Ҳизб ут – Таҳрир аъзоси Ахмедов Абдухакимнинг шаҳид бўлганлиги тўғрисидаги хабар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут – Таҳрир аъзоси Ахмедов Абдухакимнинг шаҳид бўлганлиги тўғрисидаги хабар
مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً
“Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан баъзилари шаҳид бўлдилар ва баъзилари эса, шаҳидликни интизор бўлиб кутиб турибдилар. Улар (иймонларига) бирор нарсани алмаштирмадилар”. (Ахзоб. 23)
Ҳизб ут – Таҳрир Ўзбекистон вилояти хоссатан Ўзбекистон аҳлига ва бутун мусулмонларга Аллоҳнинг қазосига имон келтирган ҳолда, биродаримиз Ахмедов Абдухаким Ахроровичнинг вафот этганини чуқур қайғу алам билан хабар қилади.
Шаҳид дўстимиз Абдухаким Ўзбекистондаги мавжуд золим, жиноятчи тузумга қарши курашиб, умматни тўғри йўлни топишга, иймон келтирган ақидасига мувофиқ яшашга чақирди. Ва мустабид режим унинг ушбу олий ва шарафли ишини ўзининг жирканч қўли билан тўсмоқчи бўлди, лекин куфрнинг бундай зулмлари мазлум биродаримизни ўз мақсадидан қайтара олмади.
Биродаримиз умрининг сўнгигача Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатини барпо этиш орқали, исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилиш билан ўтказди. У бу йўлдаги озорларга сабр қилиб, золимларнинг азоб ва қийинчиликларига сабот билан туриб берди.
Шаҳид биродаримиз Ахмедов Абдухаким Ахрорович 1963 – йил 1 – январ Тошкент шаҳар Учтепа туманида туғилган. 2001 – йилнинг 11 – июлида Учтепа тумани суди хукмига биноан 10 йилга озодликдан махрум қилинган ва Қашқадарё вилояти Косон шаҳри УЯ 64/51 зонасига жўнатилган. 2009 – йилда Андижон қамоқхонасига 1 йилга, 2010 – йилда УЯ 64/61 ЖИЭМга, шу йилнинг охирида ўша ернинг ўзида қайта суд қилиниб, 3 йилу 8 ой 2 кун муддат қўшиб берилган ва Навоий шаҳридаги янги қурилган УЯ 64/46 ЖИЭМга ўтказилди. 2015 –йил 23 – январда шу қамоқхонада шаҳид бўлди. Ин ша Аллоҳ.
Мазкур шаҳид биродаримиз, Аллоҳнинг каломини олий қилиш ва Рошид Халифаликни ҳаётга қайтариш йўлида ўзининг мусулмонлик бурчини хис қилган холда, қатъият ва собитқадамлик билан куфр зулмларига қарши журъат ва шижоат кўрсатди. Ушбу амаллари билан Аллоҳнинг розилигига эришишни ният қилди ва азиз жонини Аллоҳ йўлида қурбон қилди.
Биз бу биродаримиз каби, золимларга қарши иймонида мустахкам туриб, Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлган қаҳрамонларга хавас қиламиз. Ва ҳар биримиз бундай мартабага эришишни чин дилдан умид қилиб қоламиз. Аллоҳнинг розилиги доимо бизларнинг буюк ғоямиз бўлиб қолишлигини ва ҳар қандай холатда бу ғоямиз йўлида жонларимизни фидо эта олиш насиб қилишлигини Ўзидан сўраймиз. Ин ша Аллоҳ, Аллоҳ Таъоло ушбу тўкилаётган қонларни асло бежиз кетказмас.
Аллоҳ Таъоло ушбу биродаримизнинг шаҳодатини қабул қилсин. Ва биз бугунги каби қайғули кунда Парвардигоримизни рози қиладиган сўзни айтиб қоламиз:
إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
“Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз”.
Ҳизб ут – Таҳрир, Ўзбекистон вилояти
01.02.2015й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ