Исломий фикрларсиз, лекин туйғу исломий

Исломий фикрларсиз, лекин туйғу исломий
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Қалб қўрида Исломга муҳаббати сақланиб қолган, ўзини мусулмон ҳисобловчилар учун. Асло Исломни мазах қиладиган ва қалбан ўзини Исломга бегона ҳис қиладиганлар учун эмас.
Фикр ҳаётни шакллантириш учун асос, қалб эса, шу фикрга боғланишнинг озуқасидир. Ҳар бир фикрий, ғоявий боғланишда ақл ва қалб иштирок этсагина у ҳақиқий маънода мақсадга олиб борадиган боғланиш бўла олади. Бугун бу халқда фикрсизлик намоён бўлаётган бўлса-да, қалблари бошқа куйни куйламоқда.
Балки сиз ўзингизча демократсиз, балки ватанпарвар, балки миллатчи. Лекин биз ишонамизки, қалбингизда Исломга ишонч бор. Сиздаги айб, хатолик Ислом билан яшашни унутганингиз, билмаслигингиздир. Чунки сиз нима бўлганда ҳам ўзингизни мусулмон ҳисоблайсиз. Афсуски, Исломни тушунишдан узоқлашиб қолдингиз. Бироқ фикрлаб кўрсангиз, сиз қалб қўрингиз билан Исломга боғланган эканингизни ҳис қиласиз. Сабаби сиз аслида кофирликни, ширкни, мунофиқликни ёмон кўрасиз.
Тўғри, мусулмонларнинг кўпларидаги аксар фикрлар Исломга зид фикрлар. Мисол учун, “дин сиёсатга аралашмаслиги керак”, амалларга киришишда “одамлар нима дейди”, “барча нарсани пул ечади”, “ризқнинг келиши ҳаракатга боғлиқ” каби фикрлар жамиятда жуда кўп одамларнинг онгида мавжуд. Улар бу фикрларни Исломга зид эканлигини тушунишмайди. Шунинг учун кўтариб юришади, тарқатишади. Аслида эса, қалбларида Исломга муҳаббат бор. Кофир ҳам худди мана шундан қўрқади. Чунки Исломнинг ёйилишига хизмат қиладиган даъватчиларга озгина эркинлик бериб қўйса, бу халқ Исломига жуда тез суратда қайтади, яъни Исломини тушуниб, Ислом билан яшашни талаб қиладиган ҳолатга келади.
Шунинг учун бирламчи масала Исломни ўрганиш, яъни уни ақидаси билан тушуниб, асл моҳиятини англаш. Ана ундан кейин эса, шу дин талаб қилганидек яшаш учун ҳаракат қилишдир. Чунки бу дин билан яшамасак, биз азизликка эриша олмаймиз. Азиз бўлмаганни эса, ҳар бир зўравон депсаб, оёқ ости қилаверади. Қалбдаги иймонимиз мукаммал бўлиши учун ҳаракат қилайлик. Шундагина ҳақиқий маънода қалб хотиржамлигини ҳис қиламиз, ин ша Аллоҳ!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
13.05.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли