Мусулмон учун демократик сайловларда қатнашишлик харом

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Мусулмон учун демократик сайловларда қатнашишлик харом
Ўзбекистонда парламент сайловлари бўйича сайлов кампанияси шу йилнинг 15-сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинган. Газета.uz нинг хабар беришича, давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари (Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига) сайловлар шу йилнинг 21-декабрь куни бўлиб ўтади.
Депутатликка сайланиш ва сайлашда қатнашиш мусулмонман деган хар бир инсонга харомлигини уқдириб ўтмоқчимисиз.
Аллох Таъло хар бир ишда Шариатга юзланишга буюрган:
فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
„Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“. [4:65]
Эй Ўзбекистон мусулмонлари!
23 йил инсон чиқарган тузум(демократия) асосида яшаб келдинглар, сизларга яхши хаётни ваъда қилган ёлғончи, кўғирчоқ депутатларни сайладинглар. Эришилган натижа эса: газ – электр танқислиги, чет давлатларидаги сарсонлик, муслима опа-сингилларимизни фохишаликка мажбурланишлари, табиий ресурсларга бой бўла туриб иш хақларини пастлиги в.к. Энг асосийси хар қандай инсон чиқарган тузум билан хаёт кечириш мусулмон учун харом.
Эй имомлар!
Сизлар нима учун шаръий таълим олдингиз? Аллохнинг хукмини етказиш ва хаётга татбиқ қилиш учун эмасми? Мехробда туриб Росулуллох солаллоҳу алайҳи васалламга хиёнат қилишга уялмайсизларми? Нима учун буюк Зот Аллоҳдан қўрқишнинг ўрнига, Унинг махлуқидан қўрқаяпсизлар? Қиёматда уммат сизларга даъво қилганда нима деб жавоб берасизлар?
Токи хаёт экансизлар хали кеч эмас. Умматга хақни етказинглар, шуни унутмангларки ажал Аллохнинг қўлида асло инсонни эмас.
وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ أَنْ تَمُوتَ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ كِتَابًا مُؤَجَّلًا
„Ҳар бир жон фақат Аллоҳнинг изни билан ва аниқ белгилаб қўйилган муддатда ўлади“. [Оли Имрон 145]
Ва яна шуни унутмангларки:
قُلْ لَنْ يُصِيبَنَا إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَنَا هُوَ مَوْلَانَا وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلْ الْمُؤْمِنُونَ
„Айтинг: «Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур. У бизнинг хожамиздир. Бас, имонли кишилар фақат Аллоҳгагина таваккул қилсинлар!»“ [Тавба:51]
Шундай экан агар қалбларингизда хақиқатда Аллохга иймон бўлса хақни етказмасликка сизларда хеч қандай узр йўқ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси масъули Умар
15.09.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!