Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми

Аёл ва эркак шаръий бурчлар олдида
Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми
بسم الله الرحمن الرحيم
Мақоланинг ўтган сонида муслима аёл умумий ҳаётда икки кафти ва юзини беркитмай юриши жоизлиги, фитна сабабли юзни беркитиши вожиб бўлиши тўғрисида айтилган раъйнинг далиллари ўринсиз экани ҳақида айтиб ўтдик. Мақоланинг ушбу сонида “Аёл ва эркак шаръий бурчлар олдида” мавзусида фикр юритамиз.
Аёл ва эркак шаръий бурчлар олдида
Ислом аёл ва эркакнинг зиммасига юклаган шаръий бурчларни олиб келган вақтда ҳамда уларнинг ҳар бирининг ишларини муолажа қиладиган шаръий ҳукмларни баён қилган вақтда уларнинг ўртасидаги тенглик ёки афзаллик масалаларига қарамади ва уларни эътиборга олмади. Балки бу ерда ечимга муҳтож бўладиган муайян муаммо бор, деб қаради ва аёл ёки эркакнинг муаммоси бўлишидан қатъий назар, уни муайян муаммо деган эътибор билан ечиб берди. Демак, муолажа (ечим) эркак ва аёл учун эмас, балки инсоннинг феъли (қилган иши) учун, яъни юз берувчи муаммо учундир. Шунинг учун эркак ва аёл орасидаги тенглик ёки тенгсизлик масаласи баҳс ўрни бўлмади. Бундай сўз Исломий қонунчиликда мавжуд эмас. Шаръий ҳукм эркак ёки аёл бўлишидан қатъий назар, фақат муайян инсон тарафидан содир бўлган ҳодиса учун мавжуд.
Шунга кўра, эркак ва аёл орасидаги тенглик баҳс қилинадиган муаммо эмас ва у ижтимоий низомда мавзу қилиб қўйиладиган масала ҳам эмас. Чунки аёлнинг эркакка ва эркакнинг аёлга тенг бўлиши ижтимоий ҳаётда таъсирга эга бўлган муҳим иш эмас ва Исломий ҳаётда юзага келишининг эҳтимоли бор муаммо ҳам эмас. Бу ибора Ғарбда мавжуд бўлган иборалардан бўлиб, Ғарбга тақлид қилувчи кишилардан бошқа мусулмонлар бу гапни айтмайди. Ғарб инсон деган эътиборда аёлнинг табиий ҳуқуқларини оёқ ости қилган эди. Кейин аёл бу ҳуқуқларни талаб қилиб чиқди ва бу талаб “тенглик” баҳсини ушбу ҳуқуқларга эришишнинг йўли қилиб олди. Аммо Исломда бу каби истилоҳларга ўрин йўқ. Чунки у ўзининг ижтимоий низомини жамоат ва жамиятнинг яхлитлиги ва уларнинг юксалишини таъминлайдиган ҳамда Аллоҳ Таоло “وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ – Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азиз-мукаррам қилдик” (17/70) сўзи билан улуғлаган инсоннинг кароматига (улуғлигига) лойиқ бўлган ҳақиқий саодатни эркак ва аёл учун кафолатлайдиган мустаҳкам асосга барпо қилди.
Шунга кўра, Ислом аёл учун ҳуқуқларни белгилаб, унинг зиммасига вазифаларни юклаган вақтда ва эркак учун ҳуқуқларни белгилаб, унинг зиммасига ҳам вазифаларни юклаган вақтда, Шореъ Ўзи билганидек уларнинг манфаатларига тааллуқли ҳуқуқлар ва вазифаларни ҳамда муайян инсоннинг муайян феъли (амали), деган эътибор билан уларнинг ишлари учун ечимларни белгилаб берди. Эркак ва аёлнинг инсоний табиати бу ҳуқуқ ва вазифаларнинг бир хил бўлишини талаб қилган вақтда, уларни бир хил қилиб белгилади. Аксинча, уларнинг фарқли бўлишини талаб қилган вақтда эса ҳар хил қилиб белгилади. Ҳуқуқ ва вазифалардаги бу бирлик тенглик ҳам, тенгсизлик ҳам дейилмайди. Шунингдек, ҳуқуқ ва вазифалардаги ушбу ҳар хилликдан тенглик ёки тенгсизлик кўзда тутилмайди. Чунки Ислом – эркак ёки аёл бўладими, жамоатга қараган вақтда, унга фақат инсоний жамоат деган эътибор билан қарайди. Эркак ва аёлларни ўз ичига олиш бу инсоний жамоатнинг табиатидандир. Аллоҳ Таоло шундай деган:
يَاأَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيرًا وَنِسَاءً
“Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!” (4/1)
Ушбу қарашга биноан, Ислом шаръий бурчларни қонун қилди ва шу қарашга кўра эркак ва аёллар учун ҳуқуқ ҳамда вазифаларни белгилаб берди. Қачонки ҳуқуқ ва вазифалар инсоний ҳуқуқ ва вазифалар бўлганда, яъни қачонки бурчлар инсон сифатида инсонга тааллуқли бурчлар бўлганда, сиз бу ҳуқуқ ва вазифалардаги бир хилликни, яъни бурчлардаги бир хилликни кўрасиз. Эркак ва аёлнинг ҳар бирининг ҳуқуқлари ва ҳар бирининг зиммасидаги вазифалари хилма-хил ва турли-туман бўлмай, балки фақат бир хил бўлади. Яъни бурчлар эркак ва аёллар учун бир хил бўлади. Мана шу ердан Ислом инсонни иймонга даъват қилишда эркак билан аёл ўртасини ажратмаганини кўрамиз. Шунингдек, Исломга даъватни кўтариб чиқиш вазифасида эркак билан аёлни ажратмади. Намоз, рўза, ҳаж ва закот каби ибодатларга тааллуқли бурчларни бурч жиҳатидан бир хил қилиб белгилади. Шаръий ҳукмларда келган хислатлар билан сифатланишни эркак ва аёллар учун баб-баробар қилиб белгилади. Инсонга тааллуқли бўлган олди-сотди, ижара, ваколат, кафолат ва бошқа муомала ҳукмларини эркак ва аёлга бир хил қилиб белгилади. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳукмларига зид иш қилганларга – инсон деган эътиборда, эркак билан аёлни ажратмасдан – ҳад, жиноят ва таъзир каби жазо чораларини бир хил қилиб белгилади. Мусулмонларга илм ўрганиш ва ўргатишни вожиб қилди ва бунда ҳам эркак билан аёлни ажратмади. Аллоҳ Таоло инсон сифатида инсонга тааллуқли барча ҳукмларни эркак ва аёллар учун бир хил қилди. Демак, мана шу тарафдан бурчлар, яъни ҳуқуқ ва вазифалар бир хил бўлди. Ушбу ҳукмлар борасида келган оят ва ҳадислар инсон учун инсон бўлганлиги жиҳатидан ва мўмин учун мўмин бўлганлиги жиҳатидан умумий бўлиб келган. Шу билан бирга, кўплаб оятлар бурч эркак ва аёл учун эканлигини ифодалаган. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:
إِنَّ الْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ وَالْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَالْقَانِتِينَ وَالْقَانِتَاتِ وَالصَّادِقِينَ وَالصَّادِقَاتِ وَالصَّابِرِينَ وَالصَّابِرَاتِ وَالْخَاشِعِينَ وَالْخَاشِعَاتِ وَالْمُتَصَدِّقِينَ وَالْمُتَصَدِّقَاتِ وَالصَّائِمِينَ وَالصَّائِمَاتِ وَالْحَافِظِينَ فُرُوجَهُمْ وَالْحَافِظَاتِ وَالذَّاكِرِينَ اللَّهَ كَثِيرًا وَالذَّاكِرَاتِ أَعَدَّ اللَّهُ لَهُمْ مَغْفِرَةً وَأَجْرًا عَظِيمًا
“Албатта муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатгўй эркаклар ва итоатгўй аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабр-қаноат қилгувчи эркаклар ва сабр-қаноат қилгувчи аёллар, тавозели эркаклар ва тавозели аёллар, хайру садақа қилгувчи эркаклар ва хайру садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақлагувчи эркаклар ва авратларини (ҳаромдан) сақлагувчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилгувчи аёллар улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб қўйгандир”. (33/35)
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمْ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ
“Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб), ўз ишларида ихтиёр қилиш жоиз эмасдир”. (33/36)
مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
“Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз”. (16/97)
وَمَنْ يَعْمَلْ مِنَ الصَّالِحَاتِ مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلاَ يُظْلَمُونَ نَقِيرًا
“Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида яхши амаллардан қилса, ана ўша кишилар жаннатга кирурлар ва уларга заррача зулм қилинмас”. (4/124)
فَاسْتَجَابَ لَهُمْ رَبُّهُمْ أَنِّي لاَ أُضِيعُ عَمَلَ عَامِلٍ مِنْكُمْ مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى بَعْضُكُمْ مِنْ بَعْضٍ
“Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб деди: “Албатта, Мен сизлардан бирон амал қилгувчи эркак ё аёлнинг амалини зое қилмагайман. Зеро, бировингиз бировингиздандирсиз (яъни эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган)””. (3/195)
لِلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالأَقْرَبُونَ وَلِلنِّسَاءِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالأَقْرَبُونَ مِمَّا قَلَّ مِنْهُ أَوْ كَثُرَ نَصِيبًا مَفْرُوضًا
“Эркаклар учун ота-оналари ва қариндош-уруғлари қолдириб кетган меросдан улуш бордир. Аёллар учун ҳам ота-оналари ва қариндош-уруғлари қолдириб кетган меросдан улуш бордир. Бу улушлар озми-кўплигидан (қатъий назар) фарз қилинган ҳақлардандир”. (4/7)
لِلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِمَّا اكْتَسَبُوا وَلِلنِّسَاءِ نَصِيبٌ مِمَّا اكْتَسَبْنَ
“Эркаклар ҳам ўз меҳнатларидан насиба олурлар, аёллар ҳам ўз меҳнатларидан насиба олурлар”. (4/32)
Бу ҳукмлар қанчалик хилма-хил ва турли-туман бўлмасин, Аллоҳ Таоло инсон сифатида инсонга тааллуқли барча шаръий ҳукмларни эркак ва аёл учун баб-баробар, бир хил шаръий ҳукм қилганини кўрамиз. Бироқ бу нарса эркак билан аёлнинг орасидаги тенглик, деб эътибор қилинмайди. Балки улар инсон учун шаръий ҳукм қилинган ҳукмлар бўлиб, эркак ва аёл учун баб-баробардир. Чунки уларнинг ҳар бири инсондир. Бу ҳукмлар Аллоҳ Таолонинг инсоннинг феълларига тааллуқли хитобидир.
Мақоланинг келгуси сонида мазкур мавзуни ёритишда давом этамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим.
14.07.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ