Иззат ва шараф сари
Иззат ва шараф сари
Бугунги мақоламиз Юсуф Аҳмад Ас Саботиннинг “Иззат ва шараф сари китобидан” иқтибос кўринишида бошладик, зеро ушбу гаплар айнан бизнинг бугунги кунимиз хақида айтилгани сабабли, биз ушбу китобдан гап очгимиз келди.
“Бутун оламлар эгаси ва мураббийси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин,
саййидимиз Муҳаммад С.А.В га, у кишининг оиласи ва саҳобаларига раҳмату саломлар ёғилсин!
Халқлар ва миллатлар бошига тушган энг катта бало-мусибат ва ашаддий офат, хокимият тепасига ўша миллатдаги бузғунчи, фосиқ кимсаларнинг келиб қолишидир. Агар уммат ўз тақдирини ўшандайлар қўлига топширса, моддий ва маънавий қадриятлар остин-устун бўлиб кетади, тушунчалар ўзгаради. Натижада ёлғончи ростгўйга, ростгўй эса ёлғончига, ҳалол одам хоинга, сотқин эса софдилга чиқарилади. Одамлар хукмдорларнинг ғазабидан қўрқиб, шариат белгилаб берган шаръий яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришдан тўхтаб қоладилар.
Қачонки одамлар бу холга тушсалар, Аллоҳ уларга ўз тарафидан ёппасига жазо юборади. Оқибатда уларнинг дуолари мустажоб бўлмайди. Қандайдир хақир, нодон бир кимса одамлардан вакил бўлиб уларнинг номидан гапиради. Унинг овози билан одамлар учун қонунлар чиқарилади. Нодон ўзи эгаллаб турган мавқеини буюк деб билади, мансабдорларга яқинлашиб, уни вакил қилиб сайлаган одамлар зарарига бўлса хам ўз мавқеини сақлаб қолишга ўлиб-тирилиб ҳаракат қилади. У мансабдорлар томонидан содир бўлган ноўрин ишни ноўрин деб ҳисобламайди, ҳатто мусулмонлар манфаатига зид келадиган ишларни хам зарарли деб билмайди. Шунинг учун хам у шариат кўрсатган яхшиликка буюриб, ношаръий ёмонликлардан қайтармайди.
Начора, йўқни йўндириб бўлармиди?
У мансабдорлар ўл деса ўладиган, тур деса турадиган, унга ишониб сайлаган одамларнинг зарарига юрадиган ва уларнинг елкасидаги зилдай оғир юк бўлиб қоладиган шахсга айланади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : قَبْلَ السَّاعَةِ سِنُونَ خَدَّاعَةٌ ، يُصَدَّقُ فِيهِنَّ الكَاذِبُ ، وَيُكَذَّبُ فِيهِنَّ الصَّادِقُ ، وَيَخُونُ فِيهِنَّ الأَمِينُ ، وَيُؤْتَمَنُ فِيهَا الخَائِنُ ، وَيَنْطِقُ فِيهِنَّ الرُّوَيْبِضَةُ
قِيلَ : يَا رَسُولَ اللهِ : وَمَا الرُّوَيْبِضَةُ ؟ قَالَ : المَرْؤُ التَّافِهُ يَتَكَلَّمُ فِي أَمْرِ العَامَّةِ
Бу ишлар ҳақида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) улар ҳали содир бўлмай туриб шундай хабар берган эдилар: «Яқинда одамларга алдамчи йиллар келади. Унда ёлғончи ростгўйга, ҳақгўй эса каззобга, хоин ҳалол одамга, софдил инсон эса сотқинга чиқарилади. Унда «рувайбиза» нотиқлик қилади».
«Рувайбиза нима?»- деб сўралганида, айтдиларки: «Ҳақир кимса омманинг иши устида гап сотади».
Шундай кишилар борки, бу ҳақиқатларни англаганлар ва ўша воқеларни бошидан кечириб тажрибада кўрганлар. Бундан юраклари эзилиб бесаранжом бўлганлар. Кейин эса астойдил енг шимариб, бу воқеъни ўзгартириш учун ишга киришганлар. Улар бу дунёларига қараганлару унинг ҳеч нарса эмаслигини кўргач, ундан юз ўгирганлар, охиратларига қараганлару унинг изидан қувганлар. Ҳаётнинг маъносини Аллоҳга ишониш ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш деб билиб, ҳеч бир ҳоким билан муроса қилмай, ҳеч бир золимга ялтоқланмай фикрий ва сиёсий курашга шўнғиганлар.
Мен ушбу китобимни ана ўшаларга бағишлайман.
Юсуф Аҳмад Ас-Саботин”
Бизнинг воқелигимиз айнан шу ахволда, лекин биз мусулмонлар фикрий ва сиёсий курашни Исломдан йироқлаштириб юбордик, бизнинг Исломимизда фақатгина фиқҳий илм тўплаш ва руҳий тарбия ишлари қолди, натижада динимизнинг асосий маъноси масжидлардаги намоздан иборат бўлиб қолди, хатто ўша масжидларни хам куфр малайлари хохлаганларича хорлаб, “бу менинг қонуним буйича рўйхатдан ўтмабди “ – деб Аллоҳнинг уйини беркитишга, у ерда намоз ўқиганларни қамаш ёки аянчли жарималар солиш билан динни фақатгина ўзлари айтган холда ибодат қилишга мажбурламоқдалар. Бунга ўхшаш мисолларин кўплаб келтириш мумкин. Лекин алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ бандалари ичида Ўзининг йўлини тўғри тушуниб, унга тўғри даъват қиладиган инсонларни етиштириб чиқарди ва уларни ушбу диннинг асл моҳиятини тушунтириш ва унга хар томонлама амал қилишга даъват қилиш масъулиятини топширди. Ушбу буюк хизматга Хизб ут – Тахрир сиёсий харакати ўғлонлари ва қизлари жуда катта ҳиммат ва жасорат билан киришдилар. Ва табиийки, юқорида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) айтганларидек, улар “хоин”га, “сотқин”га ва бошқа турли бўҳтонларга нишон бўлдилар, лекин бундан қалбида иймони пок мусулмонлар заррача Аллоҳнинг қазосидан норози бўлмай, юқоридаги хадисни дилларига маҳкам тугиб, Аллоҳнинг нусратига хақиқий ишонч билан харакатларини давом эттирмоқдалар. Баъзилари ўша малай, золим хокимларнинг зулмидан зиндонларда хорланяптилар ёки шаҳидлик мартабасига етяптилар. Биз, Аллоҳнинг қонуни жорий бўлиши учун ўзини масъул деб билган барча мўъминларга чақириғимиз:
Эй, Аллоҳнинг мард ўғлонлари! Сизлар бугун умматнинг иззат ва шарафини яна умматга қайтариб олиб келиш учун бел боғладингиз, ушбу масъулиятли вазифада Аллоҳга тақво билан қоим бўлинг ва бошқа ўзини “Мен хам мусулмонман. Мен хам иймон келтирганман” – деган мўъмин биродаларимизга бугунгача устимиздаги хоин, на динни ва на миллатни хурмат қилмайдиган хокимларнинг алдовига учмасдан, хамма мусулмонлар бирдам бўлиши , бир ёқадан бош чиқариб хақиқий душман ким эканлигининг тўғри англаш вақти етиб келди. Тортишув бахслашишлар даври эмас бугун, биз муслмонлар қанақадир ижтимоий тармоқларда (фейсбук, одноклассники га ўхшаш) бир биримиз билан тортишиб ўтирибмиз , куфр малайлари бу вақтда, улар бир бири билан тортишгани йўқ , улар Исломга қарши кураш учун бирлашиб минг хил сиёсий найрангларни, ўйинларни режасини тузиш билан овора, бизлар эса менинг устозим бундай деган, сенинг гапинг нотўғри деб бир биримизни айбимизни топиш билан вақтимизни ўтказяпмиз. Зеро, Аллоҳ Таоло Ўзининг биз учун мукаммал дастури Қуръони Каримда :
نَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُون”
“Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, ораларингизни ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз” – деган. Биз ўрталаримизни ислох қилиш, ўзаро душманлик эмас, биродарлик алоқаларини ўрнатиш вақти келди!
Кўзингизни очинг мусулмонлар! Ғафлатда қолманглар!
Муслим
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми