Кветта ва Парачинордаги портлашларга муносиб жавоб қайтариш лозим

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Кветта ва Парачинордаги портлашларга муносиб жавоб қайтариш лозим
Ҳиндистон ҳужумларига шунча «бағрикенглик қилиш» етар!
Ҳиндлар паноҳ топган жойни йўқ қилиш учун Покистон қуролли кучлари тизгини бўш қўйилиши лозим
Қуролли кучларимиз Ҳиндистон томонидан қўллаб-қувватланаётган терроризмдан тўлиқ қутулиши учун Бажва-Навоз режимини ағдариш вақти келди. Мана, муборак Рамазон ойининг охирги жумаси кунида мушрик ҳиндлар томонидан қўллаб-қувватланган ҳужумчилар қуролли кучларимизга ҳужум қилишди: биринчи Кветта (Қувайто) шаҳрига, Покистон ҳарбий зобитлар билим юртига ва жанубий ҳарбий қўмондонликка ҳужум қилишди. Кейин иккинчи марта Афғонистон билан чегарадош ҳудуд Парачинор шаҳрига ҳужум қилишди.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти аъзолари шаҳид бўлганлар оилаларига чуқур таъзия изҳор қиламиз ва қуролли кучларимизнинг казармалардан озод этилиб, бундай бегуноҳ инсонларнинг тўкилган қонлари учун муносиб жавоб қайтаришларини талаб қиламиз.
Одатдагидек, Бажва-Навоз режими била туриб, бунга эътибор бермади. Барчага маълумки, бу ҳужумлар манбаси ҳинд мушрикларининг Афғонистонда мавжуд бўлиб туришидир. «ISPR» матбуот хизмати Покистон-Афғонистон чегарасида ҳиндлар паноҳ топган жой борлигини қоралаётган бир пайтда бизнинг кучли қуролли кучларимиз чегарани ноқонуний бузиб ўтаётган мушрикларга қарши кескин чора кўришдан тўсилмоқда.
Аниқки, Бажва-Навоз режими ҳиндлар паноҳ топган жойга қарши кескин чора кўрмади. Бу жой «Кулбашан Ядав» жосуслик тармоғининг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Бажва-Навоз режими Американинг вафодор хизматкори бўлиб, унинг регионал ҳукмрон қудрат сифатида кучайиб бораётган Ҳиндистонга ҳамма йўлларни очиб бериш тўғрисидаги буйруғига итоат қилади. Шунинг учун режимнинг ҳарбий раҳбарияти Ҳиндистоннинг очиқдан-очиқ ҳужумлари олдида «бағрикенг бўлиш»га амал қилмоқда ҳамда суднинг Кулбашан Ядав устидан чиқарадиган қарорини ҳам бошқариб турибди. Фуқаролик раҳбариятига келсак, у Ҳиндистон билан тинчлик музокараларини ўтказишга чақирмоқда, мушрик давлат жосуслиги масаласини мустамлакачилар зулмига, яъни халқаро адлия судига топширди. Булар ҳам етмагандек, режим Америка талабларини қабул қилмоқда. Бу билан режим Исломга қарши урушда Америкага кўр-кўрона эргашиб, ҳиндлар паноҳ топган жойни қабилавий ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун кескин чоралар кўрган ҳисобланади. Ҳеч шубҳа йўқки, биз кўраётган бундай улкан зиён ва азоб-уқубатларга сабаб, душманларимиз билан дўстлашиш ва улар паноҳ топган жойни ҳимоя қилиш ҳамда улар бизни ўз назоратларига олиши учун уларга имконият беришдир. Бу ҳасис-очкўз режим буни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу каломига эътибор бермаган ҳолда қилмоқда:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاء تُلْقُونَ إِلَيْهِم بِالْمَوَدَّةِ وَقَدْ كَفَرُوا بِمَا جَاءكُم مِّنَ الْحَقِّ يُخْرِجُونَ الرَّسُولَ وَإِيَّاكُمْ أَن تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ رَبِّكُمْ إِن كُنتُمْ خَرَجْتُمْ جِهَاداً فِي سَبِيلِي وَابْتِغَاء مَرْضَاتِي تُسِرُّونَ إِلَيْهِم بِالْمَوَدَّةِ وَأَنَا أَعْلَمُ بِمَا أَخْفَيْتُمْ وَمَا أَعْلَنتُمْ وَمَن يَفْعَلْهُ مِنكُمْ فَقَدْ ضَلَّ سَوَاء السَّبِيلِ* إِن يَثْقَفُوكُمْ يَكُونُوا لَكُمْ أَعْدَاء وَيَبْسُطُوا إِلَيْكُمْ أَيْدِيَهُمْ وَأَلْسِنَتَهُم بِالسُّوءِ وَوَدُّوا لَوْ تَكْفُرُونَ
«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган Ҳаққа кофир бўлгандирлар! Улар Росулуллоҳни ҳам, сизларни ҳам Роббингиз бўлмиш Аллоҳга имон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) ҳайдаб чиқармоқдалар-ку! Агар сизлар Менинг йўлимда жиҳод қилиш учун ва Менинг розилигимни истаб чиққан бўлсангизлар (у ҳолда мушрик-кофир кимсаларни дўст тутманглар)! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмоқдасизлар. Ҳолбуки, Мен сизлар яширган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам жуда яхши билгувчидирман! Сизлардан ким шу (иш)ни қилса, бас, аниқки, у тўғри йўлдан озибди! Агар улар (мушриклар) сизларни устингиздан зафар қучсалар, душманларингиз бўлурлар ва сизларга қўл ва тилларини ёмонлик билан чўзурлар (яъни сизларни ўлдирурлар, ҳақоратлар қилурлар). Улар сизларнинг яна кофир бўлишларингизни истарлар» [Мумтаҳина 1-2]
Эй Покистон қуролли кучлари сафидаги холис зобитлар!
Ҳиндистон адовати олдида «кенгбағир бўлиш» сиёсатини қўллаш, мисли кўрилмаган муваффақиятсизлик келтирди ва буни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бу сиз қарор қабул қилишингиз учун бир воситадир. Бажва-Навоз режими Ҳиндистон жосуслиги ўйини билан сизни алдамоқда. Аслида, Кулбашан Ядавни, худди бошқа террористлар йўқ қилингани каби, армиямиз қўлида йўқ қилиниши керак эди. Бу режим оёқ-қўлингизни кишанлаш билан мушрик йиртқич кучларини йўқ қилишингизга йўл қўймаяпти. Алҳол, сиз уларни бир неча соатдаёқ йўқ қилишга қодирсиз. Режим бўлса, сизни Қабиллар минтақасидаги мужоҳидларга қарши урушга киритди, ваҳоланки, улар Ҳиндистоннинг Афғонистонда мавжуд бўлиб туришига хавф ҳисобланади. Бас, етар! Раҳбариятдаги бундай бўҳронни ҳал этиш учун ҳаракатга келишингиз лозим. Бажва-Навоз режими сиздан, динингиздан, халқингиздан воз кечгани каби, сиз ҳам ундан воз кечмоғингиз лозим, ахир, сиз шу халқингизни мудофаа қилиш учун қасамёд қилгансиз. Шунингдек, Уммат қалқони бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам бермоғингиз зарур. Ёлғиз ушбу Халифаликкина Ислом билан ҳукм юритиб, душманга душман каби муомала қилади, угина қуролли кучларимизни Ҳиндистоннинг йиртқич жангари кучларига қарши сафарбар қилиб, бутун босиб олинган исломий юртларимизни озод этади.
وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لاَ تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلّهِ
«То фитна тугаб, бутун дин Аллоҳ учун бўлгунга қадар уларга қарши жанг қилинг!» [Бақара 193]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Телефон: +(92)333-561-3813
Факс: +(92)21-520-6479
Электрон почта: htmediapak@gmail.com
Веб саҳифа: www.hizb-pakistan.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ