Ҳизб ут-Таҳрир-Тунис ўз фаолиятининг бир ойга тақиқланганини ноқонуний деб ҳисоблайди

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир-Тунис ўз фаолиятининг бир ойга тақиқланганини ноқонуний деб ҳисоблайди
Тунисдаги биринчи босқич судининг фуқаролик ишлари бўлими сешанба куни Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятини бир ойга тақиқлаш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳукм низоли масалалар бўйича давлат бош масъулининг 2011 йил чиқарилган сиёсий партиялар тузишга алоқадор 88 фармонга мувофиқ қонунбузарликлар сони ошишига йўл қўймаслик даъвоси билан қилган талабига жавобан чиқарилди. Уларнинг даъвосича бу қонунбузарликларнинг энг кўзга кўрингани Халифалик давлатини тиклашга чақириш ва «нафратга тарғиб қилиш»дир.
Ҳизб ут-Таҳрир-Тунис вилояти бу қарорга берган изоҳида, ўз фаолияти тақиқланишини сиёсий характерга эга эканини айтди ва уни ноқонуний, деб ҳисоблади ҳамда давлат бу қарорни гуманитар ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилишдаги ўз омадсизликларини беркитиш учун қасддан қабул қилди, дея таъкидлади.
Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир-Тунис вилояти матбуот бўлими аъзоси устоз Имодуддин Ҳаддуқ қонунни татбиқ қилишда бузилиш ва матнларини ўчириш мавжудлигини, давлат хавфсизлик органлари ўртасида мувофиқликнинг йўқлигини таъкидлади.
Роя газетасининг 2017 йил 14 июн чоршанба кунги 134-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ