| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Инсонпарварлик ниқоби остидаги сиёсат

Инсонпарварлик ниқоби остидаги сиёсат

By htadmin
12.02.2026
138
0
Share:

Инсонпарварлик ниқоби остидаги сиёсат

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иккинчи жаҳон уруши даври Ўзбекистон учун нафақат қонли жангларда иштирок этиш, балки юксак маънавий жасорат синови ҳам бўлди. 1941-1945 йиллардаги воқеалар халқимизнинг меҳр-муруввати шунчаки ҳиссий туйғу эмас, балки энг мураккаб шароитларда ҳам инсонпарварлик қадриятларини юксак даражада мужассам эта олиш қобилиятини яққол намоён этди. Ўша даврда ўзи оч бўлса-да, бир бурда нонини баҳам кўриш фазилати халқимиз маънавиятининг юксак намунаси сифатида ўзга халқларни ҳали-ҳануз ҳайратга солиб келмоқда.

Уруш йилларида Ўзбекистонга кўчирилган 250 мингдан ортиқ боланинг тақдири маҳаллий аҳолининг ўз-ўзини сафарбар этиши натижасида ижобий ҳал бўлди ва уларнинг бирортаси меҳрибонлик уйларига топширилмади. Ўша даврда давлатнинг эътибори асосан ҳарбий-ташкилий ишлар билан чекланган бўлиб, асосий юк халқнинг зиммасига тушган эди. Бу ерда муҳим бир жиҳат бор: 1940-йиллардаги оилалар болаларни бирор-бир моддий манфаат ёки давлат билан тузилган шартнома асосида эмас, балки иймоний ва инсоний бурч юзасидан ўз бағрига қабул қилганлар.

Бироқ бугунги кунга келиб биз мутлақо бошқача манзаранинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Шундай юксак маънавиятли халқ учун Ғарб жамиятининг либерал қадриятларига асосланган, оилавий муносабатлар кўринишидаги кўр-кўрона кўчирилган андозаларни жамият ҳаётига сингдириш учун ҳуқуқий асослар белгиланмоқда. Бу қадриятлар оилавий муносабатларда “индивидуализм” (худбинлик) ва “давлат васийлиги”ни биринчи ўринга қўядиган, ҳозирда эса чуқур ахлоқий ва маънавий инқирозга юз тутган Ғарб тизимини жорий этишга қаратилган.

2025 йил 24 декабрда қабул қилинган Президент фармони (ПФ-256-сонли фармон ва у билан тасдиқланган 2026–2030 йилларга мўлжалланган Стратегия) билан 2026 йил 1 февралдан мамлакатимизда “профессионал қабул қилувчи оилалар” хизмати йўлга қўйилиши белгиланди. Расмий ҳужжатларда мазкур тизим зўравонликка учраган ёки ижтимоий хавф гуруҳидаги болаларни муҳофаза қилиш, улар учун хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ташкил этилаётгани таъкидланмоқда. Аммо бу исломий анъаналаримиздан тубдан фарқ қилувчи, мафкуравий ва иқтисодий асосларга таянган янги ҳуқуқий тузилмани ифодалайди. Ушбу ислоҳотнинг замирида ётган, ҳозирда деярли ҳеч ким эътибор бермаётган фармон ортидаги сиёсий мақсадлар, маънавий хатарлар ва халқаро андозаларнинг жамият ҳаётига таъсири таҳлил қилиниши зарур бўлган масаладир. Бугун таклиф этилаётган “профессионал оила” тушунчаси меҳр-оқибат тушунчасини “хизмат кўрсатиш” соҳасига кўчирмоқда. Бу – инсонпарварликнинг иқтисодийлашувидир. Давлат эндиликда етим ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож болани васийликка олувчи шахсни “ходим” сифатида кўради. Бу ерда манфаатлар тўқнашуви яққол кўзга ташланади: бир томонда давлатнинг бюджет харажатларини мақбуллаштириш истаги, иккинчи томонда эса “профессионал ота-она”нинг моддий таъминот эвазига ўз зиммасига олган мажбурияти.

Янги тизимнинг иккита асосий устуни бор: иқтисодий самарадорлик ва мафкуравий назорат. Улкан “Меҳрибонлик уйлари”ни сақлаш давлат бюджети учун катта харажат талаб қилади. Биноларни таъмирлаш, маъмурий штатларни сақлаш ва коммунал тўловлар давлат зиммасидаги оғир юкдир. “Профессионал оилалар” тизимига ўтиш орқали давлат бу юкни жисмоний шахсларга “аутсорсинг” қилмоқчи. Тўланадиган нафақалар ва иш ҳақи болалар уйини сақлашдан кўра арзонроққа тушади. Бироқ бу ерда бола тақдирининг молиявий тежамкорлик қурбонига айланиши кимни ташвишга солади?

Давлат учун энг катта “хавф” – назорат қилиб бўлмайдиган ижтимоий қатламларнинг шаклланишидир. Оила – жамиятнинг энг ёпиқ бўғини. Профессионал оилалар эса, давлат билан шартнома тузгани боис, улар давлатнинг мафкуравий йўриқномаларини бажаришга мажбур. Бу тизим орқали давлат боланинг тарбиясига, унинг дунёқарашига ва келажакдаги сиёсий қиёфасига бевосита таъсир ўтказиш имконига эга бўлади. Фармонда қўлланилган “ижтимоий хавф остидаги оилалар” тушунчаси ҳуқуқий жиҳатдан ниҳоятда хатарлидир. Сиёсий таҳлил шуни кўрсатадики, таърифлар қанчалик мубҳам бўлса, ижро ҳокимиятининг имкониятлари шунчалик кенг бўлади. Агар оиланинг анъанавий ёки диний турмуш тарзи давлатнинг “дунёвийлик” мезонларига зид келса, бу “ижтимоий хавф” сифатида баҳоланиши мумкинми? Ҳа, бугунги сиёсат шу йўналишда.

Ота-онанинг ўз фарзандига диний қадриятлар ёки ақидалар асосида таълим бериши “бола ҳуқуқларини чеклаш” сифатида талқин қилиниб, болани оиладан ажратиш учун баҳона бўлиши мумкин. Бу ерда биз Шарқий Туркистон (Хитой) ҳудудида кузатилаётган “қайта тарбиялаш” сиёсатининг юмшоқроқ кўринишини пайқашимиз мумкин. У ерда ҳам болаларни “экстремистик муҳит”дан қутқариш ва “замонавий жамият”га мослаштириш баҳонасида ота-оналаридан ажратиб, давлат назоратидаги оилаларга ёки мактабларга берилади. Болани ўз ҳақиқий оиласидан, унинг иймоний ва исломий муҳитидан ажратиб, “профессионал” (яъни маълум бир иш ҳақи эвазига хизмат қилувчи) муҳитга тушириш унинг шахсияти ва тарбиясини аянчли ҳолатга келтириши муқаррар. Бундай болалар учун оила муқаддас қўрғон эмас, балки вақтинчалик яшаш жойи бўлиб қолади. Натижада, жамиятда меҳр ва садоқат эмас, балки манфаат ва кўрсатма асосида яшайдиган янги авлод шаклланади.

Зеро, миллатнинг келажаги давлат шартномаларида эмас, балки оилалардаги иймон ва меҳр ришталаридадир. Болани асраб олиш тижорат эмас, балки илоҳий мукофот умидидаги амал бўлиши ва шу асосда рағбатлантирилиши лозим. Давлат болани оиладан ажратиш эмас, балки ўша муҳтож оиланинг ўзига моддий кўмак бериш орқали боланинг ўз уйида қолишини таъминлаши шарт. Исломда давлатнинг вазифаси оилани парчалаш эмас, уни бутун сақлаш учун шароит яратишдир. Хулоса қилиб айтганда, 2026 йил 1 февралдан кучга кираётган “профессионал қабул қилувчи оилалар” хизмати фақатгина ижтимоий лойиҳа эмас, балки давлатнинг жамият устидан назоратини кучайтиришга қаратилган жиддий сиёсий қадамидир.

Бизнинг исломий жамиятимизда эса, оила Аллоҳнинг омонати сифатида жамоий масъулият устига қурилган. Муаммони фақат танқид қилиш кифоя эмас, унга муқобил ва соғлом ечим тақдим этиш лозим. Ислом сиёсий ва ижтимо тизимида етимлар ва муҳтож болалар масаласи “Кафолат” (كفالة) тушунчаси орқали ҳал этилади. Бола бошқа оилага берилганда ҳам ўз насаби сақлаб қолинади, бу эса унинг шахсияти емирилишининг олдини олади.

Ислом фиқҳида фарзандлар ва етимларнинг ҳуқуқлари нозик ва муҳим мавзулардан бири ҳисобланади. Шариатда инсон ҳаёти, насли ва молини ҳимоя қилиш муҳим мақсадлардан бўлгани учун, жамиятнинг энг заиф қатлами бўлмиш болаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Фарзанд ота-она зиммасидаги омонатдир. Уларнинг ҳуқуқлари туғилмасидан олдин бошланиб, вояга етгунча давом этади.

وَلَا تَقْتُلُوا أَوْلَادَكُمْ خَشْيَةَ إِمْلَاقٍ ۖ نَحْنُ نَرْزُقُهُمْ وَإِيَّاكُمْ ۚ إِنَّ قَتْلَهُمْ كَانَ خِطْئًا كَبِيرًا

– “Болаларингизни қашшоқликдан қўрқиб ўлдирмангиз. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирурмиз”.  (Исро:31)

Ҳар бир бола ўз отасининг номи билан чақирилиши ва насаби аниқ бўлиши шарт.

ادْعُوهُمْ لِآبَائِهِمْ هُوَ أَقْسَطُ عِنْدَ اللَّهِ ۚ

– “Уларни (болаларни) ўз оталари (номи) билан чақиринглар. Шу Аллоҳ наздида адолатлироқдир”.  (Аҳзоб:5)

Пайғамбаримиз ﷺ марҳамат қиладилар:

“Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан кўра афзалроқ мерос бера олмайди”. (Термизий ривояти).

Отаси вафот этган, балоғатга етмаган болалар етим ҳисобланади. Шариат етимларга зулм қилишдан қаттиқ қайтарган ва уларга ғамхўрлик қилиш жаннат билан мукофотланишини ваъда қилган.

Росулуллоҳ ﷺ: “Мен ва етимни ўз қарамоғига олган киши жаннатда мана шундай бўламиз”, – деб кўрсаткич ва ўрта бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар. (Бухорий ривояти).

Етимнинг молига тажовуз қилиш оғир гуноҳлардан биридир.

وَآتُوا الْيَتَامَىٰ أَمْوَالَهُمْ ۖ وَلَا تَتَبَدَّلُوا الْخَبِيثَ بِالطَّيِّبِ

– “Етимларга молларини беринглар. Пок нарсани нопокка (яъни ҳалолни ҳаромга) алмаштирманглар…”.  (Нисо:2)

إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَىٰ ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا ۖ وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا

– “Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, шубҳасиз, қоринларига оловни еган бўлурлар…”. (Нисо:10)

فَأَمَّا الْيَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ

– “Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг!"  (Зуҳо:9)

 

Ҳаётуллоҳ

12.02.2026й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsИнсонпарварлик ниқоби остидаги сиёсат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Американинг 66 та халқаро ташкилотдан чиқиб кетишининг сабаблари ва оқибатлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Обама Британияни Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши оқибатидан огоҳлантирмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Муаммо ажрашишлар сонининг кўпайишида эмас, балки Исломдаги ижтимо низомининг татбиқ қилинмаётганидадир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/