| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Кофир Ғарбнинг Шом қўзғолонида қўллаётган режа ва услублари

Кофир Ғарбнинг Шом қўзғолонида қўллаётган режа ва услублари

By htadmin
10.02.2022
781
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Кофир Ғарбнинг Шом қўзғолонида қўллаётган режа ва услублари

Устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Суриядаги матбуот бўлими раиси

Кофир Ғарбнинг Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун қўллаётган режа ва услублари мавзуси бошқа мавзуларга нисбатан асосий диққат марказни эгалламоғи лозим. Бу мавзу ҳар доим тез-тез эслаб-эслатиб турмоқни талаб қилади. Токи, ўз воқеликларини ўзгартиришга ҳаракат қилаётган ва озодлик йўлида мустамлакачиларнинг барча оловли йўлларини босиб ўтаётган Шом аҳли буни асло унутмасинлар ҳамда душманнинг режалари, услуб ва воситаларини аниқ билсинлар.

Американинг Шом қўзғолонига оид режаси асосий ғояга асосланган ва ҳамон шундай давом этмоқда. Бу ғоя қўзғолонни буткул йўқ қилиш ва қўзғолончиларни қайта малай Шом тоғутининг ҳукмронлиги  остига ёки Американи рози қилиб, унинг манфаатларини амалга ошира оладиган бошқа малайнинг ҳукмронлиги остига киритишга қаратилган. Мақсад мана шу. Уни амалга ошириш йўлига келсак, бу «Сурия кризиси ечими», деб аталаётган сиёсий ечим йўлидир. Бир томондан, Америка ушбу мақсадларини амалга оширишга улгуриш учун вақтдан ютиш, иккинчи томондан, қилаётган ишларига халқаро қонунийлик тусини бериш мақсадида «Женева конференцияси», «Остона конференцияси», «Сочи конференцияси» каби анжуманлардан фойдаланди. Шунингдек, Россия, Туркия ва Эрон учун Сурияда алоҳида роллар тақсимлаб, улардан ўз режа ва услубларини амалга оширишда асосий қурол ва восита сифатида фойдаланди. У ўз мақсадларини амалга оширишда ичкаридаги ташқи кучларга боғланган жангари гуруҳлардан ва уларнинг етакчиларидан ҳам қурол ўрнида фойдаланди. Уларнинг ичига кириб бориш учун уларни маблағ билан, шунингдек, енгил ва ўрта қуроллар билан қўллаб-қувватлади. Бундан мақсади, уларни алдаб, ўз назорати остига олиш, қарор ва истакларини тортиб олиш, шу орқали уларни ўзининг нопок мақсадларини амалга оширувчи қуролларига айлантириш бўлди. Бу нарса Американинг Суриядаги малай қонхўр режимига қўлдан бой берган минтақаларда аввал сулҳ битимини имзолаш, сўнг бирин-кетин уларни қайтариб олиш имконини берди.

Бундан ташқари, «мухолафат», деб аталган сиёсий тизимни яратиб, уни музокаралар столига ўтқазди ва бу ишни ўзининг ифлос сиёсий ечимига қонунийлик тусини бериш ва бу мухолафатни қўзғолонни йўқ қилишда ёлғон гувоҳга айлантириш мақсадида амалга оширди.

Америка, шунингдек, музокаралар қўмитаси ва конституциявий қўмита каби турли қўмиталарни тузди. Бу қўмиталар унинг манфаатлари амалга ошишини кафолатлайдиган, Исломни мусулмонларнинг давлат ва жамиятдаги ҳаётидан узоқлаштирадиган конституцияни ишлаб чиқиш воситаси эди.

Шундай қилиб, ўзини қўзғолоннинг сиёсий етакчилари, дея даъво қилганлар ҳам, Шом аҳли келажагини тузиб берганлар ҳам кофир Ғарбнинг сиёсий режа ва воситаларини ижро этувчи қуролларга айланишди.

Америка ўзининг ушбу сиёсатини икки асосда амалга оширишга ҳаракат қилди: Биринчи, малайи Асад режимини қўллаб-қувватлаш ва унинг қулашини олдини олиш. Иккинчи, қўзғолонни йўқ қилиш ва қўзғолончиларни қайта тоғут зулми остига қайтариш мақсадида қўзғолонни заифлаштириш ва жиловлаб, назоратга олиш. Бунинг учун аввал Америка ўзини тоғутга қарши, қўзғолонга эса тарафдор қилиб кўрсатди. Шу орқали ўз режаларини амалга ошириш осон бўлиши учун Шом аҳлини алдаш ва адаштиришга уринди.

Юқорида Американинг режа ва услубларига аниқлик киритилгандан сўнг, унинг қўзғолонга қарши сиёсати ва тузоғини қўйидагича тушуниш мумкин:

–    Америка қўзғолон масаласини халқаролаштирди. Шу мақсадда 2012 йил «Женева-1» конференциясини ўтказди, сўнг унинг кейинги эпизодларини давом эттирди.

–    Шомга Эрон ва унинг Ливандаги Ҳизбини киритди. Буни офицер ва аскарларнинг Асад армиясидан ажралиб чиқиб, қўзғолонга қўшилишлари оқибатида юзага келган бўшлиқни тўлдириш мақсадида қилди.

–    2015 йил Россияни киритди ва ундан Шом аҳлини қириш, қочқинга айлантириш, уй-жойлари ва мол-мулкларини вайрон қилиш мақсадида репрессив қирғин машина сифатида фойдаланди.

–    Ўзининг малайига қарши қўзғалган ҳар бир инсонни пойтахтдан йироқда Суриянинг чекка шимоли, шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқидаги катта улкан бир қамоқ лагерига ташлаб изоляция қилди.

–    Россиянинг ҳаддан ошишига йўл қўймаслик ва амбицияларини чеклаш мақсадида Америка Эрон ва Туркияни шерик қилди. Натижада, 2016 йил август ойи охирларида Туркия кучлари Сурия тупроғига кирди.

–    Жангчи гуруҳлар етакчиларини аввал Туркия назорати остига киритиб, сўнг хорижга боғланган етакчиларни озод этилган минтақаларга ҳукмрон қилди. Америка бундан мана шу етакчилар воситасида қўзғолончилар юрагидаги жанговарлик руҳини музлатиб, сўндиришни мақсад қилди. У ўзининг нопок сиёсий ечимига замин яратиш учун шу орқали қўзғолончиларга босим қилди ва иродаларини синдиришга уринди. Оқибатда, бу боғланган етакчилар «қўллаб-қувватловчи» давлатлар разведкаларини қўйнига янада чуқурроқ киришди, янада кўпроқ ён берадиган ва даъволаридан воз кечадиган бўлишди. Чунки улар халқ қўллаб-қувватловини йўқотишди ва халқдан куч олиш ўрнига куч-қудратни мана шу давлатлардан излашди.

Булар Американинг ифлос сиёсий ечимини татбиқ қилиш ва Шом аҳлига уни зўрлаб тиқиштириш учун ҳамда Шом заминидаги ўз ҳукмронлиги ва мустамлакасини сақлаб қолиш учун қўзғолонни буткул йўқ қилишга қаратилган ва ҳамон давом эттираётган саъй-ҳаракатларидир.

Шундай қилиб, Сурия қўзғолони масаласида фаол ва назорат қилувчи давлат шубҳасиз Америка экани аён бўлади. Яна шу нарса ҳам аён бўладики, Американинг ифлос сиёсий ечими режимнинг мазмун-моҳиятини сақлаб қолиб, шаклини ўзгартиришдан бошқа нарса эмасдир. Бу ечим Америка фойдасига хизмат қилади ва унинг малайидан озод бўлиш йўлида энг қимматли нарсаларини фидо этган Шом аҳлига зиён келтиради ҳамда уларнинг барча қурбонликларини зое кетказади, Исломни мусулмонларнинг давлат ва жамиятдаги ҳаётидан четлатади.

Шом аҳли шуни англамоқлари лозимки, бу гуруҳ етакчилари тизими мустақил қарори тортиб олинган ҳозирги роли билан кофир Ғарбнинг енгил қуролига айланиб қолди. Кофир Ғарб Шом қўзғолонини тоғут бағрига қайтариб, бутунлай йўқ қилиш ва қўзғолонни битириб, ўз миссиясини рўёбга чиқариш учун мана шу тизим ёрдамида қўзғолонни жиловлаб, назорат остида ушлаб турибди. Бу тизимнинг бугунги кундаги воқелиги Шом аҳли олдидаги энг биринчи тўсиқ бўлиб, уларнинг ҳаракатларини чекламоқда ва қўзғалишини олдини олмоқда. Мудом, қўзғалиш ниятлари бор экан, демак, улар хорижга боғланган айни етакчилар тизими доирасидан ташқарида қўзғалмоқлари ва уларнинг зўравон ролларини ўзгартирмоқлари даркор. Чунки бу тизим ўзининг бугунги воқелиги билан ҳаргиз нусрат келтирмайди. Шу боис, Шом аҳли ўз қўзғолонлари тақдирини унинг қўлига топширмаслиги керак. Чунки у мустақил қарори тортиб олинган  ва «қўллаб-қувватловчи» давлатларга гаров бўлиб қолган.

Шом аҳли шуни ҳам англамоқлари керакки, бир томонда кофир Ғарб яратган сиёсий тизим ҳам бор. Бу – Шом аҳлининг вакиллари ва уларнинг сиёсий етакчиликлари, дея даъво қилинаётган тизимдир. Аслида эса, бу сиёсий тизим Ғарб қўлидаги яна бир қурол бўлиб, у айни қурол ёрдамида музокара ва келишувлар орқали қўзғолонни йўқ қилиб битирмоқчи. Бас, шундай экан, Шом аҳли бундай сиёсий тизим доирасидан ташқарида ўзларига бошқа онгли холис сиёсий етакчиликни қабул қилмоқлари ҳамда ўз орзу-умидларига унинг назарияси бўйича қараб, дардларига уни малҳам қилмоқлари даркор. Улар қўзғолонлари тақдирини мазкур сиёсий тизимга топширмасинлар. Чунки у Ислом ва мусулмонларга қарши курашаётган давлатлар сиёсатига боғланган тизимдир.

Шунингдек, Шом аҳли кофир Ғарб тузган конституциявий қўмита унинг қўлидаги қуроллардан бири эканини ҳам англаб етишлари керак. Ғарб уларнинг келажакларини ўзининг Исломни ҳаётдан ажратиш нуқтаи назари бўйича чизмоқчи. Шунга биноан, Шом аҳли айни қўмита доирасидан ташқарида ва ўзларининг исломий ақидаларидан балқиб чиққан очиқ сиёсий лойиҳани қабул қилмоқлари лозим.

Кофир Ғарбнинг Шом қўзғолонини буткул йўқ қилиб битириш учун қўллаган ва қўллаётган услуб ва воситалари ҳамда Шом аҳли учун қўзғолонларини омонлик қирғоғига саломат етказишлари учун қилмоқлари шарт бўлган амаллар мана шулардир.

Роя газетасининг 2022 йил 26 январ чоршанба кунги 375-сонидан

0
0

Related posts:

Шом қўзғолони тил бириктирувлар ва ёрдамсиз ташлаб қўйишларга қарамай давом этади Шом қўзғолони янгиланиб, йўлини тўғрилаб олмоқда Эй Шом аҳли сизнинг халос бўлишингиз сизни ёрдамсиз қолдирганлар қўлида эмас, балки ўз қўлингиздадир Шом қўзғолони ва қонхўр режим ўртасидаги куч-қудрат манбалари
TagsрежаслубларШом қўзғолони
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Араб Давлатлари Лигаси ташқи ишлар вазирлари «терроризмни мағлуб қилиш»га аҳд қилиб, тинчлик амалиётини қайта жонлантириш ташаббусини олқишлашмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзингизга ёмон нарсани раво кўрасизми?

  • МАҚОЛАЛАР

    Видолашув хутбаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/