| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Америкага қарамлик сиёсатини давом эттириш Сурияга фақат янада кўпроқ вайронагарчилик олиб келади

  • 55 та мусулмон мамлакат бир жойга йиғилиб, қуруқ шиорлардан бошқа нарсага эга эмасликларини намоён қилмоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

  • Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият — Американинг мустамлакачилик стратегияси маҳсулидир

  • Энергетика нуқтаи назаридан Американинг исломий юртларга нисбатан стратегик қараши

  • Қизил денгиз ва «оловли ҳалқа»

  • Жароҳатларимиз устига қад кўтараётган 15 қаватли элчихона!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Марказий Осиёда геосиёсий ахборот кураши

Марказий Осиёда геосиёсий ахборот кураши

By htadmin
15.07.2025
0
Share:

Марказий Осиёда геосиёсий ахборот кураши

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги Хитой Давлат фуқаролик хизмати агентлиги билан биргаликда Марказий Осиё медиа мутахассислари учун касбий семинар ташкил этди, дея хабар беради Karavan-Info портали. Тадбир 9 июлдан 28 июлгача Хунань провинциясининг Чанша шаҳрида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 17 нафар ёш журналист иштирокида бўлиб ўтмоқда.

“Бу семинар Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида медиа ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун платформа яратади”, – деди Хунань тижорат департаменти вакили Го Цуй.

Сўнгги йилларда Марказий Осиё ахборот макони геосиёсий кучлар ўртасидаги курашда муҳим фронтга айланди. Хусусан, Хитой томонидан ташкил этилган медиа семинар бу жараённинг ёрқин намунасидир. Шунга кўра, ушбу семинарни Хитойнинг ахборот орқали таъсирини кенгайтириш сиёсатига боғлиқ қадами, деб баҳолаш мумкин. Семинар ёш журналистлар учун касбий билим ва тажриба алмашинуви сифатида талқин қилинса-да, аслида Ғарбнинг ўз медиаси таъсирини кенгайтиришига қарши чора сифатидаги Хитойнинг геосиёсий “медиа дипломатияси” деб аталса, тадбир ҳақиқатини англаш осон бўлади.

Марказий Осиё, нафақат табиий ресурслари, балки стратегик жойлашуви туфайли ҳам йирик давлатлар, жумладан, Хитой, Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи ва шу жумладан, Британия учун катта аҳамиятга эга бўлган минтақадир. Бу давлатларнинг ҳар бири минтақада ўз таъсирини кучайтиришга интилади ва бу жараёнда медиа соҳаси муҳим рол ўйнайди. Чунки медиа – жамоатчилик фикрини шакллантириш, уни назорат қилиш, стратегик мақсадларига йўналтириш ва геосиёсий рақибларнинг таъсирини камайтириш учун кучли воситадир.

“Матбуотга бир доллар сарфлаш, ўн долларни қуролга сарфлашдан фойдалироқ…” Ричард Никсон, АҚШнинг 37-президенти.

“Ким оммавий ахборот воситаларини назорат қилса, у инсон ақлини назорат қилади”. Жим Моррисон, америкалик шоир.

Дарҳақиқат, мустамлакачилик нафақат сиёсий-иқтисодий ва ҳарбий, балки ахборий ҳужум билан ҳам боғлиқ. Медиа – газетадан тортиб, радио, телевидение ва интернетгача – мустамлакачилик сиёсатида “миялар учун кураш” воситаси бўлган. Шунинг учун империалистлар нафақат ерлару бойликларни, балки ақлларни ҳам эгаллашга, хусусан, медиа орқали ўз ҳукмронлигини ўрнатиш, муқобил овозларни бўғиш ва аҳоли онгини ўзи истагандек қайта шакллантиришга уринади.

Марказий Осиёда медиа соҳаси стратегик майдонга айлангани, Америка ва Европа Иттифоқи, шу ўринда Британия ҳам ўз таъсирини кенгайтиришга уринаётгани, айниқса 2022 йилдан сўнг янада яққоллашди.

2023 йилда Европа Иттифоқи “Central Asia Media Days” деб номланган ташаббусни бошлади. Германия, Франция ва Чехия ҳукуматлари томонидан молиялаштириладиган EURASIA Media Hub лойиҳаси Тожикистон ва Қирғизистонда фаолият юритмоқда. Америка ОАВ агентлиги (USAGM) томонидан молиялаштириладиган Radio Free Europe/Radio Liberty (RFE/RL) ўзининг Azattyk, Ozodlik ва Ozodi хизматлари орқали минтақада фаол ахборот тарқатувчи асосий платформага айланган. Британия ҳукуматининг расмий ривожланиш ёрдами агентлиги (UK Aid) томонидан молиялаштириладиган BBC Media Action – минтақадаги энг йирик медиа дастурлардан бири хисобланади.

Ғарбнинг “демократик қадриятлар”, “очиқ жамият” ва “сўз эркинлиги” ниқобидаги медиа лойиҳаларига жавобан, Хитой ўз медиа стратегиясини қуйидаги йўналишларда амалга оширмоқда:

1. Кадрлар тайёрлаш ва алмашинув дастурлари: Марказий Осиёлик журналистларни Хитойга олиб келиб, уларга Ғарбнинг ривожланиш моделига муқобил сифатида ўз ривожланиш йўлини, яъни авторитар бошқарув тизими остида иқтисодий ўсишга эришиш мумкинлигини кўрсатиш ҳамда медиа соҳасидаги янги технологияларини ўргатиш. Бу “юмшоқ куч” стратегиясининг муҳим қисми бўлиб, Хитойга хайрихоҳ журналистлар авлодини шакллантиришга қаратилган.

2. Инфраструктуравий ҳамкорлик: Хитой давлат медиа компаниялари, масалан, CGTN, Xinhua, China Daily ва бошқалар Марказий Осиё давлатларида ўз филиалларини кенгайтирмоқда ёки маҳаллий ОАВ билан ҳамкорлик шартномаларини имзоламоқда. Huawei, ZTE каби телекоммуникация компаниялари орқали ахборот технологиялари инфратузилмасини модернизация қилишни таклиф қилмоқда. Бу эса, Хитойга ахборот тарқатиш каналлари устидан назорат ўрнатиш имкониятини беради.

3. Контент яратиш ва тарқатиш: Хитой ўз қарашларини акс эттирувчи, Хитой манфаатларини тарғиб қилувчи контентларни ишлаб чиқариб, уларни Марказий Осиё медиа каналлари орқали тарқатишга интилмоқда. Бу контентлар кўпинча Хитойнинг “Бир макон – бир йўл” ташаббусини, Хитойнинг халқаро майдондаги ролини ижобий қилиб кўрсатиш ҳамда инсон ҳуқуқлари ёки Уйғур мусулмонлари устидаги вазият каби масалаларда танқидларни кескин инкор этиб, буни “ғаразли” хабарлар тарқатиш сифатида баҳолашга қаратилган бўлиб, бу борада ўз медиа ресурслари орқали фаол ташвиқот олиб бормоқда.

Хулоса шуки, Чанша шаҳридаги медиа семинар Хитойнинг минтақада ўз таъсирини кенгайтиришга қаратилган кенг қамровли стратегиясининг бир қисми бўлиб, геосиёсий манфаатларини илгари суриш ва ахборот маконида ўз позициясини мустаҳкамлашга қаратилган қадамдир.

Юқоридаги фикрлар геосиёсий кучларнинг медиамайдондаги рақобат курашининг манзараси эди. Лекин асосий жиҳат бу кучларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилган медиа фаолиятидир. Мустамлакачи кофир давлатлар Исломни бузиб кўрсатиш, адаштириш ҳамда мусулмонларда тушкунлик ва чорасизлик тушунчаларини пайдо қилишда бир-бири билан мусобақалашмоқда. Чунки улар Ислом Умматининг ҳалқаро майдонга Буюк Уммат сифатида қайтиши ўзлари учун ҳалокат эканлигини жуда яхши билади. Марказий Осиёнинг малай режимлари эса, бу борада улар билан хиёнаткор келишувларни имзоламоқда. Бироқ, шунга қарамай, куфр ҳукмронлигига барҳам берадиган Рошид Халифалик давлатининг тикланишидан дарак берувчи нусрат шамоллари эсмоқда. 

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ ۚ.

– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланурлар”. (Рум:4)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

15.07.2025й

TagsМарказий Осиёда геосиёсий ахборот кураши
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва ҳаёт

  • МАҚОЛАЛАР

    Умр мазмуни

  • МАҚОЛАЛАР

    Ватанпарварлик тушунчасининг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида?

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон рақамлашув сиёсатининг янги босқичига ўтди. 2021 йилда фуқароларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудидаги серверларда сақлаш қаттиқ талаб қилинган ...
  • МАҚОЛАЛАРХОС МАВЗУЛАР

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Фотима онамизни хотирлаб, уларнинг ҳаёт йўллари, матонатлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур: ​Ўзбекистонда фуқаролар телефонига мажбуран ўрнатилаётган номаълум APK ортида нима яширинган?  ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Тасаввур қилинг: кўчада кетяпсиз ёки университетга киришда ходимлар сизни тўхтатиб, телефонингизни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Буюк Холиқ таоло Ўз Каломида огоҳлантиради: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوا۟ بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا۟ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: