Ҳизб ут-Таҳрир эгри чизиқлар ёнига тўғри чизиқ чизади ва бу эгрилар ҳаловатини бузади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир эгри чизиқлар ёнига тўғри чизиқ чизади ва бу эгрилар ҳаловатини бузади
2019 йил 11 сентябр чоршанба куни «Аҳоли» газетаси нашр қилган суҳбатдан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти Миср режими фатво бўлими раҳбарларига очиқ хат йўллаб, халқаро фатво бўлими, дея номланган ушбу бўлим директори Ториқ Абу Ҳашимани каззобликда айблади. 2019 йил 13 сентябр жума куни Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда бундай дейилади:
«Биринчидан: Ким Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини фатво бўлими вакилларини кофирга чиқаришда айбласа, ундай кимса каззобдир. Биз улардан қилмишлари учун тавба қилишни талаб қилганмиз ва кофирга чиқариш мутлақо бизнинг фаолиятимизда мавжуд эмас. Биз эгри чизиқлар ёнига тўғри чизиқ чизамиз ва бу эгрилар ҳаловатини бузади.
Иккинчидан: Ҳизб ут-Таҳрир бутун Умматнинг Ҳизбидир. Фатво бўлими директори ўзининг мафкуравий экстремизм, деган сўзи қаердан келиб чиққанини билса керак, бу АҚШнинг «RAND ташкилотининг атамасидир». Бу ташкилот Ҳизб ут-Таҳрирни мафкуралар курашидаги асосий душман, деб атаган. Сиз бўлсангиз, ҳануз Ғарб қарашларини қабул қилишда қаттиқ туриб, уни қўллаб-қувватлаяпсиз, «терроризм»га яъни Исломга қарши курашиш йўлларини ўргатувчи қарорларни маъқуллаб ётибсиз».
Матбот баёнотида фатво бўлими раҳбарларига мурожаат қилиниб, яна бундай дейилади:
«Биз сизларга кўп насиҳат қилдик ва насиҳат қилишда давом этамиз. Шуни билингки, сиз Ислом душмани сафида турибсиз, аммо у сизни бу дунёда ҳам, охиратда ҳам қутқаролмайди. Биз даъват қилаётган Халифалик эса, сиз унга қилинаётган даъватга қарши курашаётган бўлсангиз-да, бироқ у албатта барпо бўлади, инша Аллоҳ! Фақат бу вақт масаласидир. Сизни яна қайта даъват қиламиз: сиз Аллоҳнинг нурини ўчиришни истаётганлар тарафида турманг. Аллоҳ ўз нурини ҳар тарафга ёювчидир, бу эса золимлар қалбларига ҳасрат-надомат бўлажак».
Роя газетасининг 2019 йил 18 сентябр чоршанба кунги 252-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ