ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ
بسم الله الرحمن الرحيم
ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ
“Инсонлар қалбига йўл” дея номлаб, Аллоҳнинг йўлига даъват қилувчи биродарларимизга ёрдамчи бўлсин учун ҳолис ниятда янги туркум бошлаган эдик. Бу туркум орқали маълум маънода ниятларимиз амалга ошиб сиз азиз ўқувчиларга “Одамлар қандай касб қилинади” номли рисолани имкон даражасида тақдим қилдик. Бу ишларимиз шу билан тўхтаб қолмасин дея тақдим қилинган рисола билан – бизнинг назаримизда – боғлиқлик касб эта оладиган яна бир рисолани сизларга тақдим қилиш ниятидамиз. “УММАТНИ КАСБ ҚИЛИБ” дея номланган ушбу рисола ҳам даъватчи биродарларимизга ёрдамчи бўлади ҳамда бу туркумни кузатиб бораётган ҳар бир инсоннинг қалбига кириб бориб, барчамизга дунё ва Охиратимиз учун манфаатли бўлади деган умиддамиз, ин ша Аллоҳ!
УММАТНИ КАСБ ҚИЛИБ
Ҳизб ўз юришида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам босган йўлни қадамма-қадам босиб ўтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Исломга ёрдам беришда вазир бўлган завжалари Хадижа (розияллоҳу анҳо) ва ўз қавмига қарши ёрдамчи, ҳимоячи ва қалқон бўлган амакилари Абу Толиб вафот этганларидан кейин Қурайш тарафидан озорлар қаттиқ кучайгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Сақиф қабиласидан ўз қавмига қарши нусрат ва ҳимоя излаб, Аллоҳ Азза ва Жалладан келган нарсани ундан қабул қилишларини умид қилиб Тоифга чиқдилар. Тоифга боргач, Сақиф қабиласининг саййидларидан бир нафари олдига бориб уларни Аллоҳга даъват қилдилар ва улар билан Исломни ёйишликда унга ёрдам (нусрат) беришлари, унга хилоф чиққанларга қарши у билан бирга туришлари ҳақида сўзлашдилар. Улар буни қабул қилмай, жуда хунук суратда рад қилдилар. Шунда Маккага қайтдилар. Ваҳоланки, Қурайш унга ва унинг динига қаттиқ қарши эдилар. Озгина заиф кишилар иймон келтирган эдилар холос. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳаж мавсумларида араб қабилаларига юзланиб уларни Аллоҳга даъват қилар, ўзининг пайғамбар эканлигини хабарини берар, улардан ушбуни тасдиқлашларини ва Аллоҳ юборган рисолани етказишлик учун уни ҳимоя қилишларини сўрар эдилар. Минода қабилалар чодирларига келиб, “Эй бани фалончи, мен сизларга юборилган Аллоҳнинг пайғамбариман. Аллоҳ сизларга ёлғиз Ўзига ибодат қилишингизни, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигингизни, Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингизни тарк қилишингизни, менга иймон келтириб, тасдиқлашингизни, Аллоҳ менга юборган рисолатни етказишим учун мени ҳимоя қилишингизни буюради”, дердилар.
Аллоҳ Азза ва Жалла ўз динини зоҳир қилиб, Ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни азиз қилиб, унга ёрдамчиларни тайёрлаб қўйишликни хоҳлаган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавсумда чиқиб ансорлардан бир нафарига йўлиқдилар ва улардан “сизлар кимсизлар” деб сўрадилар. Улар: Биз Ҳазражданмиз, дедилар. Пайғамбар: Мен билан ўтириб сўзлашмайсизларми?, дедилар. Улар рози бўлдилар. Бирга ўтириб сўзлашдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни Аллоҳ Азза ва Жаллага даъват қилдилар, уларга Исломни кўндаланг қилдилар, Қуръондан тиловат қилиб бердилар. Шунда улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тасдиқлашиб, Исломни қабул қилдилар. Сўнг айтдилар: “Биз қавмимизни ўзаро душманлик ҳолида ташлаб келдик. Биздек бир-бирига ёмонлик ва душманлик қилувчи қавм йўқ. Шояд Аллоҳ сиз сабабли бизнинг ўртамизни иттифоққа келтириб жамласа. Биз қайтиб бориб уларни сизнинг ишингизга чақирамиз, биз сиздан қабул қилган ушбу динни уларга ҳам рўбарў қиламиз. Агар уларни Аллоҳ сизнинг устингизда жамласа, сиздан азизроқ киши бўлмайди”. Сўнг улар иймон келтиришиб, тасдиқлашиб ўз юртларига қайтиб кетдилар. Мадинага келишгач, уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида гапириб бердилар ва уларни Исломга даъват қилдилар. Уларнинг ичида Ислом ёйилди, ҳатто Аллоҳнинг дини кирмаган бирорта хонадон қолмади. Орадан бир йил ўтиб, Ҳаж мавсуми келгач, ансорлардан ўн икки киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ақабада учрашишди. Бу аввалги ақаба эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (аёллар) байъатини бердилар. Мадинага қайтмоқчи бўлишганда уларга Қуръон ўқиб бериш, Исломни, фиқҳ илмини ўргатиш учун Мусъаб ибн Умайр ибн Хошимни жўнатди. Мадинада Мусъабни “Қори” деб номлашди. Аллоҳ унинг қўли билан ғалабани бериб, Авс ва Хазражнинг саййидлари Саъд ибн Убода, Усайд ибн Хузайр ва Саъд ибн Муозлар иймон келтиришди. Уларнинг исломи билан Мадина аҳлининг барчаси Исломга кирдилар. Уларни Ислом қолипига солиш учун Мусъаб ибн Умайр уларга Қуръон ўқиб берар, Исломни ўргатар ва фиқҳ илмидан ҳам таълим берар эди. Улар унинг атрофида тўпланишиб, унга мурожаат қиладиган, у талаб қилган нарсани бажарадиган бўлишди. Мусъабнинг уларга таъсири уларнинг бошлиқларини касб қилиш орқали бўлди. Мусъаб улар ичида бир йил турди. Шу вақт ичида уларнинг фикрлари ва завқлари Исломга мослашди. Улар Исломни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз бағрларига олдилар. Ислом ҳимояси йўлида, унинг пайғамбари йўлида, мусулмонлар ҳимояси йўлида ва Исломни рисола сифатида оламга олиб чиқиш йўлида ўзлари эга бўлган барча нарсани қурбон қилишга тайёр бўлдилар.
Юқоридаги гаплардан бир неча иш равшан бўлади:
1) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам завжалари Хадижа ва амакилари Абу Толиб вафот топиб, заифлик ҳолатлари ва Қурайш озорлари қаттиқ кучайгандагина нусрат талаб қилишни бошладилар. Нусрат талаб қилиш аввалда қилинмаган янги иш эди.
2) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нусрат талаб қилиш учун кофирларни, қувват эгаларини қасд қилган эдилар. Ишни нусрат талаб қилишдан бошламаганлар, балки уларга ўзини Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбар эканлигини хабар қилар, бутларни қўйиб ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришларини ва ўзини Аллоҳ тарафидан Ислом рисолати билан юборилган элчи эканликларига иймон келтириб тасдиқлашларини талаб қилар эдилар. Улар бу кишига иймон келтириб тасдиқлаганларидан кейингина Исломни бутун оламга рисолат қилиб олиб чиқиш, уларни ўзига ёрдамчи ва ҳимоячи қилиб олиш учун улардан нусрат талаб қилар эдилар.
3) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нусрат талаб қилишни бошлаганларида фақат нусрат талаб қилиш ишига чекланмадилар, балки бу ишни аввал қилаётган даъватни кўтариш ишига қўшимча қилдилар. Аввалги барча ишларини давом этказиб, бу ишларга нусрат талаб қилишни қўшимча қилдилар.
4) Мадинада баъзи бир кишилар иймон келтирганларидан кейин у ерга Мусъаб ибн Умайрни юборишдан Ислом ва пайғамбарга иймон келтирган Ислом ҳимояси ва даъват йўлида ўлимга ҳам тайёр бўлган кучли пойдеворни пайдо қилишни мақсад қилган эдилар. Шунинг учун Мусъабни уларга Қуръон ўқиб, Исломни ўргатиб, фиқҳдан таълим бериш учун, яъни уларни Ислом қолипига солиш ишини бажариш учун юбордилар.
Амалда ҳам шундай бўлди. Мусъаб уларнинг бошлиқлари Саъд ибн Муоз, Усайд ибн Хузайр, Саъд ибн Убодани касб қила олганидан кейин уларнинг барчасини Исломга касб қилиб, Ислом фикрлари билан шакллантира олди. Ҳатто Ислом уларнинг алоқаларида муҳокама этиладиган бўлди ва барча мажлисларига ва сўзларига ҳукмрон бўлди. Улар Исломни тамомила ўз бағрига олдилар ва унинг йўлида ўлимга тайёр бўлдилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
18.12.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми