ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(62-бўлак)
АЛЛОҲНИНГ КИТОБИ ИЛА
(давоми)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Аллоҳ Таоло Ўз Расули (с.а.в)ни секин-аста тиловат қилишга амр этди. «Исро» сурасида марҳамат қилади:
وَقُرْآنًا فَرَقْنَاهُ لِتَقْرَأَهُ عَلَى النَّاسِ عَلَى مُكْثٍ وَنَزَّلْنَاهُ تَنزِيلاً
– “Сиз Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришингиз учун биз уни бўлакларга бўлдик ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик”. (Исро:106)
Ва яна Қуръонни тартил билан ўқишга буюрди. Бизлар ҳам бу борада Расулуллоҳ(с.а.в)га эргашишга амр этилганмиз.
Аллоҳ «Муззаммил» сурасида айтади:
وَرَتِّلْ الْقُرْآنَ تَرْتِيلاً
– “Қуръонни тартил билан яъни дона-дона қилиб ўқинг”. (Муззаммил:4)
Аслида даъватчи доимий равишда Қуръонни тиловат қилиши, тартил билан ўқиши шу қадар лозимки, у ҳар куни Қуръон ўқиши зарур. Агар хатм қилса, янгидан «Фотиҳа» сурасидан бошлаб ўқиши лозим. Шунингдек, у бир марта хатм қилса, яна бошқадан қироатни бошлаши зарур. Зарора ибн Аби Авфондан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ(с.а.в)дан «Қайси амал афзал» деб сўраганларида «ал-халул муртахил» деб жавоб бердилар. У нима дейилганда, айтдиларки, у Қуръон соҳибидирки, Қуръонни бошидан охиригача, охиридан бошигача ўқиб чиқади. Қачонки етиб борса яна қайтади». Доримий ва Термизий ривояти. Агар бундай қилса, кўп шуғуллангани учун қироатда жуда моҳир бўлиб кетади ва олий мартабаларга эришади. Оиша р.а.дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Қуръон ўқишга моҳир қори улуғ, пок фаришталар билан биргадир. Қуръонни жуда берилиб ўқиган одам учун иккита ажр бордир». Бухорий, Муслим, ибни Можжа, Нисоий, Термизий ва Аҳмад ривояти. Ҳадисдаги «ас-сафарот» лавҳул маҳфузда ёзиб турувчи фаришталардир. Қуръонни маҳорат билан қироат қилувчи инсон ўша фаришталар билан бирга бўлади. Шунинг учун даъватчи мана бундай улуғ мартабани билганидан кейин унга эришишдан ғафлатда қолиши дуруст эмас. Ҳолбуки у барча яхшиликларга ҳарис ва барча фазилатларга ошиқдир.
Қуръон 114 сурадан иборат бўлиб, бу суралар 6 мингдан кўпроқ оятни ва 300 мингдан зиёдроқ ҳарфни ўз ичига олади. Агар Қуръондаги ҳар бир ҳарфни ўқиш битта ҳасанага – яхши амалга тенг эканини ва бу битта ҳасананинг савобига ўн баробар ошириб берилишини билганимизда эди, Қуръонни тиловат қилувчи қорининг эришаётган ҳасаналари қай даражада кўп эканини билиб олардик ва биз ҳам имкон бўлди дегунча Қуръонни тиловат қилишга шошилардик ва мана бундай умумий яхшиликни қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилардик. Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Кимки Аллоҳнинг Китобидан бирор ҳарф ўқиса бу билан унга битта ҳасана ёзилади ва битта ҳасана ўнта қилиб берилади. ا لم ни битта ҳарф демайди, балки алиф битта ҳарф, лом битта ҳарф, мим битта ҳарфдир». Термизий ривоят қилиб, бу ҳасан, саҳиҳ, ғариб ҳадис деди. Бу ҳадисни ибн Шийба ҳам ривоят қилган.
Аслини олганда, мусулмон Аллоҳнинг Китобини фикрини йиғиб, ўқиётган нарсасини англаб ва тушуниб ўқиши лозим. У қироат қилаётган вақтда тилидан чиқаётган калом Аллоҳнинг каломи эканини билсин. Шундай экан, у Аллоҳнинг каломини ҳардам ҳаёллик билан, бошқа нарсаларга машғул бўлиб ўқиши асло тўғри эмас. Агар қироатдан бошқа нарса билан шуғулланмоқчи бўлса, дарҳол қироатни тўхтатсин ва ишларини битирсин. Ўқиётган нарсасига фикрини жамлаб оладиган бўлгандан сўнг қироатга ўтирсин. Агар раҳмат оятини ўқиса, Роббисидан ўзига ва барча мусулмонларга раҳм қилишини сўрайди. Агар азоб ҳақида хабар берган оятларни ўқиса, Аллоҳдан Унинг азобидан паноҳ тилайди. Аллоҳни поклаш ҳақидаги оятларни ўқиса, Уни поклайди ва тасбеҳ айтади. Шундай қилиб, у қироат билан таъсирланиб, унинг ичига шўнғиб кетади ва фақат шу билан машғул бўлади. Хузайфа ибн Ямандан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ қироат қилаётган вақтларида, агар раҳмат оятини ўқисалар, (Аллоҳдан раҳм қилишини) сўрардилар, агар азоб ҳақидаги оятни ўқисалар Аллоҳнинг азобидан паноҳ сўрардилар, агар унда Аллоҳни поклаш бўлган оятларни ўқисалар, Аллоҳни поклаб, тасбеҳ айтардилар». Аҳмад, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Нисоий ривояти. Масалан даъватчи Аллоҳнинг «Бақара» сурасидаги қуйидаги оятини ўқиса:
أَمْ حَسِبْتُمْ أَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُمْ مَثَلُ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْ مَسَّتْهُمُ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا حَتَّى يَقُولَ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ مَتَى نَصْرُ اللَّهِ أَلاَ إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ
– “Ёки (эй мўминлар) сизлардан илгариги ўтган зотлар ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки ҳатто пайғамбар ва иймонли кишилар “Ахир қачон Аллоҳнинг ёрдами келади?” дейишган эди. (Шунда) уларга бундай жавоб бўлган эди: “Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир””. (Бақара:214)
Айтиш лозимки, эй Аллоҳ, бизга Ўз ёрдамингни туширгин, ёрдамингни бизга яқин қилгин, ё роббал аламин.
Агар «Моида» сурасидаги қуйидаги оятни ўқиса:
وَكُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ حَلاَلاً طَيِّبًا وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي أَنْتُمْ بِهِ مُؤْمِنُونَ
– “Аллоҳ сизларга ҳалол-пок қилиб берган ризқлардан енглар. Сиз ўзингиз иймон келтирувчи бўлган Аллоҳдан тақво қилинглар”. (Моида:88)
Айтиш лозимки, эй Аллоҳ, менинг ризқимни ҳалол-пок қилгин, мени тақводорлардан айлагин.
Агар «Шуро» сурасидаги Аллоҳнинг қуйидаги оятини ўқиса:
وَهُوَ الَّذِي يَقْبَلُ التَّوْبَةَ عَنْ عِبَادِهِ وَيَعْفُو عَنِ السَّيِّئَاتِ وَيَعْلَمُ مَا تَفْعَلُونَ
– “У шундай Зотки Ўз бандаларидан тавбаларини қабул қилади, гуноҳларни кечиради ва сизлар қилаётган нарсаларни билиб туради”. (Шуро:25)
Аллоҳга дуо қилиши лозимки, эй Аллоҳ, сенга тавба қилдим, тавбамни қабул этиб, гуноҳларимни авф айла.
«Қоф» сурасида ушбу оятни ўқиганда:
فَاصْبِرْ عَلَى مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ الْغُرُوبِ
– “Бас, (эй Муҳаммад) улар (кофирлар) айтаётган сўзларга сабр тоқат қилинг ва қуёш чиқишидан илгари ва ботишдан аввал Парвардигорингизга ҳамду-сано айтиш билан (У Зотни) покланг-намоз ўқинг!” (Қоф:39)
Айтиш лозимки, Аллоҳни поклайман, Унга ҳамд айтаман. Буюк Аллоҳ пок Зотдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
14.11.2019й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми