Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Хартумдаги Шарқий Нилда оммавий мурожаат тадбири ўтказди

Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Хартумдаги Шарқий Нилда оммавий мурожаат тадбири ўтказди
2025 йил 4 октябр куни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Хартум шаҳрининг Шарқий Нил туманидаги Ваҳда маҳалласида жойлашган 6-савдо майдонида оммавий маъруза тадбири ўтказди. Ушбу тадбир Дарфурни ажратиб ташлаш орқали Суданни бўлиб парчалаш режасини барбод этишга қаратилган Ҳизб томонидан бошланган кампания доирасида ўтказилди. Унда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Умар Ҳасан нутқ сўзлаб, Умматнинг бирлиги ҳаётий аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Устоз ўз нутқини Аллоҳ Таолонинг
﴿وَٱعۡتَصِمُواْ بِحَبۡلِ ٱللَّهِ جَمِيعٗا وَلَا تَفَرَّقُواْ﴾
«Барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланингиз ва бўлинмангиз!» [Оли Имрон 103]
ояти билан бошлаб, унинг маъносини тушунтириб ўтди. Кейин қуйидагиларни таъкидлади: Ислом Уммати илгари Аллоҳ Таолонинг арқонига маҳкам ёпишган ҳолда бир бутун эди. Бироқ мустамлакачи кофир келиб Халифаликни қулатди ва мусулмонлар юртларини кичик давлатчаларга бўлиб ташлади. Ўшандан бери Умматга қарши макр қилишдан тўхтамаяпти, бўлинган юртни янада парчалашга уриняпти: олдин Судан жанубини ажратиб олиб, бошқа вилоятларни ажралиб чиқишга тайёрлади. Ҳозир Америка Дарфур ҳудудини ажратиб ташлашга уринмоқда. Зотан, «таъсис ҳукумати» Дарфурни ажратиб ташлаш орқали Суданни парчалаш сари ташланган навбатдаги қадамдан бошқа нарса эмас.
Сўнг устоз Умар Ҳасан Умматни ўз масъулиятини зиммасига олиб, бурчини адо этишга ҳамда Дарфур вилоятининг ҳам Жанубий Судандек ажратиб юборилишини олдини олиш учун жиддий ҳаракат қилишга чақирди. Йиғилиш иштирокчилари унинг нутқига катта қизиқиш ва ҳиссиёт билан реакция билдирдилар.
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ