Италия бош вазири: Биз ҳозир Ливияга кучларимизни жўнатмаймиз

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Италия бош вазири: Биз ҳозир Ливияга кучларимизни жўнатмаймиз
Якшанба куни Италия бош вазири Маттео Ренци Американинг Римдаги элчиси Жон Филипснинг – Италия Ливияга беш мингга яқин аскар жўнатмоқчи, деган баёнотига раддия сифатида, Италиянинг собиқ мустамлакасига ҳарбий аралашуви учун ҳозирги вазият ноқулай эканини билдирди. «Мен модомики, бош вазир эканман, Италия Ливияда жанг қилиш учун беш минг аскарини ҳаргиз юбормайди», деди Ренци Италия телевидениесининг бешинчи каналига берган интервьюсида.
Американинг Римдаги элчиси Жон Филипс жума куни «Corriere della Sera» газетасига Римнинг беш минг аскар юбориши ҳақида баёнот берар экан, «Биз Триполида тинчлик ўрнатиш ва ИШИД ташкилотининг қайта ҳужумлар уюштирмаслигини таъминлашга муҳтожмиз», деган эди. Аммо Ренци бунга раддия билдирди.
Италиялик масъуллар уларнинг юрти Ливияга яқин ҳафталар ичида 40 нафар жосуслик ходимлари билан 50 нафар махсус кучларни юборганини айтишган эди.
Ренци «Агар ҳарбий аралашув зарур бўлса, Италия ортга қайтмайди, лекин бугун вазият буни кўтармайди, шу боис беш минг аскарни жўнатиш ўртага ташланмаяпти», деди. (Рейтер).
Роя газетаси шарҳи:
Американинг Римдаги элчиси баёнотидан ва унга Италия бош вазирининг раддиясидан шу нарса маълум бўлмоқдаки, Америка Ливияга ҳарбий аралашув бошлаш ва Европа давлатларини ҳам бу ишга тортишга шошилмоқда. Италия бош вазирининг Америка элчиси баёнотига берган раддияси Британия ва Европа Иттифоқи позициясига жуда-жуда мос келади. Гап шундаки, Британия билан ЕИ то Ливияда ҳукумат мавжуд эмас экан, у ерда кенг кўламда бевосита ҳарбий аралашувга киришмаймиз, деб айтмоқда. АҚШ эса Ливияда ҳарбий аралашувни бошлаш, ҳукуматнинг бўлишига боғлиқ эмас, деб ҳисоблайди. Чунки ҳар сафар Ливияда бир овоздан маъқулланадиган ҳукумат ташкил қилинса-да, бу Америка манфаатига хизмат қилмаяпти. Шунинг учун у ҳукумат тузишни орқага суриб келяпти. Масалан, сўнгги марта ҳам шундай қилди. Ҳафтар тарафдорлари бўлган депутатлар Тобруқ парламенти депутатларига босим ўтказиб, Файз Саррож ҳукуматига ишонч билдирмасликка тарғиб қилди.
Роя газетасининг 2016 йил 9 март чоршанба кунги 68-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ