| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Коалиция Керри ва Форд буйруғи билан Женева жиноятига боши билан ботмоқда

Коалиция Керри ва Форд буйруғи билан Женева жиноятига боши билан ботмоқда

By htadmin
28.11.2016
1586
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир»

Коалиция Керри ва Форд буйруғи билан Женева жиноятига боши билан ботмоқда

Коалиция бошлиғи Жарба Керри ва Форд буйруғи билан 2014 йил 18-19 январ тунида коалициянинг Женева-2да қатнашишга рози бўлганини эълон қилди. У бу билан коалиция олдин Башар режими билан музокара олиб бормаслик ҳақида қилган барча эълонларни, ҳатто коалициянинг розилиги унинг 121 аъзосидан 2/3 қисми розилиги билан бўлиши кераклиги ҳақидаги қонунини ҳам оёқ ости қилди. Чунки у буларнинг барчасини – хўжайинларининг босими остида – унутди. Шунинг учун у коалициянинг 81 ўрнига 58 аъзоси розилиги билан Женева-2да қатнашишга рози бўлганини эълон қилди. Зеро хорларча бўйин эгадиган коалициянинг – рози бўлганлар сони қанча оз бўлмасин – Америка буйруғини рад этолмаслиги тайин эди. Чунки бу қўғирчоқ коалицияни Американинг ўзи пайдо қилган. Шунинг учун ясалган қўғирчоқнинг ўз ясовчисининг буйруғига қарши чиқишига қандай йўл бўлсин?!

Коалиция бошлиғининг айтишича, улар ўзларининг қатъий позицияларидан воз кечишмаган эмиш. Ваҳоланки уларнинг ҳеч қандай қатъий позициялари қолгани йўқ! Чунки Башар режими билан музокара олиб бормаслик йўқ бўлди. Улар музокарага Башарнинг йўқ бўлишига кафолат берилиши шарти билан киришиб ён беришмоқчи эди. Энди бундай кафолат берилиши ҳам бутунлай унутилди! Демак ҳеч қандай қатъий позициялар ҳам, кафолат ҳам қолгани йўқ. Аксинча Америка ва унинг иттифоқчиларига хорларча бўйин эгиб таслим бўлиш қолди, холос. Бундан мақсад худди илгаригидек Америка нуфузи давом этадиган яна бир янги малай бошқарувни пайдо қилишдир. Бунда бўладиган бор-йўқ нарса олдинги Башар ўрнига кейинги Башарнинг келиши бўлади, холос! Бу коалиция пайдо бўлганидан бошлабоқ Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнат қилди. Чунки бу коалициядагилар тоғут: демократик илмоний жумҳурият ҳаракат қилган мақсадларнинг айнан ўзига чақиришмоқда. Улар ҳам худди тоғут каби Америкага малай бўлишни маъқуллашмоқда… Кўзларини парда босган баъзилар буни коалация пайдо бўлган пайтда тушуниб етишмаган бўлса, ҳозир субҳ зулматни ёриб ташлаб бу коалициянинг ҳақиқий башараси ҳатто кўзи кўрларга ҳам очилиб қолди. Зеро бу коалиция тўкилган шунча қонларни ва берилган шунча қурбонларни оёқ ости қилиб ҳокимиятни ўзаро тақсимлаб олиш тўғрисида тоғут режим билан музокара олиб боришни қабул қилди. Буни қон дарёлари устида, уйларнинг вайрон бўлиши, инсону дов-дарахтни, тоғу тошни тоғутнинг ракеталари ва портловчи бочкалари билан, балки кимёвий қуроллар билан ҳалок қилиш устида – куйдириб ташлашлар, талончилик ва ҳурматларнинг поймол бўлаётганини-ку айтмай қўя қолайлик – қабул қилди.

Шом еридаги эй содиқ мусулмонлар… Қонларингиз, ор-номусларингиз, мол-мулкларингиз, диёрларингизга мусибат етказилган эй инсонлар…

Бу коалиция нафақат ортингизга, балки қорнингизга ханжар санчди. Чунки у ўзининг хиёнатини яширгани йўқ, аксинча уни баралла намойиш қилди… У ўзининг уятсизлигини ҳеч нарса билан яширгани йўқ, аксинча у хижолат бўлиш ва ҳаёни аллақачон йўқотиб бўлган. Бу коалициядагиларнинг башаралари кеча кундуз жиноят бўёғи билан бўялди, ҳатто уларнинг қиёфаси Аллоҳ Субҳанаҳу:

يُعْرَفُ الْمُجْرِمُونَ بِسِيمَاهُمْ فَيُؤْخَذُ بِالنَّوَاصِي وَالْأَقْدَامِ 

«Жиноятчи кимсалар сиймо-белгиларидан танилиб, пешона ва оёқларидан олинади!» [Роҳман 41]

деб айтганидек ўзларининг жиноятларига далолат қиладиган бўлиб қолди. Шундай экан бу коалицияни тийиб қўйиб, уни данакни улоқтириб ташлагандек улоқтириб ташланг, унинг Шом ерига, Ислом диёри марказига суқилиб кириб келишига ҳеч қандай йўл қолдирманг, қўзғолонни «у Аллоҳ учундир, у Аллоҳ учундир» деган гулдурос хайқириқлар билан бошлаганингиздек буни ҳам гулдурос хайқириқ билан баралла эълон қилинг… Шуни яхши билингки, Женева-1 ва Женева-2 конференцияси бир тузоқдир, бу тузоқ ипларини Америка тўқиган. Америка бу тузоқ ортидан ўзи тайёрлаб етиштирган аралашув кучларини олиб кирмоқчи. Американинг мақсади ҳозирги режимнинг малайлиги каби янги режимнинг ҳам малай бўлишини кафолатлашдир… Шундай экан бу тузоқ ипларини узиб ташланг, халқаро аралашувга қарши курашинг, чунки у сизлардан мухлис кишиларга қарши қаратилган. Америка ва унинг иттифоқчиларини дўст тутманг, чунки уларни охиратини дунёнинг озгина ўткинчи матосига, балки бировнинг дунёсига сотиб юборадиган ҳар қандай хоин, ношукр кимсагина дўст тутади. Унинг бундан оладиган «ҳосили» охир-оқибат тикан бўлади, холос. Унинг қисмати олдин ўтган унга ўхшаганларнинг қисмати каби бўлади, яъни дунё ҳаётида расволик азоби бўлади, бахтсизликларга тўла кунлари уни йўқ қилиб юборади.

وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَخْزَى وَهُمْ لَ يُنصَرُونَ

«Охират азоби эса шак-шубҳасиз янада хор қилгувчироқдир ва уларга ёрдам берилмас» [Фуссилат 16]

Шом еридаги эй содиқ мусулмонлар… Қонларингиз, ор-номусларингиз, мол-мулкларингиз, диёрларингизга мусибат етказилган эй инсонлар…

Сизлар уч йилдан бери Америка ва унинг иттифоқчилари томонидан бўлаётган халқаро тил бириктирувнинг қора булутлари билан тўла, ҳамда бу халқаро тил бириктирув ортидан қаричма-қарич кетаётган араб ва ажам давлатлари томонидан бўлаётган регионал тил бириктирувнинг қора булутлари билан тўла ҳаво шароитида тоғутга қарши кураш олиб бормоқдасиз. Ҳатто сизларга ёрдам бериш учун ана шу араб ва ажамлардан баланд овоз билан хайқирганларининг хайқириғи ҳам ҳеч бир самара бермаган қуруқ бақир-чақир бўлди, холос. Шунга қарамай сизлар сабр қилдингиз ва қоядек мустаҳкам турдингиз. Сизлар айтган такбир садолари ҳавони тўлғазди. Сизлар тоғут томонидан қилинган турли тажовузларга учрадингиз. Шунга қарамай сиз душманга зарба бердингиз, қатъиятингиз заифлашмади, иродангиз букилмади… Шундай экан, энди қандай қилиб мўмин борасида на аҳдга ва на бурчга вафо қиладиган бир қандайдир коалиция журъат қилиб тоғут режим билан гўё ҳеч нарса бўлмагандек ҳокимиятни ўзаро бўлишиб олиш учун музокарага киришишини эълон қилмоқда?! Эй Шом аҳли, сизлар Америка ва унинг иттифоқчилари фитналарини барбод қилишга, Женева ва коалиция конференциясини ўчириб қўйишга ҳеч шубҳасиз қодирсиз… Зеро сизлар ичкарида сабр қилиб, қоядек мустаҳкам турибсиз… Сизларнинг тарози паллангиз оғир келяпти. Сизлар Шом иши жиловини қўлингизда ушлаб турибсиз. Шунинг учун беш юлдузли меҳмонхоналарда ағанаб ётган коалиция ўз хиёнати ва ўз жинояти билан – бу хиёнат қанчалик даражага етган бўлмасин ва бу жиноят қанчалик улкан бўлмасин – ҳеч нарса қилолмайди. Сиз агар унга қарши ҳақ устида собит турсангиз, Аллоҳнинг мухлис бандалари бўлсангиз ва Росулуллоҳга содиқ бўлсангиз ўшанда бу коалиция заиф, қувилган ҳолда ортга қайтади… Лекин мусибат бу коалициянинг баъзиларингиз сафларига кириб олишидир. Бундан ҳам мудҳишроғи ва аламлироғи унинг баъзи бўлинмаларнинг сафларига кириб олиб улар устидан хўжайин бўлиб олиши, собиқ малай бошқарув ўрнига навбатдаги яна бир малай бошқарувни пайдо қилишда бу бўлинмаларни ўзига таянч қилиб олишидир. Ўшанда бу бўлинмаларни тўкилган қонлар лаънатлайди, берилган қурбонлар уларни туфлаб ташлайди ва оқибатда бу бўлинмалар ва уларга тобе бўлиб, коалиция хўжайин бўлиб олган кимсалар бамисоли

كَالَّتِي نَقَضَتْ غَزْلَهَا مِن بَعْدِ قُوَّةٍأَنكَاثاً

«Ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб-чуватиб ташлаган хотин каби» [Наҳл 92]

бўлиб қолишади. Оқибатда улар дунё ва охиратда зиён кўришади. Мана шу очиқ зиёндир.

Шом еридаги эй содиқ мусулмонлар… Қонларингиз, ор-номусларингиз, мол-мулкларингиз, диёрларингизга мусибат етказилган эй инсонлар…

Етакчи ўз аҳлини алдамайди. Ҳизб ут-Таҳрир огоҳлантириб ва хушхабар бериб сизларга шундай деб мурожаат қилади:

Ҳизбут-Таҳрир сизларни Женева оловига тушишдан огоҳлантиради. Чунки коалициянинг режим билан олиб борадиган музокарасига у ўтолмайдиган йўл чизиб қўйилган. У собиқ тоғутдан асло фарқ қилмайдиган, фақат исми ва башараси билан фарқ қиладиган янги тоғутни етиштириб чиқариш йўлидир. Ўшанда Америка Шомда илгари изғиганидек яна бемалол изғийдиган бўлади. Оқибатда меҳнат-машаққат ва бахтсизлик сизни яна эзадиган бўлади. Шунда надомат қилиб қоласиз, лекин надомат вақти ўтган бўлади. Бирортангиз ҳаргиз «менга нима, гуноҳ ва ҳалокат Женевага борадиганларга бўлади» демасин. Ҳаргиз бундай демасин. Чунки бир қавм ичида мункар содир бўлиб, улар унга қарши туришмаса иқоб-жазо уларнинг ҳаммасига бўлади… Абу Довуд Сунанида Абу Бакр РАдан ривоят қилади, у Аллоҳга ҳамд ва сано айтганидан кейин шундай деди: Эй одамлар, мен Росулуллоҳ САВнинг шундай деганини эшитдим:

«مَا مِنْ قَوْمٍ يُعْمَلُ فِيهِمْ بِالْمَعَاصِي، ثُمَّ يَقْدِرُونَ عَلَى أَنْ يُغَيِّرُوا، ثُمَّ لاَ يُغَيِّرُوا، إِلاَّ يُوشِكُ أَنْ يَعُمَّهُمُ اللهُ مِنْهُ بِعِقَابٍ»

«Бирор қавм ичида маъсиятлар қилинсаю улар ўзгартиришга қодир бўла туриб ўзгартиришмаса, Аллоҳ уларнинг ҳаммасига Ўзи томонидан бир иқобни юбориши аниқдир». Бас, ўзингизни шундай азобдан сақлаб қолинглар…

Ҳизб ут-Таҳрир сизга хушхабар бериб шуни айтадики, агар холис Аллоҳ Субҳанаҳу учун амал қилсангиз, Росулуллоҳ САВга содиқ бўлсангиз, рошид Халифалик давлатини тиклаб Аллоҳ шариатини ҳакам қилиш тўғрисида сўзда ҳам, ишда ҳам маҳкам турсангиз, Америка ва унинг иттифоқчилари нуфузини таг-томири билан қуритишга ҳақиқий азм қилсангиз… у ҳолда Аллоҳ Субҳанаҳу сизнинг ёрдамчингиздир ва душманингизни ҳалок қилувчидир.

وَكَانَ حَقّاً عَلَيْنَا نَصْرُالْمُؤْمِنِينَ

«Имон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган»  [Рум 47]

Ахир Аллоҳдан кўра ростгўйроқ ким бор?!

إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَن كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَشَهِيدٌ

«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган холда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир»            [Қоф 37]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                          

18 робиул-аввал 1435ҳ

19 январ 2014м

0
0

Related posts:

Бас, анави коалициянинг қўлидан ушлаб, конференциянинг ўтказилишига йўл қўйманг Сурия миллий коалицияси «Женева-2»га боришга рози бўлиши билан ўзининг Сурия аҳлидан бегоналигини эълон қилиб, ўзини америкага малайлик қилишга бағишламоқда Коалиция делегациясининг Вашингтон сафари ва уни ёлғондан Сурия халқ вакили қилиб кўрсатиш Жарбани малай Асад ўрнига келадиган навбатдаги малай қилиб тайёрлашдан ўзга нарса эмас
TagsЖарбаЖенева-2Коалиция
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    Бухорий юртида ЛГБТ намойиши ёки Лут алайҳиссалом қавмига келган балодан эслатма!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Яманда гўдаклар қатли оми тўхтовсиз давом этмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 25.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/