Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

بسم الله الرحمن الرحيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Гўзал хулқ эгалари
(Ўн биринчи қисм)
ч) Бойнинг эгаси сўраб келган ҳақни пайсалга солиши:
Аллоҳ Таоло айтади:
فَإِنْ أَمِنَ بَعْضُكُمْ بَعْضًا فَلْيُؤَدِّ الَّذِي اؤْتُمِنَ أَمَانَتَهُ
– “Агар бир-бирларингизга омонат қўйсангиз, омонат қўйилган киши омонатини адо қилсин…”. (Бақара:283)
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ, وَإِذَا أُتْبِعَ أَحَدُكُمْ عَلَى مَلِيءٍ فَلْيَتْبَعْ»
«Бойнинг (ҳақдор ҳақини сўраса-сўрамаса) пайсалга солиши зулмдир, агар бой бирортангизга ҳийла ишлатса, у ҳам ҳийла ишлатсин» (муттафақун алайҳ).
Шарид ибн Сувайд Сақафий р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«لَيُّ الْوَاجِدِ يُحِلُّ عِرْضَهُ وَعُقُوبَتَهُ»
«Пайсалга солган бойни жазолаш ҳам, унинг обрўсини тўкиш ҳам ҳалол», деганлар.
Абу Зарр р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай дедилар:
«ثَلاَثَةٌ يُحِبُّهُمْ اللَّهُ وَثَلاَثَةٌ يُبْغِضُهُمْ اللَّهُ … وَالثَّلاَثَةُ الَّذِينَ يُبْغِضُهُمْ اللَّهُ: الشَّيْخُ الزَّانِى, وَالْفَقِيرُ الْمُخْتَالُ, وَالْغَنِىُّ الظَّلُومُ»
«Уч тоифа одамни Аллоҳ яхши кўради ва уч тоифа одамни Аллоҳ ёмон кўради… Аллоҳ ёмон кўрадиган уч тоифа: зинокор чол, мутакаббир камбағал ва золим бойлардир».
ш) Ёмон қўшничилик:
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.):
«وَاللَّهِ لاَ يُؤْمِنُ, وَاللَّهِ لاَ يُؤْمِنُ, وَاللَّهِ لاَ يُؤْمِنُ, قِيلَ: مَنْ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: الَّذِي لاَ يَأْمَنُ جَارُهُ بَوَائِقَهُ»
«Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди, Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди, Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди», дедилар. «Эй Расулуллоҳ, ким (мўмин бўлмайди)?», дейилди. «Қўшниси унинг кулфатларидан омонда бўлмаган одам», деб жавоб бердилар Пайғамбар (с.а.в.) (муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَلاَ يُؤْذِ جَارَهُ …»
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, қўшнисига озор бермасин…», деганлар (муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади:
«قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ فُلاَنَةَ يُذْكَرُ مِنْ كَثْرَةِ صَلاَتِهَا وَصَدَقَتِهَا وَصِيَامِهَا, غَيْرَ أَنَّهَا تُؤْذِي جِيرَانَهَا بِلِسَانِهَا, قَالَ: هِيَ فِي النَّارِ …»
«Бир киши: «Эй Расулуллоҳ, фалон аёлнинг намози, садақаси, рўзасининг кўплигидан гапиришадию, аммо у аёл тили билан қўшниларига озор беради», деди. Шунда Пайғамбар (с.а.в.): «У(нинг жойи) дўзахдадир…», дедилар».
Саъд ибн Абу Ваққос ривоятида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«أَرْبَعٌ مِنْ السَّعَادَةِ … وَأَرْبَعٌ مِنْ الشَقَاءِ: الْجَارُ السُّوءُ, الْمَرْأَةُ السُّوءُ, وَالْمَرْكَبُ السُّوءُ, وَالْمَسْكَنُ الضَّيِّقُ»
«Тўрт нарса бахтдандир… Тўрт нарса бахтсизликдир: ёмон қўшни, ёмон хотин, ёмон улов, тор маскан».
қ) Хиёнат:
Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْخَائِنِينَ
– “Албатта, Аллоҳ хиёнаткор кимсаларни севмас”, (Анфол:58)
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَخُونُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ وَتَخُونُوا أَمَانَاتِكُمْ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ
– “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга (яъни Динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилмангиз!”. (Анфол:27)
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади: «Пайғамбар (с.а.в.):
«إِذَا ضُيِّعَتْ الأَمَانَةُ فَانْتَظِرْ السَّاعَةَ, قَالَ: كَيْفَ إِضَاعَتُهَا؟ قَالَ: إِذَا أُسْنِدَ الأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرْ السَّاعَةَ»
«Омонат зое бўлса, қиёматни кутавер», дедилар. «Унинг зое бўлиши қандай бўлади?», деб сўрадилар. «Агар иш ўз аҳлидан бошқасига юклатилса, қиёматни кутавер», деб жавоб бердилар Пайғамбар (с.а.в.)». Бухорийдан.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай дедилар:
«اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ الْجُوعِ, فَإِنَّهُ بِئْسَ الضَّجِيعُ, وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ الْخِيَانَةِ, فَإِنَّهَا بِئْسَتِ الْبِطَانَةُ»
«Эй Аллоҳим, Сендан очликдан паноҳ тилайман, чунки у нақадар ёмон ёстиқдош. Сендан хиёнатдан паноҳ тилайман, чунки у нақадар ёмон муносабатдош».
Абу Ҳурайра р.а. ривоятида Пайғамбар (с.а.в.) Аллоҳ Таолодан ривоят қиладилар:
«أَنَا ثَالِثُ الشَّرِيكَيْنِ مَا لَمْ يَخُنْ أَحَدُهُمَا صَاحِبَهُ, فَإِذَا خَانَ خَرَجْتُ مِنْ بَيْنِهِمَا»
«Модомики, бири иккинчисига хиёнат қилмас экан, мен икки шерикнинг учинчисиман. Агар хиёнат қилса, уларнинг орасидан чиқаман».
з) Ғийбат ва бўҳтон:
Биродарингда бор бўлган ёқимсиз хислатни гапиришинг ғийбатдир. Унда йўқ нарсани гапиришинг эса бўҳтондир. Буларнинг ҳар иккиси ҳам ҳаромдир. Бунга далиллар кўп:
Аллоҳ Таоло айтади:
وَلاَ يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ
– “… ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана, ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, Меҳрибондир“, (Хужурот:12)
هَمَّازٍ مَشَّاءٍ بِنَمِيمٍ
– “Ғийбатчию гап ташувчи”. (Қалам:11)
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.):
«أَتَدْرُونَ مَا الْغِيبَةُ؟ قَالُوا: اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ, قَالَ: ذِكْرُكَ أَخَاكَ بِمَا يَكْرَهُ, قِيلَ: أَفَرَأَيْتَ إِنْ كَانَ فِي أَخِي مَا أَقُولُ؟ قَالَ: إِنْ كَانَ فِيهِ مَا تَقُولُ فَقَدْ اغْتَبْتَهُ, وَإِنْ لَمْ يَكُنْ فِيهِ مَا تَقُولُ فَقَدْ بَهَتَّهُ»
«Ғийбат нима эканлигини биласизларми?», дедилар «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ», дейишди. «У – биродарингни ёқимсиз хислат билан ёдга олишингдир», дедилар. «Айтган нарсам биродаримда бор бўлса ҳамми?», дейилди. «Айтган нарсанг унда бор бўлса, уни ғийбат қилибсан, айтган нарсанг унда йўқ бўлса, унга бўҳтон қилибсан», дедилар». Муслимдан.
Абу Бакра р.а. ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в.) видолашув ҳажида қилган хутбаларида шундай деганлар:
«إِنَّ دِمَاءَكُمْ وَأَمْوَالَكُمْ وَأَعْرَاضَكُمْ حَرَامٌ عَلَيْكُمْ, كَحُرْمَةِ يَوْمِكُمْ هَذَا, فِي شَهْرِكُمْ هَذَا, فِي بَلَدِكُمْ هَذَا, أَلاَ هَلْ بَلَّغْتُ»
«Шу кун, шу ой, шу шаҳрингларда уруш ҳаром бўлганидек, сизларга қонинглар, молинглар, обрўинглар ҳам ҳаромдир, огоҳ бўлинглар. Етказдимми?» (муттафақун алайҳ).
Оиша р.а. ривоятида Пайғамбар (с.а.в.) саҳобаларига:
«تَدْرُونَ أَرْبَى الرِّبَا عِنْدَ اللَّهِ؟ قَالُوا: اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ, فَإِنَّ أَرْبَى الرِّبَا عِنْدَ اللَّهِ اسْتِحْلاَلُ عِرْضِ امْرِئٍ مُسْلِمٍ, ثُمَّ قَرَأَ رَسُولُ اللَّهِ
«Аллоҳнинг наздида судхўрликнинг судхўрлиги нима эканини биласизларми?», дедилар. Улар: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ», деб жавоб беришди. Шунда у киши: «Аллоҳнинг наздида судхўрликнинг судхўрлиги мусулмон кишининг обрўсини ҳалол санашдир», деб Аллоҳ Таолонинг:
وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا
– “Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устиларига олибдилар”, (Ахзоб:58)
оятини ўқидилар.
Ғийбатни эшитиш ҳам ҳаромдир. Аллоҳ Таоло айтади:
وَالَّذِينَ هُمْ عَنْ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ
– “Улар беҳуда-фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир”, (Мўминун:3)
وَإِذَا رَأَيْتَ الَّذِينَ يَخُوضُونَ فِي آيَاتِنَا فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ حَتَّى يَخُوضُوا فِي حَدِيثٍ غَيْرِهِ وَإِمَّا يُنسِيَنَّكَ الشَّيْطَانُ فَلاَ تَقْعُدْ بَعْدَ الذِّكْرَى مَعَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ
– „Қачон Бизнинг оятларимизни (масхара қилишга) киришаётган кимсаларни кўрсангиз, то улар бошқа гапга киришгунларича сиз улардан юз ўгиринг! Энди агар шайтон ёдингиздан чиқарса, эслаганингиздан сўнг бу золим қавм билан бирга ўтирманг!“. (Анъом:68)
Мусулмон киши қодир бўлса, ғойибона тарзда бўлса ҳам биродарининг обрўсини ҳимоя қилмоғи лозим. Муслимдаги Абу Ҳурайра ҳадисида:
«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لاَ يَظْلِمُهُ وَلاَ يَخْذُلُهُ»
«Мусулмон мусулмоннинг биродари, унга зулм қилмайди, уни ёрдамсиз ҳам ташлаб қўймайди…», дейилган. Қодир бўла туриб, ҳимоя қилмаган киши ёрдамсиз ташлаб қўйган бўлади.
Абу Довуддаги Жобир р.а. ривоятида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَخْذُلُ امْرَأً مُسْلِمًا فِي مَوْضِعٍ تُنْتَهَكُ فِيهِ حُرْمَتُهُ, وَيُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ, إِلاَّ خَذَلَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ, وَمَا مِنْ امْرِئٍ يَنْصُرُ مُسْلِمًا فِي مَوْضِعٍ يُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ, وَيُنْتَهَكُ فِيهِ مِنْ حُرْمَتِهِ, إِلاَّ نَصَرَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ»
«Қайси бир мусулмон киши яна бир мусулмон кишининг обрўсига путур етказилаётган, ҳурмати топталаётган бир пайтда ёрдамсиз ташлаб кетса, унга Аллоҳнинг ёрдам беришини хоҳлаб турган бир пайтда Аллоҳ уни ёрдамсиз ташлаб қўяди. Қайси бир киши бир мусулмоннинг обрўсига путур етказилаётган, ҳурмати топталаётган бир пайтда унга ёрдам берса, Аллоҳ ҳам унга ёрдамини беради».
Муоз ўз биродари Каъб ибн Моликнинг обрўсини ҳимоя қилганида, Пайғамбар (с.а.в.) индамаганлар. Каъб ибн Молик р.а.дан ривоят қилинган унинг тавбаси хусусидаги узун ҳадисда келади: «Пайғамбар (с.а.в.)
Табукда одамлар орасида ўтириб:
«مَا فَعَلَ كَعْبُ بْنُ مَالِكٍ؟ قَالَ رَجُلٌ مِنْ بَنِي سَلِمَةَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ حَبَسَهُ بُرْدَاهُ وَالنَّظَرُ فِي عِطْفَيْهِ, فَقَالَ لَهُ مُعَاذُ بْنُ جَبَلٍ بِئْسَ مَا قُلْتَ, وَاللَّهِ يَا رَسُولَ اللَّهِ مَا عَلِمْنَا عَلَيْهِ إِلاَّ خَيْرًا, فَسَكَتَ رَسُولُ اللَّهِ
«Каъб ибн Молик нима қиляпти?», деб сўрадилар. Бану Саламадан бир киши «Эй Расулуллоҳ, ридосига ўралиб олиб, ёнбошига қараб ётибди», деди. Шунда Муоз ибн Жабал р.а: «Мунча ёмон гапирмасанг! Эй Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, ундан фақат яхшилик кўрганмиз», деди. Пайғамбар (с.а.в.) индамадилар»
Олимлар олти сабабга кўра ғийбатга рухсат берганлар: зулм кўриш, мункарни ўзгартириш учун ёрдам сўраш, фатво сўраш, мусулмонларни ёмонликдан эҳтиётлантириб насиҳат қилиш, таништириш ҳамда ошкора фосиқлик ва бидъат қилувчини эслаш. Қарофий «Захира»да келтиради: «Айрим олимлар беш ҳолатни ғийбатдан истисно қилдилар: насиҳат қилишда, гувоҳ ва ровийларнинг ишончли-ишончсизини ажратишда, ошкора фосиқлик қилувчига нисбатан, йўлдан оздирувчи бидъатларга бошлаб китоблар ёзадиган кимсаларга нисбатан ҳамда агар сўзловчи ҳам, тингловчи ҳам ғийбат қилувчини аввалдан таниса ва билса».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин.
11.08.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ