Ҳизб ут-Таҳрир-муборак Фаластин замини матбуот бўлимидан радио, телевидение ва матбуот воситалари раҳбарларига эълон

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир-муборак Фаластин замини матбуот бўлимидан радио, телевидение ва матбуот воситалари раҳбарларига эълон
Дуо саломдан сўнг:
Маълумингиз бўлсин, Ҳизб ут-Таҳрир-муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси муҳандис Иброҳим Шариф ўзининг шахсий шароити сабабли бўлим аъзолиги вазифасидан бўшади. Унинг бўшаши ҳижрий 1438 йил 12 Рамазон, милодий 2017 йил 7 июнда қабул қилинди.
Шунга кўра, агар Ҳизб билан боғланмоқчи бўлсангиз, масалан, унинг бугунги воқеа-ҳодисаларга оид сиёсий фикри ва позицияси ҳақида маълумот олишни ёки интервью беришни ва шунга ўхшаш бошқа ишларни истасангиз, Ҳизбнинг Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги бошқа матбуот аъзолари билан боғланишингиз мумкин.
Ўз навбатида, биз матбуот бўлими аъзолари Аллоҳдан биродаримиз Шариф ҳаққига дуо қилиб, ўтган йиллар мобайнида Ислом ва унинг байроғини олий қилиш йўлида қилган меҳнатлари эвазига уни хайру савоб ила мукофотлашини сўраб қоламиз. Ҳизб ут-Таҳрирда қиладиган бошқа ишлари ва фаолиятида Аллоҳ Таоло унга тавфиқ ато этишини сўраймиз. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрирдаги бошқа фаолиятлар, барчаси Аллоҳ Субҳанаҳунинг қуйидаги каломининг тасдиқи сифатида, Ислом ва уни онг билан тушунишга ҳисса қўшади, мусулмонларни уйғотиш ва бирлаштиришга, Исломни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида ҳаётнинг барча соҳасида татбиқ қилишга хизмат қилади:
قُلْ هَـٰذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّـهِ ۚ عَلَىٰ بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي ۖ وَسُبْحَانَ اللَّـهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ
«Айтинг – менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга-ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман» [Юсуф 108]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак замин Фаластиндаги матбуот бўлими
Телефон: 0598819100
Электрон почта: info@pal-tahrir.info
Фаластиндаги матбуот бўлими сайти: www.pal-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ