Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

بسم الله الرحمن الرحيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Гўзал хулқ эгалари
(Бешинчи қисм)
Қуйидаги оятлар мусулмон кишисининг жамиятда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлардан яна бирини баён қилади. Бундай жоҳил кимсалар хузурида Ислом асосида тарбияланган Исломий шахс бошқалардан ажралиб турадиган хулқи билан ўзининг шахсий қиёфасида ёрқин намоён бўлади. Шунингдек, ушбу оятларда баён қилинган сифатлар Аллоҳ Таъолодан бўлган буйруқ ва тақиқлар эканлигини мулоҳазадан четда қолдирмаслигимиз лозим.
т) Жоҳиллардан юз ўгириш:
Аллоҳ Субҳанаҳу Ўз каломида шундай марҳамат қилади:
وَأَعْرِضْ عَنْ الْجَاهِلِينَ
– “… ва жоҳиллардан юз ўгиринг!”, (Аъроф:199)
وَإِذَا خَاطَبَهُمْ الْجَاهِلُونَ قَالُوا سَلاَمًا
– “Жоҳил кимсалар уларга (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам «Омон бўлинглар», деб жавоб қиладиган кишилар (Раҳмоннинг суюкли бандаларидир)”. (Фурқон:63)
Биз ўтган мавзуларимиз давомида айрим мақтовга лойиқ хулқлар тўғрисида батафсил тўхталган эдик. Энди қуйида мазаммат қилинган (қайтарилган) хулқлар борасида тўхталиб ўтамиз.
2) Мазаммат қилинган (қайтарилган) хулқлар
а) Ёлғончилик:
Ибн Масъуд ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадилар:
«… وَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الْفُجُورِ, وَإِنَّ الْفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ, وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَكْذِبُ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللَّهِ كَذَّابًا»
«… Ёлғончилик ёмонликка, ёмонлик эса дўзахга олиб боради. Киши ёлғон гапираверса, бориб-бориб Аллоҳнинг наздида каззоб бўлиб ёзилиб қолади» (муттафақун алайҳ).
Ҳасан ибн Али р.а. ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг:
«دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لاَ يَرِيبُكَ, فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ, وَالْكَذِبَ رِيبَةٌ»
«Сени шубҳага солаётган нарсани тарк қил, шубҳага солмайдиган нарсани ол, зеро ростлик хотиржамликдир, ёлғон эса шубҳаланишдир», деган ҳадисларини ёдлаб олдим.
Муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«أَرْبَعٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ كَانَ مُنَافِقًا خَالِصًا, وَمَنْ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْهُنَّ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْ نِفَاقٍ حَتَّى يَدَعَهَا, إِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ, وَإِذَا حَدَّثَ كَذَبَ, وَإِذَا عَاهَدَ غَدَرَ, وَإِذَا خَاصَمَ فَجَرَِ»
«Тўрт иш борки, кимда улар бўлса, ғирт мунофиқ бўлади. Кимда улардан бири бўлса то тарк қилгунига қадар унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади. Улар: омонатга хиёнат қилиш, ёлғон гапириш, аҳдга вафо қилмаслик, баҳслашганда беорлик қилиш».
Абу Бакр р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.):
«… وَإِيَّاكُمْ وَالْكَذِبَ, فَإِنَّهُ مَعَ الْفُجُورِ وَهُمَا فِي النَّارِ»
«… Ёлғондан узоқ юринглар, чунки у ёмонлик билан биргадир, иккаласи эса дўзахдадир», деганлар.
Ибн Умар р.а. ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в.):
«إِنَّ مِنْ أَفْرَى الْفِرَى أَنْ يُرِيَ عَيْنَيْهِ مَا لَمْ تَرَ»
«Кўрмаган нарсасини кўрдим, дейиш ёлғонларнинг ёлғонидир», деганлар. Бухорийдан.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلاَثٌ: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ, وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ, وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ»
«Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда қилса хилоф қилади, омонатга хиёнат қилади» (муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:
«ثَلاَثَةٌ لاَ يُكَلِّمُهُمْ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ, وَلاَ يُزَكِّيهِمْ, وَلاَ يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ, وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ: شَيْخٌ زَانٍ, وَمَلِكٌ كَذَّابٌ, وَعَائِلٌ مُسْتَكْبِرٌ»
«Уч тоифа одам борки, қиёмат кунида Аллоҳ улар билан гаплашмайди, уларни оқламайди, уларга қарамайди ҳам, улар учун аламли азоб бордир. Улар: зинокор чол, ёлғончи подшоҳ, мутакаббир камбағаллардир». Муслимдан.
Ҳаким ибн Ҳизам р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:
«الْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَا, فَإِنْ صَدَقَ الْبَيِّعَانِ وَبَيَّنَا بُورِكَ لَهُمَا فِي بَيْعِهِمَا, وَإِنْ كَتَمَا وَكَذَبَا فَعَسَى أَنْ يَرْبَحَا رِبْحًا, وَيَمْحَقَا بَرَكَةَ بَيْعِهِمَا. اَلْيَمِيْنُ الْفَاجِرَةُ مُنْفِقَةٌ لِلسِّلْعَةِ مُمْحِقَةٌ لِلْكَسْبِ»
«Олди-сотди қилувчилар модомики, ажралмаган эканлар, ихтиёрлидирлар. Агар ҳар иккиси ҳам рост гапириб, очиқ айтган бўлса, савдоларида барака бўлур. Агар ёлғон гапириб, яширган бўлсалар, фойда бўлиши мумкиндир-у, аммо савдонинг баракасини ўчирадилар. Ёлғон қасам молни ўтказгани билан касби-корнинг баракасини ўчиради» (муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:
«ثَلاَثَةٌ لاَ يُكَلِّمُهُمْ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلاَ يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ: رَجُلٌ حَلَفَ عَلَى سِلْعَةٍ لَقَدْ أَعْطَى بِهَا أَكْثَرَ مِمَّا أَعْطَى وَهُوَ كَاذِبٌ, وَرَجُلٌ حَلَفَ عَلَى يَمِينٍ كَاذِبَةٍ بَعْدَ الْعَصْرِ لِيَقْتَطِعَ بِهَا مَالَ رَجُلٍ مُسْلِمٍ, وَرَجُلٌ مَنَعَ فَضْلَ مَاءٍ, فَيَقُولُ اللَّهُ الْيَوْمَ أَمْنَعُكَ فَضْلِي كَمَا مَنَعْتَ فَضْلَ مَا لَمْ تَعْمَلْ يَدَاكَ»
«Уч тоифа одам борки, қиёматда Аллоҳ улар билан гаплашмайди, уларга қарамайди ҳам. Молини олган нархидан қимматроққа олдим, деб қасам ичган ёлғончи кимса, асрдан кейин мусулмон кишининг молини тортиб олиш учун ёлғон қасам ичган кимса, ортиқча сувини қизғаниб бермаган кимса. У кунда Аллоҳ: «Ўшанда қўлларинг билан ишлаб топган ортиқча нарсангни қизғаниб бермаганингдек, мана бугун Мен ҳам сени ўз фазлимдан маҳрум қиламан, (ортиқча нарсамни бермайман)», дейди». Бухорийдан.
Ёлғон масаласига икки иш алоқадордир:
Биринчиси: Сўз ўйини, шама қилиш:
Бунда сиз зоҳирий ва ботиний маънога эга бўлган сўзни ишлатиб, ботиний маънони ирода қиласиз, тингловчи эса зоҳирий маънони тушуниб олади. Ёки туб ва кўчма маъноли сўзни ишлатиб, кўчма маънони ирода қиласиз, тингловчи эса туб маънони тушуниб олади.
Бухорийдаги Анаснинг ҳадисида келади:
«مَاتَ ابْنٌ لأَبِي طَلْحَةَ, فَقَالَ: كَيْفَ الْغُلاَمُ؟ قَالَتْ أُمُّ سُلَيْمٍ: هَدَأَتْ نَفَسُهُ وَأَرْجُو أَنْ يَكُونَ قَدْ اسْتَرَاحَ, وَظَنَّ أَنَّهَا صَادِقَةٌ»
«Абу Талҳанинг ўғли ўлиб қолди. «Бола қалай?», деб сўраган эди, Умму Салим: «Нафаси тинчиб қолди, ором олиб қолди, деб умид қиламан», деди. Абу Талҳа уни рост гапиряпти, деб ўйлади».
Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»идаги ибн Аббоснинг ҳадисида келади:
«لَمَّا نَزَلَتْ تَبَّتْ يَدَا أَبِى لَهَبٍ جَاءَتْ امْرَأَةُ أَبِى لَهَبٍ، إِلَى النَّبِىِّ r وَمَعَهُ أَبُو بَكْرٍ، فَلَمَّا رَآهَا أَبُو بَكْرٍ قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّهَا امْرَأَةٌ بَذِيئَةٌ, وَأَخَافُ أَنْ تُؤْذِيَكَ, فَلَوْ قُمْتَ, قَالَ إِنَّهَا لَنْ تَرَانِي, فَجَاءَتْ, فَقَالَتْ: يَا أَبَا بَكْرٍ إِنَّ صَاحِبَكَ هَجَانِى، قَالَ: لاَ، وَمَا يَقُولُ الشِّعْرَ، قَالَتْ أَنْتَ عِنْدِى مُصَدَّقٌ وَانْصَرَفَتْ. فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، لَمْ تَرَكَ؟ قَالَ: لاَ، لَمْ يَزَلْ مَلَكٌ يَسْتُرُنِى عَنْهَا بِجَنَاحِهِ»
«Абу Лаҳабнинг қўли қурисин» ояти нозил бўлганда, Абу Лаҳабнинг хотини Пайғамбар (с.а.в.)нинг олдиларига келди. Ёнларида Абу Бакр ҳам бор эди. Уни кўриб: «Эй Расулуллоҳ, у жуда беномус хотин, сизга озор бериб қўймаса деб қўрқаман, туриб кетсангиз бўлармиди?», деди. Пайғамбар (с.а.в.): «У мени кўрмайди», дедилар. У келиб Абу Бакрга: «Дўстинг мени ҳажв қилибди», деди. Абу Бакр: «Йўқ, у шеър айтмайди», деди. Ҳалиги хотин: «Сени ростгўй деб биламан», деб қайтиб кетди. Шунда мен: «Сизни кўрмадия, эй Расулуллоҳ», деган эдим: «Бир фаришта қаноти билан мени ундан тўсиб турди», дедилар».
Аҳмаднинг Анас р.а.дан ривоят қилган ҳадисда мана бундай деганлар:
«إِنَّ رَجُلاً مِنْ أَهْلِ الْبَادِيَةِ كَانَ اسْمُهُ زَاهِرًا, كَانَ يُهْدِي لِلنَّبِيِّ r الْهَدِيَّةَ مِنْ الْبَادِيَةِ, فَيُجَهِّزُهُ رَسُولُ اللَّهِ r إِذَا أَرَادَ أَنْ يَخْرُجَ, فَقَالَ النَّبِيُّ r: إِنَّ زَاهِرًا بَادِيَتُنَا وَنَحْنُ حَاضِرُوهُ, وَكَانَ النَّبِيُّ r يُحِبُّهُ, وَكَانَ رَجُلاً دَمِيمًا فَأَتَاهُ النَّبِيُّ r يَوْمًا, وَهُوَ يَبِيعُ مَتَاعَهُ, فَاحْتَضَنَهُ مِنْ خَلْفِهِ, وَهُوَ لاَ يُبْصِرُهُ, فَقَالَ الرَّجُلُ: أَرْسِلْنِي, مَنْ هَذَا؟ فَالْتَفَتَ, فَعَرَفَ النَّبِيَّ r, فَجَعَلَ لاَ يَأْلُو مَا أَلْصَقَ ظَهْرَهُ بِصَدْرِ النَّبِيِّ r حِينَ عَرَفَهُ, وَجَعَلَ النَّبِيُّ r يَقُولُ مَنْ يَشْتَرِي الْعَبْدَ؟ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ إِذَنْ وَاللَّهِ تَجِدُنِي كَاسِدًا, فَقَالَ النَّبِيُّ r: لَكِنْ عِنْدَ اللَّهِ لَسْتَ بِكَاسِدٍ, أَوْ قَالَ: لَكِنْ عِنْدَ اللَّهِ أَنْتَ غَالٍ»
«Зоҳир исмли бир кўчманчи киши Пайғамбар (с.а.в.)га саҳродан ҳадялар олиб келиб турарди. Чиқиб кетаётганида Пайғамбар (с.а.в.) уни кузатиб қўярдилар ва: «Зоҳир бизнинг кўчманчимиз, биз эса унинг шаҳарлик дўстларимиз», дердилар. Уни яхши кўрардилар. У паст бўйли одам эди. Бир куни у келиб, нарсаларини сотаётган эди, Пайғамбар (с.а.в.) орқа тарафдан бориб, қучоқлаб олдилар. У кўрмай қолиб: «Қўйиб юбор, кимсан?» деди. Кейин Пайғамбар (с.а.в.) эканликларини билиб қолиб, дарров елкасини у кишининг кўксиларига босди. Пайғамбар (с.а.в.): «Ким қул олади?», дедилар. У: «Эй Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, мен касод молман», деди. Шунда Пайғамбар (с.а.в.): «Лекин сен Аллоҳнинг наздида касод эмассан», дедилар. Яна бир қавлда: «Лекин сен Аллоҳнинг наздида қимматбаҳосан», дедилар. Хуллас, сўз ўйини, шама қилишлар жоиз.
Умар ибн Хаттоб р.а. қилган ривоятларида:
«إِنَّ فِي الْمَعَارِيضِ لَمَنْدُوحَةً عَنْ الْكَذِبِ»
«Сўз ўйини, шама қилишларда ёлғондан тийилиш бордир», дейилган. Бу ҳадис уларда марфуъ эмас.
Иккинчи: Гапириш мумкин бўлган ёлғон:
Бу иш уч жойда – урушда, одамлар орасини ўнглашда, эр-хотин орасида жоиз бўлади. Муслимда Уқба ибн Абу Муъитнинг қизи Умму Гулсум р.а. ривоят қилади: «Фақат уч ердагина гапиришга рухсат берилганини эшитганман. Яъни урушда, одамлар орасини ўнглашда, эр хотинига ва хотин эрига гапирганида».
Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«الْحَرْبُ خَدْعَةٌ»
«Уруш алдашдир», деганлар (муттафақун алайҳ).
Язиднинг қизи Асмо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) бир хутбаларида шундай деганлар:
«أَيُّهَا النَّاسُ مَا يَحْمِلُكُمْ عَلَى أَنْ تَتَابَعُوا فِي الْكَذِبِ كَمَا يَتَتَابَعُ الْفَرَاشُ فِي النَّارِ كُلُّ الْكَذِبِ يُكْتَبُ عَلَى ابْنِ آدَمَ إِلاَّ ثَلاَثَ خِصَالٍ رَجُلٌ كَذَبَ عَلَى امْرَأَتِهِ لِيُرْضِيَهَا أَوْ رَجُلٌ كَذَبَ فِي خَدِيعَةِ حَرْبٍ أَوْ رَجُلٌ كَذَبَ بَيْنَ امْرَأَيْنِ مُسْلِمَيْنِ لِيُصْلِحَ بَيْنَهُمَا»
«Эй одамлар, ўтга парвона бўлган ҳашаротдек, ёлғонга парвона бўлишга сизларни нима мажбур қиляпти? Уч хислатдан бошқа ҳар бир ёлғон Одам боласининг зарарига ёзилади. Улар: хотинини рози қилиш учун ёлғон гапирган эр, урушда алдаш учун ёлғон гапирган киши ва икки мусулмон орасини ўнглаш учун ёлғон гапирган кишилардир» (Аҳмад ривоят қилган).
Ибн Ҳажар «Фатҳ»да айтади:
«Олимлар шунга иттифоқ қилишганки, эр ва хотиннинг ёлғон гапириши бир-бирларининг ҳуқуқларига тажовуз бўлмайдиган жойлардагина мумкин. Ҳаққи бўлмаган нарсага эришиш учун ёлғон гапириш дуруст эмас».
Муслимнинг шарҳида Нававий айтади: «Эр-хотин ўртасида ишлатиладиган ёлғон муҳаббат изҳор қилиш, шарт бўлмаган нарсани ваъда қилиш каби ишлардир. Устидаги бурчни бажаришдан қочиб ёки ҳаққи бўлмаган нарсага эришиш учун муғомбирлик қилиш эса мусулмонлар ижмои билан ҳаромдир». Масалан, устига юкланган сарф-харажатдан қочиб, бозорда йўқ экан, дейиш, эр чақирганда устидаги бурчини бажаришдан қочиб, ҳайз кўриб қолибман, дейиш, хотинининг молидан олиб туриб, олмадим, дейиш, эри ўзи ва болаларини етарлича таъминлаб турса ҳам, эрининг молидан олиб туриб, олмадим, деб тониш – буларнинг ҳаммаси ҳаромдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
13.07.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ