруғ кунларни беришига, меҳрибонлигига, карамига, бирлигига, қудратига, қазо-қадарига, сақлашига, тинчлик-омонлик беришига ва енгил-осон қилишига бўлган иймонда кўринмайди. Бу худди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидаги нарсага ўхшайди: «Зинокор зинони мўъмин ҳолида қилмайди, хамр (ароқ ва шунга ўхшашлар) ни ичувчи мўъмин ҳолида ичмайди, ўғри мўъмин ҳолида ўғрилик қилмайди ва одамларни қаратиб туриб, уларнинг кўз ўнгида зўрлик билан талончилик қилувчи мўъмин ҳолида талончилик қилмайди». Бу ҳадисни Бухорий ривоят қилган.

Ана шу ҳақ йўлдан тойганлардан сўрасангиз, албатта иймон келтиришади. Агар уларга: Аллоҳдан қўрқинглар ва Унга итоат қилинглар, – десангиз, сўзсиз улар: Кўрмисан, ахир подшоҳ ва унинг малай ювиндихўрларини, куфр ва унинг тўдасини кўрмаяпсанми, – дейишади:

وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ نَسُوا اللَّهَ فَأَنسَاهُمْ أَنفُسَهُمْ أُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

– ,,Улар Аллоҳни унутдилар, бас, (шундан кейин Аллоҳ) уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйди (яъни ўзларига охиратда фойда берадиган амалларни қилишдан юз ўгиртириб қўйди) “.         (Хашр:19)

فَلَمَّا زَاغُوا أَزَاغَ اللَّهُ قُلُوبَهُمْ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ

– ,,Бас, қачонки улар (ҳақ йўлидан) оғишгач, Аллоҳ уларнинг дилларини (ҳидоятдан) оғдириб қўйди “. (Саф:5)

(давоми бор)

Ал-Ваъй (Онг) журналининг 156-сонидан олинди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ

13.04.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг “ишончли” имомларига очиқ мурожаат

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими юртдаги улкан потенциалларни АҚШнинг Афғонистондаги нуфузини сақлаб қолишга совурмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қанотининг Халифалик қулатилганининг аламли 101 йиллик хотираси сабабли ўтказаётгани тадбирлари

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/