| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

  • Мусулмон юртларидаги режимлар «қонли чегаралар»ни чизишда иштирок этмоқда!

  • Американинг яҳудий вужуди билан ўзаро мудофаа ҳамкорлигини кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси

  • Судан урушида Американинг роли

  • Яман ва унинг минтақа воқеаларидан таъсирланиши

  • Миср армияси ўз юртини қурғоқчиликдан ва халқини сувсизликдан ҳимоя қилиш учун ҳаракатга келиши шарт!

  • Тунис тупроғида Америка ҳарбий иншооти:  олийжаноб эр-рижоллар қаерда қолди?!

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

ХАБАР ВА ИЗОҲ
Home›ХАБАР ВА ИЗОҲ›Мажбурий ҳамкорликми бу?

Мажбурий ҳамкорликми бу?

By htadmin
18.04.2024
0
Share:

Мажбурий ҳамкорликми бу?

بسم الله الرحمن الرحيم

Хабар: Qalampir.uzнинг 13 апрелдаги хабарига кўра, “Крокус Сити Ҳолл”даги теракт муносабати билан Россия ва Марказий Осиё давлатлари терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Минскда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонлик мавқедошлари ўртасида ўтган учрашуви якунлари бўйича Россия ТИВ тарқатган хабарда сўз борган. Учрашувнинг барча иштирокчилари Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида содир этилган терактни кескин қораладилар ва Россия томонига самимий ҳамдардлик билдирдилар. Шу нуқтаи назардан вазирлар Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида халқаро терроризмга қарши муросасиз курашда, жумладан, ихтисослашган кўп томонлама платформаларда, хусусан, МДҲ аксилтеррор маркази ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси доирасидаги ҳамкорликни изчил кенгайтириш тарафдори бўлишди, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Изоҳ: Минскдаги бу йиғилиш, Москва шаҳридаги яҳудийларни диний муассасасида йиғилиш бўладиган куни “теракт уюштирмоқчи бўлган” Марказий Осиё давлатларидан бирига мансуб фуқарони 10 апрелда ФСБ томонидан ўз яшаш жойида отиб ўлдирилишидан кейин бўлиб ўтди. Ажабланарлиси, ФСБ у фуқарони яшаш жойига кириб “қаршилик кўрсатганлиги” арафасида отиб ташлаган. Янада қизиқарлиси, ўша “террорчи” Москвада уюштирмоқчи бўлган қўпорувчилик учун ҳозирлаб қўйган бомбани ўзи ётадиган матрас остида сақлаган. Бу ФСБ тақдим этган видеотасмада кўрсатилган. Биз эътиборингизни ўша фуқаро ҳақиқатдан яҳудийларни уларнинг йиғинида портлатишни режа қилганми ёки йўқми эканига эмас ёки ФСБ уни ётоқ жойидаёқ ўлдириб ўшандай нияти борлигини қаердан билганига ҳам қаратмаймиз. Чунки бу ақл эгаларига кўп нарсани очиқ-ойдин қилиб турибди. Биз ўқувчи эътиборини ўша “террорчи”ни МО давлатларидан бирига хослаб, айнан қайси бир миллатга мансублигини очиқламаганига қаратмоқчимиз. Ахир, уни фарқлаш учун кўп меҳнат талаб қилинмайди. ФСБ ходимлари аввалги “Крокус Сити Ҳолл”да қўлга олинган тожикларга қилган зулмини ва Тожик ҳукуматига ўтказган босимларини қўшни ўзбек, қирғиз, қозоқ ва туркманга ибрат қилгандек бўлди. Шунга биноан айтиш мумкинки, бу ерда ҳам ушбу “террорчи”ни МОдаги қайсарлик қилиши мумкин бўлган хоҳлаган давлатнинг фуқароси деб эълон қилиши мумкинлигига ишора бордек кўринди. Шу боис, Минскдаги йиғилишга чопиб борган МО давлатлари вакиллари якдиллик билан шоша-пиша ҳамкорликка қўл қўйдилар гўё. Бу ҳамкорлик шартномаси ортидан Россияга қарши қўлланаётган санкцияларни четлаб ўтишда ҳамкорлик қилишга ишоралар ётган бўлса ажабмас. Чунки Россияга ғолиблик олиб келмаётган Украина уруши унинг тинкасини қуритди. Урушда ўқ-дори ва ҳарбий теҳникалар камомадлари ҳар икки томонни бошқа давлатларга бошларини эгдираётган бўлса, аскар етишмаслиги дард устига чипқон бўлмоқда. Ахир, садоқ тўла ўқ бўлса-ю камончи бўлмаса, ов бўлмайди–ку! Россия бундай аскарий ресурсларини халқи орасидаги фидоийлари, кўнгиллилари, мажбурланганларидан ташқари жиноятчилар ва кейинчалик ёлланган кўча бомжлари билан тўлдириш орқали ҳам ечолмаяпти.

Энди эса, навбат МОдан оқиб келган меҳнат муҳожирларига етиб келди. Табиийки, бу урушнинг мусулмонларга заррача алоқаси йўқ. Шу сабабли “Крокус Сити Ҳолл” воқеалари айнан МОликлар “иштирокида амалга оширилган” бўлиб чиқаётгани  ҳам шубҳаларни кучайтирмоқда. Бундан ташқари, учрашувга келган вазирлар 2022 йил 14 октябрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Россия – Марказий  Осиё” биринчи саммити якунлари бўйича ўзаро ҳамкорликнинг боришини ҳам батафсил муҳокама қилган.  “Иқтисодиёт, энергетика, транспорт, тиббиёт, экология, маданият ва таълим соҳаларида олти томонлама ҳамкорликка кўмаклашувчи тегишли тадбирлар рўйхати устида ишлашни якунлаш зарурлиги таъкидланди”, дейилган эди ўша баёнотда. Ва энг аҳамиятлиси, хабарда билдирилишича, минтақавий хавфсизлик масалалари, биринчи навбатда, қўшни Афғонистондаги инқирозли вазият ва улар билан боғлиқ МО давлатлари ва Россия учун хавфлар кўриб чиқилганидир. Мана шулардан келиб чиқиб, МОдаги мусулмонларга ўз қадр-қимматини, ўзлигини, шарафини сақлашга қодир бўлолмайдиган раҳбарларини яқиндан танимоқларига ва бир қанча Ислом юртларига тонналаб бомбалар ёғдирган ва ҳамон вайронкор табиатидан қайтмаган кофир қавмдан хайр кутмасликка чақириб қоламиз. Асло унутмангки, сиз азизликка фақат Ислом билан ҳақли уммат бўлгансиз! Хорлик ва тубанликка эса ўша Исломдан узоқлашиб рўбарў келдингиз. Оламдаги аввалда чегара ва сим тўсиқларсиз бир вужуд, бир миллат бўлиб яшаб, азизликни кўрган Умматнинг бугунги авлоди тафаккур қилиб тўғри йўлни топмоғига етарлича ибратлар бўлди. Ана қаранг, тожикнинг раҳбарини! Ахир, у ўзи эртага сўраладиган халқини итдан баттар қийноқларга гирифтор этган ўрис хожасига ҳамдардлик кўрсатиб турибди. Буларнинг бирортаси учун сиз азизларнинг заррача қадру қийматингиз йўқ. Улар ўзларини дунёси учун бутун бир халқ шаънини ерларга булғашга ва кофир қавмни оёқ остиларига ташлашга тайёр разил ва ҳақир кимсалардир. Икки дунё саодатини, азизликни ва асосан хотиржамликни кафолатлаган Исломингизга қайтмоқ барча муаммоларнинг ўзгармас мукаммал ечимидир! Дастури шариат бўлган Ислом Халифалигини ҳаётга қайтариш вазифаси Уммат учун эртанги Кунда Аллоҳ субҳанаҳу сўрайдиган ҳисоботнинг энг аввалги саҳифасидир!

وَإِنَّهُ لَذِكْرٌ لَّكَ وَلِقَوْمِكَ ۖ وَسَوْفَ تُسْأَلُونَ

– “Албатта у (Қуръон) сиз учун ҳам, қавмингиз-умматингиз учун ҳам бир шарафдир ва яқинда (Қиёмат Кунида бу неъмати илоҳийя хусусида) сўралурсизлар”.‎      (Зухруф:44)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

18.04.2024й

TagsКрокус Сити ҲоллМажбурий ҳамкорликми бу?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бугун мусулмонлар давлати йўқ Умматдирлар!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Юртларимиздан дунёвийликни (секуляризмни) қандай қилиб илдизи билан суғуриб ташлаймиз?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Халифалик қулатилганининг 98 йиллиги муносабати билан тадбирлар бошлади

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Геосиёсат»га бир назар

    «Геосиёсат»га бир назар (2-қисм) بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳозирги даврда дунёда устувор бўлган қарашга кўра, «геосиёсат» атамаси икки қисмдан таркиб топган: Geo — география, Politic эса сиёсат маъносини англатади. Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Мўжиза содир бўлмайди»

    «Мўжиза содир бўлмайди» بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ     Капиталистик тузум ва унинг маҳсули бўлган демократик ҳуқуқшунослик тизимлари бугунга келиб инсон қадрини, шаънини, адолат ва инсонийлик мезонларини ҳимоя қилишда бутунлай ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: