| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Кеча ва бугун

Кеча ва бугун

By htadmin
19.09.2023
2450
0
Share:

Кеча ва бугун

بسم الله الرحمن الرحيم

(Энди инсон қадри ҳам аввалгиларга ўхшамас)

Инсон борки, албатта унинг олдида ҳаётий бир муаммо мавжуд. У ҳам бўлса нафсни, бошқача айтсак, аъзолар ва ғаризалар талабини қондириш муаммосидир. Қачонки, бу табиий талабларни қондириш тўғри ва барқарор илоҳий қонунлар орқали тартибга солиниши ўрнига, инсон тарафидан тузилган қонун ва қоидалар асосида қондирилса, ўрмон ҳаёти юзага келиши, нотинчлик ва бахтсизлик ҳукмрон бўлиши муқаррардир.

Маълумки, юртимиз аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат. Шу боисдан биз ечимни нафсларимизни тўлиқ ва мукаммал қондиришга қодир динимиздан оламиз. Аммо бугун Ислом аҳкомларидан ибодатларимизни тартиблайдиган қисмигина олиниб, таълим, бошқарув ва иқтисодга каби бошқа соҳалар динимизга мутлақо зид қонунлар асосида тартибланмоқда. Энг ёмони эса, бизга ушбу қонун ва қоидаларни – динни тижоратга айлантириб – гўё шариатга мувофиқ, деб таништириш ва тиқиштиришга уринишлар бўлмоқда. Бу борада ҳатто Аллоҳ таолонинг Китобидан далиллар келтиришга уринишиб, оятларни таъвил қилмоқдалар.  Нисо сураси 59-оятида келган:

يٰۤـاَيُّهَا الَّذِيۡنَ اٰمَنُوۡۤا اَطِيۡـعُوا اللّٰهَ وَاَطِيۡـعُوا الرَّسُوۡلَ وَاُولِى الۡاَمۡرِ مِنۡكُمۡ‌ۚ فَاِنۡ تَنَازَعۡتُمۡ فِىۡ شَىۡءٍ فَرُدُّوۡهُ اِلَى اللّٰهِ وَالرَّسُوۡلِ اِنۡ كُنۡـتُمۡ تُؤۡمِنُوۡنَ بِاللّٰهِ وَالۡيَـوۡمِ الۡاٰخِرِ‌ ؕ ذٰ لِكَ خَيۡرٌوَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

– “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир” оятидаги “…ўзингиздан бўлган ишбошиларга…” деган Аллоҳнинг амрини ғайриисломий қонунлар асосида бошқарувчи раҳбарларга ҳам итоат қилиш вожиблиги билан таъвил қилмоқдалар. Бугунда баъзи “уламо”лар умматга ушбу оятни заррача иккиланмай шу тарзда айтаётгани сир эмас. Уммат орасидан оятни бундай таъвил қилаётганига қарши чиқиб, ҳақ сўзни айтувчилар эса бузғунчига чиқарилмоқда. Албатта, бу бирданига, ўз-ўзидан содир бўлмади. Саодат асри кишилари ва кейингилар заррача ношаръий ишларга сукут қилмаганлар. Тарихга назар солсак, саҳобалар, уларнинг ўғиллари ҳамда тобеинлар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) заррача ношаръий ҳукмронликка рози бўлишмаган. Масалан, Муовия ўлгач, Язиднинг ҳокимият тепасига куч билан келиб ўзини халифа деб эълон қилишига Али р.а.нинг ўғли Ҳусайн қарши чиққанлар. Шунда саҳобалар Ҳусайнга келиб: “Агар сен Язидга қарши чиқсанг, отанг Алини ташлаб кетишганидек, сенга ҳам шундай қилишади, нобуд бўласан”, — дейишди. Уларнинг бу айтган сўзларини бугун бошқача талқин қилишиб, зўравонлик билан келадими ёки бошқа йўл биланми – БОШЛИҚҚА қарши чиқиб бўлмайди, дея фатво бермоқдалар. Аслида саҳобалар Ҳусайн ёнига Язид зўравонлик билан келганлигига уни рози қилиш учун келмаган эдилар. Балки оқибатидан Ҳусайнни огоҳ этишганди холос. Аммо Ҳусайн: “Гарчи майдонда ёлғиз қолиб жон беришга тўғри келса ҳам бунга қарши тураман”, — деганди. Чунки бундай куч ва зўравонликка қарши кураш лозимлигига ибрат қолдириш заруратини Ҳусайн яхши англаган эди. Кейинчалик Ҳусайн шаҳид қилингач Ироқ, Миср, Ҳижоз ўлкаларидан фатво олиб Язидга қарши Абдуллоҳ ибн Зубайр ҳам, Мусъаб ибн Зубайрлар ҳам курашга кирган эдилар. Бу хусусда ҳатто Абу Ҳанифа каби мазҳаббошилар ҳам шаръий муносабатини билдирганлар.

Мана шуни нотўғри англаган кейингилар ичидаги айрим кимсалар устиларига келган ғайриисломий қонунлар билан бошқарувда турган раҳбарларга ҳам қарши чиқиб бўлмасликни даъво қила бошладилар. Буларнинг нотўғри фатволарига қарши чиққан кишилар эса, ҳукумат томонидан турли тазйиқларга дучор бўлавергач, кейинчалик, балки бугунга келиб, бу динфуруш фатвочилар барча ишларимиздаги ўлчовларимизни ва ҳатто бахт-саодат ҳақидаги тушунчаларимизни-да ўзгартиришга киришдилар. Ўз ҳолимизга ташлаб қўйилса, яъни ақидадан узилган ҳолда яшасак, аҳволларимиз қандай бўлишига барчамиз бугун гувоҳ бўлмоқдамиз. Ҳавои нафслари ва хоҳишларини “илоҳ” қилган кимсалар бошқарувининг аламли натижалари бизларни ўта гўзал тартиботларидан маҳрум этиб, ўрмон қонунини устимизда ҳукмрон қилиб қўйди. Аллоҳ таоло бу хусусда шундай деб марҳамат қилади:

اَرَءَيۡتَ مَنِ اتَّخَذَ اِلٰهَهٗ هَوٰٮهُ ؕ اَفَاَنۡتَ تَكُوۡنُ عَلَيۡهِ وَكِيۡلًا

– “Ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганни кўрдингми?! Энди сен унга вакил бўласанми?! (Йўқ, албатта. Пайғамбарнинг вазифаси ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганларга вакил бўлиш эмас, балки Аллоҳдан келган амрларни кишиларга етказишдир). (Фурқон:43)

Афсуски, бугунгилар ҳавои нафслар бошқарувига кўникди. Уммат ношаръий ишларга қарши турувчиларни бузғунчи десалар ҳам сукут қиладиган заиф кишиларга айланиб қолди. Али р.а.нинг халифалик даврларида фитналар бошланганида бир киши унинг олдига келиб: “Нима учун сизнинг даврингизга келиб Умарнинг халифалик чоғида бўлмаган фитналар авж олди?” деб сўраганида, Али р.а.: “Умар мендақаларни бошқарган эдилар, мен эса сенга ўхшаганларни бошқаряпман”, — деб жавоб берган эканлар.

Саодат асридан кейин ақидамизни англашга кириб келган айрим хираликлар ўз асоратини турлича намоён эта бошлади. Улуғ тобеин Ҳасани Басрийдан шогирдлари: “Эй шайх, бизлар билан саҳобалар ўртасида қандай фарқ кўрмоқдасиз?” деб сўраганларида, уларга жавобан Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Сизлар саҳобаларни кўрганингизда, жиннимикин деган бўлардингиз, аммо саҳобалар сизларни кўрганларида эди, “булар мўминмикин” деган бўлардилар”, — дея жавоб берганлар.

Булар-ку мусулмонлар халифаси бор бўлиб, Аллоҳнинг дини, шариат аҳкомлари татбиқ қилиб турилган даврлардаги гап. Аммо улар бугунгиларни кўрса нима дейишини ўзингиз энди тасаввур қилаверинг!

Шунга кўра, бугунгилар динларини ўз асоси бўлган ақидасидан ўрганмоғи лозимдир. Аммо асос-ақидадан таълим берувчиларни бугунги куфр давлатлари жуда тез илғайдилар ва уларга қарши малай ҳокимлар орқали шиддат билан курашадилар ва биз мусулмонлар саодат асридаги улуғворликка қайтмаслигимиз учун бор куч ва имкониятларини Ислом ўлкаларида ишга соладилар. Уларнинг асосий кураш услуби Пайғамбаримиз ﷺ ва саҳобаларига қарши курашган мушриклар, яҳудийлар ва кофирлар қўллаган услубларнинг айни эгизак такроридир. Бизларнинг бунга қарши кураш йўлимиз эса, Сарвари коинот ﷺ йўллари бўлмоғи лозимдир.

Демак, олдимизда айнан Росулуллоҳ ﷺ ва саҳобалар босиб ўтган шарафли, аммо машаққатли даъват вазифаси турибди. Пайғамбаримиз ﷺга ҳақиқий меросхўр бўлиш иши турибди. Бизлар енгил иш устида эмасмиз. Бизлар оламга эзгулик келтирадиган Иккинчи Рошид Халифаликни барпо қилиш йўлига чиққан кишиларимиз. Бу йўл ўша аввалгилар бошига келган мусибатлар бизларга ҳам рўбарў қилиниши мумкинлигини кўрсатади. Чунки ҳақнинг қайтиши аввалдаги каби бўлганидек, куфр аҳлининг мўминларга муносабати, зулмлари, қийноғу қатллари, туҳмату бўҳтонлари ҳам аввалгидек такрор келади. Бу хусусда Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 214-оятида шундай деб марҳамат қилади:

أَمۡ حَسِبۡتُمۡ أَن تَدۡخُلُواْ ٱلۡجَنَّةَ وَلَمَّا يَأۡتِكُم مَّثَلُ ٱلَّذِينَ خَلَوۡاْ مِن قَبۡلِكُمۖ مَّسَّتۡهُمُ ٱلۡبَأۡسَآءُ وَٱلضَّرَّآءُ وَزُلۡزِلُواْ حَتَّىٰ يَقُولَ ٱلرَّسُولُ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥ مَتَىٰ نَصۡرُ ٱللَّهِۗ أَلَآ إِنَّ نَصۡرَ ٱللَّهِ قَرِيبٞ

– “(Эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотларга етган   нарсалар сизларга ҳам келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто пайғамбар ва иймонли кишилар: “Ахир қачон Аллоҳнинг ёрдами келади?” дейишган эди. (Шунда) уларга бундай жавоб бўлган эди: “Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир””.

 Дарҳақиқат, бугун барчамизнинг кўз ўнгимизда Роббим Аллоҳ дегувчиларга ва Унинг шариати асосида яшашга чақираётган Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий партияси аъзоларига қарши кураш ҳам аввалги кофирлар курашининг эгизак такрори бўлиб давом этмоқда. Уларни Ўзбекистон устидаги малай ҳокимлар 25 йилдирки зоналарда аввалдаги Билоллар, Амморларнинг бошига тушган қийноқлар остида ушлаб туришибди. Золимлар бу узоқ йиллар давомида қанча азизларимизни терговларда, зиндон қаърида қатл қилишди… Аммо Роббимиз бугунги даъватчиларга ҳам аввалгиларга келган мусибатларни “меҳмон” қилганидек, ўша азизларга берилган Буюк Нусратини ҳам Ўз изни ила бермоғига ишонишимиз лозим! 

Эй даъват аҳли, асло ғамгин бўлманг! Зеро, сиз тўғри иш устидасиз. Модомики, бугунги даъват ишингизга бутун олам қарши чиқиб, турли тўсиқ ва тазйиқларни аввалги золим қавм каби такрор қилаётган бўлсалар, сиз азизларга саҳобалар босиб ўтган шарафли йўллар ва улуғ ғалабалар муборак бўлсин! Аллоҳ таоло дейди:

 لِلَّهِ الْأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِن بَعْدُ ۚ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ ‎﴿٤﴾‏ بِنَصْرِ اللَّهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ ‎

– “Аввалу охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:4-5)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

19.09.2023й

+1
0

Related posts:

Устингдаги кўйлакдан гапирмагунингча сени эшитмаймиз Таълимга эътибор уммат келажагининг асосидир Халифалик қулашининг дастлабки учқунлари Уммат ўз душманларини таниш вақти ҳали ҳам келмадими?
Tagsношаръий ишларСаодат асриУммат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Мирзиёев йирик давлатлар босим қилаётганини тан олди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Росулуллоҳ ﷺнинг таҳқирланишига қарши жавоб қандай бўлиши керак?!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ливан жанубидаги фаластинлик қочқинлар жамлоғидаги мудҳиш воқеалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/