Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти марказий алоқалар қўмитасидан бир делегация таълим вазирлигини зиёрат қилди

Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти марказий алоқалар қўмитасидан бир делегация таълим вазирлигини зиёрат қилди
Тунисдаги Сиди-Бузид шаҳри Маззуна институтида содир бўлган оғриқли ҳодисалар ортидан 2025 йил 17 апрел пайшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти марказий алоқалар қўмитасидан бир делегация таълим вазирлиги қароргоҳига борди. Делегация вазирликдан зудлик билан таълим вазири жаноблари билан учрашишни талаб қилди, унга Ҳизбнинг бу каби фожиаларнинг асл сабаблари ҳақидаги хулосасини ва тутган позициясини баён қилишни, шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими томонидан 2025 йил 15 апрелда нашр қилинган баёнотни топширишни мақсад қилганини таъкидлади.
Устоз Муҳаммадҳабиб Ҳажжожий ва устоз Абурауф Омирий дохил делегацияга айни дамда учрашув ўтказиш имконсиз эканлиги маълум қилинди. Бироқ вазирлик мутасаддилари учрашув вақтини белгилаш учун кейинроқ улар билан боғланишга ваъда беришди.
Бошқа томондан, баёнотнинг ёзма нусхаси вазирликнинг тегишли бўлимига етказилди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ