Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти Бангладешнинг Анқарадаги элчихонасига матбуот баёноти топширди
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти Бангладешнинг Анқарадаги элчихонасига матбуот баёноти топширди
2017 йил 2 апрел куни Ҳизб ут-Таҳрир-Бенгал вилояти «Ҳизб ут-Таҳрир икки муслима ва уларнинг оила аъзолари озод этилишини талаб қилади» номли матбуот баёнотини чоп этган эди. Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти делегацияси Анқарадаги Бангладеш элчихонасини зиёрат қилиб, элчихона раҳбариятига араб, турк, инглиз, бенгал тилларида ёзилган ушбу матбуот баёнотини топширди.
Қуйида баёнот матнини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
«Синглимиз Маъсума Ахтар «Жайсур» қамоқхонасида олти ойдан зиёд вақт ўтиргандан сўнг кафолат билан озод этилгач, ҳали ташқарига чиқмасидан туриб, эшик олдида укаси Танзир Аҳмад билан бирга полиция томонидан яна ҳибсга олинди! Полиция Маъсума билан унга ҳамроҳлик қилаётган укаси – Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси – Танзир Аҳмадни биринчи бор 2016 йил 28 августда сулҳ суди ичкарисида ноқонуний тарзда ҳибсга олган эди.
Дарҳақиқат, Маъсуманинг оиласи тўхтовсиз равишда «Жайсур» полициясидаги Исломдан нафратланувчи айрим қароқчиларнинг озорларига учраб келди. Масалан, ўтган йили бу қароқчилар айни оиладан Ҳизб ут-Таҳрирнинг бир аъзосини қамоққа олишнинг уддасидан чиқишолмагач, унинг рафиқаси Сумайя Нисони қамоққа олишди. Сумайя олти ойдан зиёд вақт ўтди ҳамки, ҳануз қамоқда ўтирибди.
Маъсума иккинчи бор қамоққа олингач, коррупциячи, ғаразгўй полиция ахборот воситаларида ваҳимали хабарлар тарқатиш орқали қўрқув муҳитини пайдо қилишга ўтишди. Яъни Маъсуманинг онасига телефон қилиб, ундан матбуот конференция уюштиришини ва унда ҳукуматнинг бу ишини мақтовчи баёнот беришини талаб қилишди! Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ! Аллоҳим, бу душманларнинг азиза опа-сингилларимизга ва азиз ака-укаларимизга озор беришларига имкон берма.
Эй Жайсур полицияси бўлимидагилар!
Аллоҳдан қўрқинг, тавба қилинг, вақт кеч бўлмасдан олдин синглимиз Маъсума Ахтар билан укасини ва синглимиз Сумайя Нисони қўйиб юборинг, мазлумлар дуоибатидан, айниқса, шундай тақволи покиза муслималарнинг дуоибатидан қўрқинг. Чунки уларнинг дуоси билан Аллоҳ Азза ва Жалла ўртасида парда бўлмайди. Билиб қўйинг, сиз ўзингизга ўзингиз зулм қиляпсиз. Чунки бу ишингиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога уруш қилишдир. Унутманг, Аллоҳ золимга вақт бериб қўяди, аммо уни ушлаганда эса, қочиб қутулолмайди. Бас, Аллоҳнинг солиҳ дўстларига душманлик қилишда давом этсангиз, Аллоҳ сизни ерга юткизиб юборадиган соатни кутаверинг.
Абу Ҳурайра Росулуллоҳ САВнинг бундай деганларини ривоят қилади:
«إِنَّ اللهَ قَالَ مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالْحَرْبِ…»
«Аллоҳ айтди: ким Менинг бирор дўстимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан». (Имом Бухорий ривояти)».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлими
Web: www.hizb-turkiye.org
E-Mail: bilgi@hizb-turkiye.org
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми