Ҳис қилиш мантиқи ва фикрий ҳис қилиш маъноси ҳақидаги саволга жавоб
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳис қилиш мантиқи ва фикрий ҳис қилиш маъноси ҳақидаги саволга жавоб
Савол:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, фазилатли олим, шайхимиз, амир Ато ибн Халил Абу Рaшта, менда «Ҳизбий уюшма» китоби бўйича бир мушкул бўлган савол бор. Чунки китобда «Ҳатто у холис бўлмасликни хоҳласа ҳам, бунга қодир бўла олмайди» деган сўзида «холис» сўзи келган. Бу нима маънони англатади? «ҳис қилиш мантиқи (сезги мантиқи)» ва «фикрий ҳис қилиш (фикрий сезги)» сўзларининг маъносини ойдинлаштириб беришингизни ҳам илтимос қиламан.
Кўп ташаккур билдираман, Аллоҳ сизни – сизнинг даврингизда Халифалик бўлиб ва сиз имом бўлиб – яхшилик билан мукофотласин, Aмин.
Индонезиядан Муҳаммад Зуҳо, вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Сиз бу саволингиз билан «Ҳизбий уюшма» китобининг 25-26 саҳифасидан олинган қуйидаги матнни кўзда тутаётган кўринасиз: «Бунга сабаб шуки, ҳизбдаги фикрга олиб борадиган ҳис қилиш бу фикрни Уммат ичида бир неча фикрлар орасида намоён қилади. Натижада бу фикр ўша фикрларнинг бирига айланади. Даставвал у фикрларнинг энг заифи бўлади. Чунки у энди юзага келиб, ҳали ўрнашмаган ва унинг учун муҳит мавжуд эмас фикр бўлади. Лекин у ҳис қилиш мантиқи натижасидаги фикр бўлгани, яъни ҳис қилиш орқали идрок қилишдан пайдо бўлган тушуниш бўлгани учун фикрий ҳис қилишни юзага келтиради, яъни чуқур фикр натижасидаги равшан ҳис қилишни пайдо қилади. Табиийки, бу фикр уни ўзида мужассам этган кишини тозалаб, холис кишига айлантиради. Ҳатто у холис бўлмасликни хоҳласа ҳам, бунга қодир бўла олмайди».
Шунинг учун сизнинг ҳис қилиш мантиқи ва фикрий ҳис қилиш маъноси ҳақидаги саволингиз нега бу фикр ўзига эга бўлган кишини холис кишига айлантириб қўяди? – деган савол бўлади.
Саволингиздан кўпроқ қисмининг жавоби «Ҳизб ут-Таҳрир тушунчалари» китобида бор. Чунки унда ҳис қилиш мантиқи ва фикрий ҳис қилиш маъноси баён қилинган. Тушунчалар китобининг 58-59 саҳифаларида қуйидагилар келган:
«Амални фикрдан ёки муайян ғоядан ёки имондан ажратиш мутлақо жоиз эмас. Чунки бу ажратишда – у қанчалар оз бўлмасин – амалнинг ўзига, амалнинг натижаси ва унинг доимийлигига хатар бор. Шу сабабли, амалга киришаётган ҳар бир шахсга уни бошлаш учун муайян ғоя тушунарли ва равшан бўлиши керак. Ҳис қилиш мантиқи асос бўлиши лозим, яъни тушуниш ва фикр юритиш хаёлий масалалар ҳақидаги қуруқ фаразлардан эмас, балки ҳис қилишдан келиб чиқиши ва воқени ҳис қилиш мияга таъсир этиб, собиқ маълумотлар билан бирга мия ҳаракатини, яъни фикрни вужудга келтириши зарур. Чуқур фикрлашни ва натижали амални юзага келтирадиган усул шудир. Ҳис қилиш мантиқи фикрий ҳис қилишга, яъни инсондаги фикр кучайтирадиган ҳис қилишга олиб боради. Шунинг учун даъватни олиб борувчиларнинг ҳис қилиши даъватни чуқур тушунганларидан кейин аввалги ҳис қилишларидан кўра кучли бўлади».
Ҳис қилиш мантиқи (сезги мантиқи) инсон фикрни унинг тўғрилигига қатъий ишонч ҳосил қилмай туриб олиш ва талқин-уқтириш йўли билан эмас, балки воқени бевосита ҳис қилиши ва у билан танишишидан кейин олиши маъносини англатади. Ҳис қилиш мантиқи мана шу. Табиийки хаёлий масалаларга оид фаразлар орқали бундай бўлмайди. Чунки ҳис қилиш мантиқи бевосита ҳис қилиш асосида фикр юритиш маъносини англатади. Шунинг учун ҳис қилиш мантиқи бошқасидан кўра кучлироқ ва мустаҳкамроқдир. Чунки у бевосита ҳис билан боғланган. Масалан шахснинг Африка бошдан кечираётган тубанлик ва қолоқлик кўламини олган маълумотлари орқали идрок этиши бу тубанлик ва қолоқликнинг қанчалик кўламда эканини Африкага ўзи бориб у ердаги воқе билан бевосита танишган ва шу танишиш орқали Африка устидан қолоқ ва тубан деб ҳукм чиқаришга етган пайтидаги идрок этишидан кўп даражада фарқ қилади.
Фикрий ҳис қилиш эса қуруқ ҳис қилишнинг тескарисидир. Қуруқ ҳис қилиш воқени инсонда бу воқега тааллуқли бирон фикр бўлмасдан ҳис қилишдир, яъни фикрсиз ҳис қилишдир. Энди агар инсонда фикр мавжуд бўлса ва у воқени ўзида мана шу фикр мавжуд бўлганидан кейин ҳис қилса унинг воқени ҳис қилиши ва воқени тушуниши ҳеч шубҳасиз қуруқ ҳис қилишидан, яъни воқени фикр вужудга келишидан олдин ҳис қилишидан кўра кучлироқ ва аниқроқ бўлади. Шунинг учун воқега тааллуқли фикр вужудга келганидан кейин ҳис қилиш ҳосил бўлишини фикрий ҳис қилиш деб аталади. Масалан шахснинг Африка воқесини – тубанлик маъносини билганидан кейин ва тубанлик билан уйғониш ўртасидаги фарқни идрок қилганидан кейин – ҳис қилиши Африка воқесини тубанлик ва уйғониш маъносини фикрий билишидан олдин ҳис қилишидан кўра кучлироқ бўлади. Шахснинг кофир Ғарбнинг Африкани даҳшатли тарзда эзиб, унинг бойликларини талаб кетаётганини ҳис қилиши ана шу давлатларнинг Африкага нисбатан юргизаётган сиёсатларини фикрий билганидан кейин буни билиши вужудга келишидан олдинги бу талончилик ва эзишни ҳис қилишидан кўра кучлироқ бўлади. Шунинг учун демак Африкадаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари у ердаги жамият тубанлигини ва ўз мамлакатларининг даҳшатли тарзда таланаётганини, эзиб ташланаётганини бошқа одамлардан кўра кўпроқ ҳис қилишади. Чунки улар тубанлик маъносини идрок қилишган ва ўзларининг мамлакатларига қарши мустамлакачи давлатларнинг юргизаётган сиёсатларидан ҳам яхши хабардордирлар, бу давлатларнинг очкўзлигини ҳам яхши билишади. Бошқаларнинг эса буни ҳис қилиши заифдир, балки баъзилар бунга эътибор ҳам бермайди.
Шунинг учун мабдаий ҳизб эришадиган туб ўзгариш фикри тўғри, соғлом натижаларга олиб келувчи ҳис қилиш мантиқи орқали бўлади ва ундан фикрий ҳис қилиш туғилади. Бу фикрий ҳис қилиш ўзига эга бўлган кишини воқени кўрадиган ва уни тўғри, чин тарзда ҳис қиладиган қилиб қўяди. Шунинг учун демак бу фикр ҳеч шубҳасиз ўз соҳибида тўғри тушунчаларни вужудга келтиради ва киши назарий маълумотлар чегарасидагина тўхтаб қолмайдиган бўлади. Чунки бу фикрга эга бўлган одам ишларнинг ҳақиқатини идрок қилади, натижада унинг ўзи эга бўлган фикр каби тўғри, холис бўлишдан бошқа иложи қолмайди. Чунки у воқелик ўзи кўриб турган нарсанинг хилофидир, деб ўзини ўзи алдай олмайди, ўзига буни уқтиролмайди. Аксинча у воқени унинг бор ҳақиқати билан кўради ва ҳақиқий муолажани ҳам билади. Шунинг учун унинг – модомики у мана шу фикрни кўтариб юрар экан – холис бўлишдан бошқа иложи қолмайди.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта
15 сафар 1436ҳ
7 декабр 2014м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми