Миллий мадҳия замонавий жаҳолат оловини қўзғайдиган миллатчилик мадҳиясидир

Матбуот баёноти
Миллий мадҳия замонавий жаҳолат оловини қўзғайдиган миллатчилик мадҳиясидир
Яқинда Афғонистон дипломатик вакили Эронда бўлиб ўтган халқаро конференция чоғида Эрон миллий мадҳияси учун ҳурмат юзасидан ўрнидан туришдан бош тортди. Афғонистоннинг Пешовардаги консули ҳам худди шундай қилди. Икки дипломат бундай журъатли позициялари учун покистонлик ва эронлик расмийлар томонидан қаттиқ танқид ва ғазабларга учради. Барчалари бунга дипломатик стандартларни ва халқаро ҳуқуқларни бузиш, дея қарашди.
Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими ушбу дипломатларнинг шижоатларига юксак баҳо беради. Чунки бу имон ва қатъиятнинг ҳақиқий руҳини ўзида мужассам этган позициядир. Зеро, миллий мадҳия, аслида, миллатчиликни тараннум этадиган, замонавий жаҳолат ва қуллик оловини келтириб чиқарадиган мадҳиядан бошқа нарса эмас. Бугунги дунёда нима тўғрию нима нотўғри эканини белгилаб берадиган ҳокимиятнинг асосий манбаи халқ деб қаралади. Дарҳақиқат, ҳалол ва ҳаром тушунчалари ўрнини миллий манфаатлар эгаллаб олди. Миллий давлатлар Умматнинг бирлиги йўлига тўғоноқ бўлиб, битта Халифалик давлатига муқобил давлат бўлмоқда. Мусулмонларни бўлиш учун миллий чегаралар тортилди. Миллий байроқлар жаҳолат рамзи сифатида Умматнинг парчаланиб кетган танаси устида ҳилпирамоқда. Айнан шу миллатчилик Умматнинг ҳаётий масалаларини кичрайтириб, масалан, Ғазо аҳлининг азоб-уқубатлари масаласини фақат Фаластинга тааллуқли маҳаллий масалага айлантириб қўйди. Бу эса, яҳудий вужудига ва унинг халқаро иттифоқчиларига оқибатидан қўрқмай геноцид қилишларига куч берди. Шу сабабдан, миллий қадриятларда муқаддаслик бўлмаганидек, уларни рад этиш ҳам ҳеч қачон ҳақорат сифатида кўрилмаслиги керак. Афсуски, бугунги дунёда миллий давлат ва миллатчилик тушунчалари худди бир пайтлар бутларга сиғинилгани каби сиғиниладиган бутларга айланиб қолди. Унинг йўлида жонлар қурбон қилинмоқда, уни ҳимоя қилиш учун урушлар очилмоқда. Шунинг учун бу замоннинг «бутларини» эъзозлаш нотўғри бўлганидек, уларни синдириб, ер юзидан йўқ қилиш ҳам фарздир.
﴿أَتَتَّخِذُ أَصۡنَامًا ءَالِهَةً إِنِّيٓ أَرَىٰكَ وَقَوۡمَكَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ﴾
«Бутларни худо қилиб оляпсанми? Мен сени ва қавмингни очиқ залолатда деб биламан» [Анъом 74]
Биз мусулмонлар халқаро одатларга қарши эмасмиз. Лекин бу урф-одатлар Исломга қарши илмонийлик-секуляризм ғоялари билан булғанган экан, уларга амал қила олмаймиз, амал қилмаймиз ҳам. Биз амалдаги халқаро қонуннинг Ислом динининг моҳиятига зид бўлган илмоний-секуляр мафкуралардан келиб чиқади, деб биламиз. Афсуски, Афғонистоннинг баъзи вакиллари кейинчалик мезбон давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилмоқчи эмасликларини айтиб, узр сўрашди! Биз диққатингизни бир ҳақиқатга қаратмоқчимиз. Ҳақиқат шуки, Исломга бегона-ғариб мафкура деб қаралаётган бу асрда дунёдаги бундай босимларга бўйин эгмаслигингиз керак. Манфаатни баҳона қилиб, шариатда муроса қилишга тайёр бўлганларга қулоқ солманг. Ислом ва унинг қийматлари бизга вазият қандай бўлмасин, ҳақ олдида собит туришга буюради. Исломга бегона-ғариб мафкура деб қаралаётган бугунги оғир дамларда сабр-матонат ва чидамлиликка чақирув ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалага айланди. Охирзамон синовлари олдида, ҳақиқий мўмин ҳеч қандай кучга, сиёсий муҳитга, ҳеч бир дунёвий манфаат ёки бирор бир кўрсатмага эътибор бермай, қўлида чўғни ушлаб тургандек бўлса ҳам Исломга маҳкам ёпишади.
Инкор этиб бўлмас ҳақиқат шуки, ким илмоний-секуляр олам тузумига қанчалик чуқур кириб бораверса, қурт унинг исломий ўзлигини шунчалик кемираверади, охир бориб орқага чекинишга мажбур бўлади. Шу сабабдан биз йўқолсин миллатчи давлат деб, миллий чегараларни бузиб ташламоғимиз даркор. Чунки бутларни синдириш ушбу Умматнинг асосий бурчларидан бири бўлган. Дарвоқе, динимиз Набийси ﷺ ўз асрининг бутлари ва жаҳолат ақидалари қаршисида сабот билан туриб, ҳаргиз ортга чекинмадилар. Қурайшнинг мушрик зодагонлари ул зотдан ўз худоларини ҳақорат қилишдан тийилишни ва рисолатидан воз кечишини сўраганларида, пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ бундай жавоб қилдилар:
«وَاللهِ لَوْ وَضَعُوا الشَّمْسَ في يَمِينِي، والقَمَرَ في يَسَارِي عَلَى أَنْ أَتْرُكَ هَذَا الأَمْرَ حَتَّى يُظْهِرَهُ اللهُ أَوْ أَهْلِكَ فِيهِ، ما تَرَكْتُهُ»
«Аллоҳга қасамки, агар шу ишни тарк қилишим учун қуёшни ўнг томонимга, ойни чап томонимга олиб келиб қўйсалар ҳам, Аллоҳ уни олий қилмагунича ёки унинг йўлида ҳалок бўлгунимча уни тарк қилмайман».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон вилоятидаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ