Ҳизб ут-Таҳрир Голландия «Ислом улуғлигига қайтиш» номли кампания бошламоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир Голландия «Ислом улуғлигига қайтиш» номли кампания бошламоқда
Ҳизб ут-Таҳрир Голландия «Ислом улуғлигига қайтиш» номли кампания бошламоқда. Кампаниядан мақсад – Испаниядаги исломий бошқарув ва Усмоний Халифалик давридаги буюк ҳодисаларга диққатни қаратиб, шу орқали мусулмонларга кўҳна ўтмишларини ва авлоддан авлодга ўтиб келган улуғликларини эслатишдир. Токи, бу нарса мусулмонларга Ислом давлатини, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халфалик давлатини барпо этиш йўлидаги фаолият учун туртки бўлсин. Чунки Уммат ўзининг собиқ улуғлигини мана шу давлатдагина қайтариб олади ҳамда дунё давлатлари ичидаги марказий ўрнини қайта эгаллайди. Шунингдек Уммат – Халифалик давлати барпо бўлса – капитализм ва капиталистлар оловида жизғинак бўлаётган оламга Ислом рисоласини етказиб, уни зулматлардан Ислом нурига олиб чиқади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу кампаниядан турли хил йиғин ва форумлар ўтказиш ҳам ўрин олган бўлиб, улар Голландиянинг шимолию жанубидаги бир неча шаҳарларда бўлиб ўтади. Аллоҳнинг изни ила кампания чиройли якун топади. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрир Голландия 2018 йил 6 майда «Росулуллоҳ CAB йўлидан» номли конференция ўтказишни режалаштирган. Аллоҳдан дуо қилиб сўраймизки, фаолият қилаётган йигитларимиз саъйҳаракатларига баракот ато этиб, бу ишларини солиҳ амал сифатида қабул қилсин.
Роя газетасининг 2018 йил 4 апрел чоршанба кунги 176-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!