Ҳизб ут-Таҳрир ҳеч қачон террорчи ташкилот бўлмаган ва бўлмайди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир ҳеч қачон террорчи ташкилот бўлмаган ва бўлмайди
2017 йил 3 июлда Имон номли радио ва телевидение орқали намойиш этилган ҳамда 2017 йил 6 июл куни қайта намойиш қилинган «жиҳод ва терроризм» номли кўрсатувда Муҳаммад Исо Ҳизб ут-Таҳрир номига ёлғон туҳматларни ёғдириб уни террорчи ташкилот деб атади.
Муҳаммад Исо Ҳизб ут-Таҳрирни бирор далил келтирмай айблади. Ваҳоланки, Ҳизб ут-Таҳрир ўз фикрлари ва программасини ҳамда тариқатига оид нарсаларни шарҳлаб берадиган китоблар брашюралар ва журналларга эгаки, Ҳизб унда ўз ғоясига етиш йўлида ҳеч қандай моддий амалга қўл урмасдан фақат фикрий ва сиёсий кураш олиб бориши ҳақида баён қилган.
Танзаниядаги Ҳизб ут-Таҳрир Ислом Уммати ва Ҳизб ут-Таҳрирга қарши қаратилган ва ифлос режаларга эга бу туҳматни кескин иборалар билан қоралади. Аслида воқе шундан иборатки, бу туҳматларнинг ҳеч қандай асоси йўқ бўлиб, улар нафақат Ҳизб ут-Таҳрир балки ҳар қандай ақлли инсонни безовта қилади. Бундан ташқари кўрсатувда иккинчи тараф тингланмагани сабабли унда ахборот воситаларидаги одоб ва ахлоқ ҳамда адолат принципларига риоя қилинмаган.
Танзаниядаги Ҳизб ут-Таҳрир Имон радиоси масъуллари билан учрашиб, уларга расмий шикоятни топшириб, кўрсатувдан баёнотини тўғрилашини талб қилган бўлсада, Ҳизб бу билан кифояланиб қолмади. Балки у қилган ишидан афсусда бўлган кўрсатув олиб борувчиси Муҳаммад Исо билан учрашиш умидида. Лекин Муҳаммад Исо Ҳизб аъзолари билан учрашишдан қўрқаётган кўринади. Бундан ташқари биз бу масалани муолажа қилиш учун яна бир қанча тадбирлар ўтказамиз.
Масъуд Муслим
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Танзаниядаги матбуот бўлими вакили
Телефон: +255778 870609
Электрон почта: jukwalakhilafah@gmail.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ