Москва «террорчилик амалиёти»ни барбод қилганини айтмоқда!!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Москва «террорчилик амалиёти»ни барбод қилганини айтмоқда!!
Ҳукуматнинг оммавий ахборот воситалари 11 октябрда бир хабар тарқатди. Бу хабарда Москва марказида «террорчилик амалиёти» барбод қилингани ҳамда бу амалиётни тайёрлашда айбланиб ўн киши қамоққа олингани айтилади. Ана шундан кейин хавфсизлик хизматининг ўз исмини айтмаган бир вакили «Истанбулдаги террорчилик амалиётида қўлланган портловчи моддаларга ўхшаш» портловчи моддалар топилганини айтди. Интерфакс агентлиги 2015 йил 11 октябрда «қамоққа олинганлар Ўрта Осиёдан келганлардир» деб билдирди.
Эртаси куни бу ҳодиса ҳақида турли манбалардан олинган ҳар-хил, балки бир-бирига зид маълумотлар пайдо бўла бошлади. «Коммерсант» газетаси хавфсизлик хизматидаги ўз исмини ошкор қилишни истамаган бир манбанинг қуйидаги сўзларини келтирди: «Асл келиб чиқиши Ўрта Осиёлик Россияда тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир Исломийнинг ўн нафар тарафдори Москвадаги махсус хизмат томонидан қамоққа олинди». Унинг қўшимча қилишича айбланувчиларнинг баъзилари Сурияда давлат ташкилоти таркибида ҳарбий амалиётларда иштирок этган. Интерфакс агентлиги тарқатган хабарда эса террорчилик амалиётини тайёрлаш билан айбланган маҳбуслардан учтаси сурияликлар экани айтилди. Аммо рус махсус хизматининг матбуот бўлими бу хабарларнинг барчасини рад этди ва қамоққа олинганларнинг ҳаммаси Россия фуқаролари экани ҳақида расмий хабар тарқатди. 13 октябрда эса ахборот воситалари Москвадаги суд бир неча террорчилик амалиётини тайёрлаш билан айбланаётган уч Чеченистон фуқаросини қўлга олиш тўғрисида ҳукм чиқаргани ҳақида хабар тарқатди.
Шундай қилиб демак «Коммерсант» газетасининг хавфсизлик хизматидаги бир манбага таяниб «қамоққа олинган бу ўн киши Ҳизб ут-Таҳрир тарафдорларидир, улар Ўрта Осиёдан келган» деб таъкидлаб тарқатган хабарни расмий томонлар рад этди… Бу эса тарқатилган хабарлар матбуотнинг ҳақиқатни аниқламай туриб кўр-кўрона довдирашининг бир тури эканлигидан нарига ўтмаслигини кўрсатиб турибди.
Биз ёлғон бу хавфсизлик хизматининг ягона қуроли эканини таъкидламоқчимиз. Хавфсизлик хизмати шу орқали Ҳизбни хунук кўрсатишга уринмоқда. Биз ахборот воситаларига Россия Ҳизб ут-Таҳрирни террорчи ҳизб деб ҳисоблайдиган оламдаги ягона давлат эканлигини эслатмоқчимиз. Шунинг учун Россиядаги хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир хатар туғдирмоқда деган чўпчакка одамларни ишонтиришга телбаларча уринмоқда.
Ҳизб ут-Таҳрирга қарши бу бўҳтон ва ёлғон билан бир вақтда Суриядаги ҳодисалар ҳам рўй бермоқда. Чунки Россия Исломга қарши очилган урушга тумшуғини тиқди. Россия ўнлаб бегуноҳ тинч мусулмон фуқароларни, болалар ва аёлларни ўлдирмоқда. Бу ваҳшийликни миллий манфаатларини ҳимоя қилиш деган баҳона билан оқламоқда.
Россиядаги сиёсатчилар ҳеч уялмай ўзларининг Давлат ташкилотига қарши уруш олиб боришаётганини, шу ташкилот позицияларини ва Жабҳатун Нусра позицияларини бомбардимон қилишаётганини даъво қилишмоқда. Ваҳоланки руслар ўзларининг бу ваҳшиёна бомбардимонлари билан бегуноҳ тинч аҳолини ўлдиришаётганини, Асад бошқарувини мустаҳкамлашаётганини, Росул Муҳаммад САВ асос солган ва бугун Исломий Уммат чақираётган Халифалик лойиҳасига зарба беришга уринишаётганини бутун олам кўриб турибди. Уларнинг Исломга ва Халифаликка қарши кек-адовати уларни баҳоналарига зид равишда Халифалик тикланишига йўл қўймаслик учун уруш олиб боришаётгани ҳақида баёнот берадиган қилиб қўйди. Масалан ташқи ишлар вазири Лавров 2015 йил 11 октябрда бундай деди: «Путин Саудия валиаҳд шаҳзодасига Россия Риёзнинг Суриядаги вазиятдан ташвишга тушаётганини тушунишини билдириб, Москванинг бу мамлакатда террорчи Халифаликнинг тикланиши мумкинлигини рад этувчи позициясини таъкидлади». Демак бу уларнинг айнан давлат ташкилотига қарши эмас, аксинча Ислом ва унинг аҳкомларига қарши, рошид Исломий Халифалик тикланишига йўл қўймаслик учун уруш олиб боришаётганини кўрсатиб турибди. Аллоҳ Таоло деди:
وَقُلْ جَاء الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقاً
«Яна айтинг: Ҳақиқат (Ислом) келди ва ботил (куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир» [Исро 81]
Ҳизб ут-Таҳрир 7 муҳаррам 1437ҳ
Россия 20 октябр 2015м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми