Муаммоларимизнинг тўғри ечимини танлаш ўзимизга боғлиқ

Муаммоларимизнинг тўғри ечимини танлаш ўзимизга боғлиқ
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсон ҳаёти давомида иқтисодий, сиёсий, ижтимоий муаммоларга дуч келади. Айнан шу муаммолар қандай ҳал қилиниши унинг ҳаётини фаровон ёки тубан бўлишига сабабчи бўлади. Лекин шундай муаммолар борки, инсон уни ўзи ҳал қилишдан ожиз ва бу муаммоларни бевосита ёки билвосита давлат томонидан ҳал қилинишига муҳтож. Агар улар тўғри ва адолатли ҳал қилинса, инсон ҳаёти фаровонлиги таъминланади, аксинча бўлса хорлик гирдобига улоқтиради. Мақоламизда инсон ҳаёти давомида дуч келадиган иқтисодий муаммолар сирасига кирувчи инсон ҳаёти учун зарурий эҳтиёж моллари билан таъминланиши масаласини кўриб чиқсак.
Инсонларни ҳаёти учун зарур бўлган эҳтиёж моллари билан таъминлаш бевосита давлатнинг вазифаси ва бу вазифа қандай бажарилиши инсонлар ҳаётида муҳим ўрин тутади. Муаммоларни муолажа қилиш учун давлатлар томонидан муайян мабданинг иқтисодий низомлари татбиқ қилинади. Бугунги кунда аксар давлатлар қатори мусулмон юртларда ҳам иқтисодий муаммолар капитализм мабдасининг иқтисодий низоми ечимлари асосида муолажа қилинмоқда, яъни унинг айрим жиҳатлари муайян кўринишларда ҳаётга татбиқ қилишга уринилмоқда.
Эътибор берадиган бўлсак, бу низом инсоннинг ҳаёт учун зарурий эҳтиёж моллари етишмовчилигини эҳтиёжларни қондирувчи воситаларни ишлаб чиқариб, кўпайтириш йўли билан ҳал қилишга уринади. Чунки бу муаммони фақат маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблайдилар. Демак, уларнинг наздида муаммо фақат ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан ҳал бўлади.
Аммо бу молларни харид қилишга ҳамманинг кучи етадими йўқми, деган масаладан кўз юмишади. Бу низомни татбиқ қилаётганлар барча инсонларнинг зарурий эҳтиёж моллари билан тўлиқ таъминлаш йўлларини изламайди. Чунки улар бунинг иложи йўқ, деб ҳисоблашади.
Бугунги кунда мусулмон юртларида ушбу низомни зўр бериб татбиқ қилишга уринаётганлар аниқ кўриниб турган ҳақиқатни кўрмаяптилар ёки ундан кўз юммоқдалар. Яъни бу иқтисодий низомни мусулмонлар ҳаётига татбиқ қилиб, муаммоларини муолажа қилишда асос қилишга ундаётган Ғарбнинг ўзи муаммолар гирдобида эканлиги бу низомнинг яроқсиз эканини яққол кўрсатиб турибди. Масалан, капитализм мабдасининг иқтисодий низоми тўлиқ татбиқ қилинаётган АҚШ, Британия, Франция ва Германия каби иқтисоди ривожланган давлатлардаги ҳолатга эътибор берсак, эҳтиёжларни қондириш воситалари бўлган товарлар ва хизматлар жуда кўп бўлиб, магазинларга деярли сиғмай қолган, бозорларда босилиб ётибди. Шунга қарамай, бу воситаларни қўлга киритиш имконияти йўқ бўлган қашшоқ, зўрға кун кўраётган инсонлар ҳам жуда кўп. Нима учун? Чунки бу низом ҳар бир инсоннинг эҳтиёжларини тўла қондириш учун мана шу улкан миқдордаги товар ва хизматларни жамиятнинг ҳар бир аъзосига тўғри тақсимлашни кафолатлай олмайди, сабаби зарурий эҳтиёж молларига бўлган талаб инсоннинг, яъни якка шахснинг талаби, деб қарамайди. Бу низомнинг хатолик жиҳати ҳам шу. Аслида муаммо ҳар бир инсонга зарурий эҳтиёж молларини тўғри тақсимлашдадир.
Бу жиҳат фақатгина Исломда мавжуд. Чунки Ислом муаммога айнан инсоннинг муаммоси сифатида қарайди ва уни ҳаёт учун зарурий эҳтиёж моллари билан тўлиқ таъминланишини кафолатлайди. Исломий давлатда бу иш юрт бойликларини ҳар бир инсоннинг эҳтиёжига қараб тўғри тақсимлаш орқали амалга оширилади ва халифа бу вазифага ўзининг Аллоҳ олдидаги бурчи деб қарайди, доимо назоратга олади. Сўзимизнинг охирида диққатингизга Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Халифалик давлати дустури лойиҳаси” китобидан қуйидаги моддаларни тақдим қиламиз.
124-модда – Иқтисодий муаммо раийятнинг ҳар бир шахсига бойлик ва манфаатларни тақсимлаб беришдан ҳамда бойлик ва манфаатларни қўлга киритиш ва улар учун ҳаракат қилишга имконият яратиб бериш орқали шахсларга бойлик ва манфаатлардан фойдаланиш имконини яратиб беришдан иборат.
125-модда – Шахсларнинг ҳар бири учун асосий эҳтиёжларни тўла қондириш кафолатланиши ҳамда камолий эҳтиёжларни иложи борича энг юқори даражада қондириш имконияти таъминланиши вожибдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
27.07.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ