| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Ливан ўзининг асл-илдизи Шомнинг бир шохчасидир

Ливан ўзининг асл-илдизи Шомнинг бир шохчасидир

By htadmin
29.11.2016
1489
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Ливан ўзининг асл-илдизи Шомнинг бир шохчасидир

У ҳукумат истамаса-да бир исломий юртдир

Ливан ҳукумати 10-15 апрелда «Адолат ва тинчлик учун бирлик ва ҳамжиҳатлик» шиори остида Туркияда ўтказилган Ислом Ҳамкорлик ташкилоти саммитида ўзининг бошлиғи Тамом Салом тимсолида қуйидаги тўрт бандга эҳтиёткорлик билан ўз муносабатини билдирди: «Ҳизбуллоҳ»ни террорчи ташкилот деб ҳисоблаш, арман давлатини Тоғли Қорабоғдан чиқиб кетишга чақириш, Косово давлати мустақиллигини тан олиш, Юнонистон ва Ғарбий Антакьядаги мусулмон озчиликлар ҳақ-ҳуқуқи. Бошқа бандларга эса розилик берди. Бу бандлар ҳаммаси бўлиб 170 банддан иборатдир. (Миллий ахборот агентлиги 2016 йил 17 апрел Ливо газетаси 2016 йил 14 апрел).

Бу саммитлар ва конференциялар фақат ўзинигина, қатнашган давлатлар бошлиқлари ва вазирларнигина акс эттириши шунча ўтган йиллардан бери маълум бўлиб қолди, деб айтиш мумкин. Бу саммит ва конференциялар ҳатто шу иштирокчилар тасаввурларини ҳам акс эттирмайди, балки мустамлакачи кофир Ғарб тасаввурларини акс эттиради. Шунинг учун бу малайлар ва уларнинг саммитлари Уммат ва унинг ўғлонларини, бу минтақа ва унинг халос бўлишини асло акс эттирмайди. Уларнинг «энг яхши йўл»ни тутгани ҳам бир йирик давлат чизган чизиқ бўйлаб айланадиган бир тобедир. Уларнинг кўпчилиги бундан ҳам тубан турадиган малайлар бўлиб, ўз хўжайинлари сиёсатларининг ижрочиларидир. Иккала синф ҳам ўз Умматини, бу Уммат динини ва эътиқодини арзимас чақага сотиб бу Умматдан юз ўгирди.

Ливан ҳокимлари Ливандаги вазиятни, мамлакатнинг «нодир» таркибини ҳисобга олиш баҳонасида мусулмонларни Умматидан ва бу Уммат масалаларидан ажратиб ташлаш учун ҳар бир муносабатда ва турли воситалар билан ҳаракат қилмоқда. Айни шу пайтда «терроризмга қарши кураш» баҳонасида Ливан мусулмонларига ва минтақа мусулмонларига таъсир қилувчи бандларга ҳам розилик билдирмоқда. Демак бу ҳукуматнинг Ливандаги мусулмонларни асло акс эттирмаганлигини ва асло акс эттирмаслигини очиқ кўрсатиб турибди. Ҳукумат ва маъмуриятнинг «қаршилик системаси» деган номдан баҳона сифатида фойдаланиши Ливаннинг Ҳизбуллоҳга алоқадор ҳар қандай иш борасида овоз беришига тўсқинлик қилмоқда. Шунинг учун Ливан ҳукумати мана шу бандга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлди. Эрон Ҳизбининг Сурияга аралашуви Ливанни акс эттирмаслиги, ҳатто Эрон Ҳизбининг ўзини ҳам ва ҳатто Эронни ҳам акс эттирмаслиги аллақачон аниқ бўлиб қолди. Аксинча бу аралашув Американинг хоҳишини акс эттиради, холос. Америка Шом тоғутининг қулашига йўл қўймаслик учун бутун босимини ўтказди ва ҳамон ўтказиб келмоқда. Натижада Эрон ҳизби муқаддас жойларни, мақбараларни ҳимоя қилиш ва Аҳли байт алайҳимус саломни мудофаа қилиш деган баҳона билан Сурияга кирди. Натижада бутун Сурия харитаси мудофаа қилинадиган мақбараларга айланди!!! Суриядан кейин Яман, Баҳрайн, Ироқ… шундай жойларга айланди! Шундан кейин Америка Эрон ва Россияни худди шу мақсадда, яъни режимнинг қулашига йўл қўймаслик учун Сурияга киритди. Шундай экан бу хукумат қайси «қаршилик ҳаракати» позициясидан туриб Эрон Ҳизби хусусидаги барча нарса борасида зўр қаршилик кўрсатиб, эҳтиёткорлик қилмоқда?!!

Ҳукумат эҳтиёткорлик қилган бошқа бандларга келсак, хусусан арман давлатининг Тоғли Қорабоғ иқлимидан чиқиб кетиши ҳақидаги бандга ва Косовони мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақидаги бандга келсак, биз шундай савол ташлаймиз: Озарбайжон аҳли мусулмонлар эмасми? Ахир улар Жаъфарий мазҳабга мансуб бўлган мусулмонлар эмасми? Эрон Ҳизби вазирларининг ҳукумат позициясига билдирган муносабати қани қаерда? Ёки Аҳли байт мақбаралари Озарбайжонда йўқми?!! Сизларнинг Косово масаласига нисбатан позициянгиз қани, қаерда? Ваҳоланки сизлар кечагина Косовода у ердаги мусулмонларни мудофаа қилиш учун жанг қилишни даъво қилаётган эдингиз-ку?!! 2016 йил мартда «Алау Босния деган ном билан танилган» ҳожи Али Фаёз ва ўн уч йигит Суриянинг Ғарбий Ҳалаб атрофидаги Ханасир шаҳарчасига киришган пайтда ўлдирилганидан кейин «Алау Босния» қиссасини ахборот воситаларига зўр бериб ҳикоя қилган эдингиз-ку?!! (Наҳор газетаси 2016 йил 1 март).

Эрон Ҳизбининг ва унинг вазирларининг ҳамда Саудиянинг Ливандаги ҳизби «Мустақбал»нинг ва унинг вазирларининг, ўзини Исломга мансуб деб биладиган бошқа вазирларнинг ҳукумат позициясига индамай сукут қилаётгани уларнинг ўз миллатчилигини ва мазҳабчилигини Ислом ва унинг аҳлига мансубликдан муқаддам қўядиган давлатларга тобе эканликларини аниқ кўрсатиб турибди. Бошқалари эса фақат ўз тожу тахтинигина ўзининг дини деб биладиган ҳокимларга тобедир. Бу шунингдек ўзини Исломга мансуб деб даъво қилаётган барча вазирларни бу позицияларга ўзларини Ливандаги мусулмонлар вакиллари деб даъво қиладиган кимсалар эмас, балки Американинг минтақадаги манфаатлари ундаётганини ҳам таъкидлаб турибди. Американинг бу манфаатлари барча манфаатдан муқаддам  қўйилмоқда. Демак бу малайларни  у ер, бу ердаги туркман ёки курд ёки араблардан иборат мусулмон озчилик асло қизиқтирмайди. Америка бирон позицияни эгаллаш тўғрисида «яшил чироқ» ёқиб сигнал бермагунча бу малайларни бу озчилик мусулмонларнинг оғир аҳволи асло ташвишга солмайди!

Эй, Ливандаги мусулмонлар:

Сизлар – бу малайлар хоҳлайдими ёки йўқми – Исломий Умматнинг бир ажралмас қисмисиз. Сизнинг қарорингиз ва интилишларингизга тўсқинлик қилаётган бу бошлиқлар мустамлакачининг «бола»ларидир. Шунинг учун улар ҳеч қандай қонуний тусга эга эмас. Уларга фақат динини бошқаларнинг дунёси эвазига сотган кимсагина ёки ўз манфаатини дини қилиб олган моддапараст, манфаатпараст кимсагина тарафдор бўлиб, уларни қўллаб-қувватлайди.

Эй, Ливандаги мусулмонлар:

Ҳукуматнинг сизлардан ажралиб бегона бўлиб қолибгина қолмай, балки сизларга душманга айлангани кўзи очиқ ва фикрлаган ҳар бир одамга аниқ бўлиб қолди. Бу адоват ҳукуматнинг сизларга зарба бериш мақсад қилинган ҳар қандай режага изн бераётганида кўриниб турибди. Ливан билан унинг атрофидаги давлатларни бир-биридан сиёсий жиҳатдан ажратиб ташлаш тўғрисида мустамлакачи томонидан зўрлик билан тиқиштирилган режа мавжуд бўлиб тураверар экан бу воқелик асло ўзгармайди. Бу юртнинг охирги иши унинг аввали нима билан ўнгланган бўлса ўша билан ўнгланади. Шохчани асл илдизига қайтариш билан, уни ўзининг муҳитига, хусусан Шом юртларига қўшиш билан ўнгланади. Бу эса адолатли раҳбарият соясида амалга ошади. Бу раҳбарият мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқлари борасида лоқайдлик қилмайди, аксинча оламдаги ҳар бир мусулмоннинг ҳаётини ва ор-номусини ҳимоя қилиш учун бутун ер куррасини титратиб ларзага солади. Набий САВнинг:

«ذِمَّةُ الْمُسْلِمِينَ وَاحِدَةٌ يَسْعَى بِهَا أَدْنَاهُمْ»

«Мусулмонлар зиммаси (кофирга омонлик бериши) биттадир, уларнинг энг қуйи даражадагиси ҳам омонлик бера олади», деган сўзларини бажариш учун шундай қилади.

Ливандаги эй мусулмонлар:

Ҳизб ут-Таҳрир иш мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқига тааллуқли бўлган пайтда, балки ҳар қандай инсоннинг мукаррам ҳаёт кечириш ҳақ-ҳуқуқига тааллуқли бўлган пайтда, нафақат мусулмонларнинг балки бутун инсониятнинг уларга ғамхўрлик кўрсатадиган, тенг муомала қиладиган одил, рошид бошқарувда яшаш ҳуқуқига тааллуқли бўлган пайтда бу ҳукуматни ва бошқа ҳукуматларни муҳосаба қилишдан асло сустлик қилмайди, бу инсонларга хиёнат қилмайди ва уларнинг устида савдолашмайди.

Ҳизб ут-Таҳрир сизлардандир ва сиз билан биргадир. Унинг Ливан ва оламдаги йигитлари бир мусулмон билан бошқа мусулмонни бир-биридан ажратмайдилар. Ўнлаб йиллар давомида мустамлакачи сизларни бошқа тоифаларга ўхшаган бир тоифага айлантиришга кўп марта, қайта-қайта уринди. Сизларни улуш талашиб ўзаро курашадиган, бутун ғами у ер ёки бу ерда мудирлик мансабини эгаллаш бўлиб қоладиган ана шундай тоифага айлантиришга мустамлакачи кўп уринди. Шунинг учун сизлар ўзингизнинг аслида ким эканлигингиздан ғафлатда қолманг. Сизлар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ

«(Эй Уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз»    [Оли Имрон 110]

деб сифатлагандек бир оламий лойиҳа соҳибларисиз. Шундай экан ҳукуматингиз қарорларига асло илтифот қилманг ва бутун эътиборингизни мусулмонларнинг тақдирий масаласи бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклашга қаратинг. Халифалик бу рувайбиза ҳокимларни супуриб ташлайди.

Али РАдан Набий САВнинг шундай деганлиги ривоят қилинди:

«الْمُؤْمِنُونَ تَتَكَافَأُ دِمَاؤُهُمْ، وَهُمْ يَدٌ عَلَى مَنْ سِوَاهُمْ، وَيَسْعَى بِذِمَّتِهِمْ أَدْنَاهُمْ، أَلاَ لاَ يُقْتَلُ مُؤْمِنٌ بِكَافِرٍ، وَلاَ ذُو عَهْدٍ بِعَهْدِهِ، مَنْ أَحْدَثَ حَدَثًا فَعَلَى نَفْسِهِ، أَوْ آوَى مُحْدِثًا، فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللهِ وَالْمَلاَئِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ»

«Мусулмонлар қони (қасос ва дияда баробардир), улар душманга қарши бир муштдирлар. Улардан энг қуйи даражадагиси берган омонлик ҳам нуфузлидир, огоҳ бўлинг, мўмин кофир туфайли ва аҳд эгаси аҳди борасида ўлдирилмайди. Ким янгилик яратса бу ўзининг зиёнигадир, ким янгилик яратувчини ҳимоясига олса унга Аллоҳнинг, фаришталар ва бутун одамларнинг лаънати бўлгай». Бу ҳадисни Аҳмад чиқарди.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                           11 ражаб 1437

Ливан вилояти                                                                           18 апрел 2016м

TagsконференцияларЛиван ҳукуматисаммитлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмонларнинг азоб-уқубатлари то Роббилари шариатини барпо этмагунларича давом этаверади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй уюшмаси – Халил  ва Қуддус шаҳарларида Ғутага ёрдам бериш намойишларини ўтказди

  • МАҚОЛАЛАР

    Зиммадаги юкдан сўраладиган кунда юзимиз ёруғ бўлсин!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/