МУЛККА ЭГА БЎЛИШ САБАБЛАРИНИНГ БИРИНЧИСИ

بسم الله الرحمن الرحيم
МУЛККА ЭГА БЎЛИШ
САБАБЛАРИНИНГ БИРИНЧИСИ
Меҳнат
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)
Мулкка эга бўлиш сабабларининг биринчиси меҳнат ҳақида батафсил маълумот беришда давом этамиз. Эндиги мақоламизда музораба ва мусоқот ҳақида маълумот берамиз.
Музораба
Музораба (шериклик) дегани икки киши бир тижоратда қатнашиб, биридан мол, иккинчидан эса иш бўлмоғидир. Яъни бир кишининг бадан-танаси, бошқа кишининг моли шерик бўлиб, биридан меҳнат, бошқасидан мол бўлади. Бири пул чиқариб, бошқаси уни ишлатиб, фойдаси ёки маълум миқдорига келишмоқлари (музораба бўлади). Масалан, бири минг сўм пул чиқаради, бошқаси шу пул билан иш қилади, фойда эса ўртада бўлади. Мол берувчи молни ишловчига бериб, уни ўз ҳолига қўйиши лозим, чунки музораба (шериклик) молни ишловчига топширилишини тақозо қилади. Ишловчи мол эгасига фойданинг 1/3 ини ёки ярмини ва ёки ўзлари келишган миқдорни шарт қилиб қўйиши мумкин. Чунки ишловчи ўз меҳнати билан фойдага ҳақдорлиги сабабли ижара ҳақи ёки мусоқот масаласидаги меванинг бир қисми каби озми-кўпми, келишилган миқдори мумкин бўлади. Музораба ҳам шаръий йўл билан мулкка эга бўлинадиган меҳнат турларидан бири бўлиб, ишловчи ўз меҳнати билан топган тижорат фойдасидаги молни келишувларига биноан олади. Музораба ширкат (шериклик) турларидан биридир. Чунки у бадан (яъни бир кишининг қўл кучи) ва мол шериклигидир. Шериклик эса шариат
мумкинлигини айтиб ўтган муомалалар жумласига киради. Чунки Абу Ҳурайрадан шундай деганлиги ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в. айтдилар:
إِنَّ اللهَ يَقُولُ: أَنَا ثَالِثٌ الشَّرِيكَيْنِ، مَا لَمْ يَخُنْ أَحَدُهُمَا صَاحِبَهُ، فَإِذَا خَانَهُ خَرَجْتُ مِنْ بَيْنِهِمَا
“Аллоҳ Таъоло: Мен бир-бирига хиёнат қилмаётган икки шерикнинг учинчисиман, агар бири иккинчисига хиёнат қилса, ораларидан чиқиб кетаман, деди”. Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилди. Доруқутний ривоят қилган ҳадисда эса Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар:
يَدُ اللهِ عَلَى الشَّرِيكَيْنِ، مَا لَمْ يَخُنْ أَحَدُهُمَا صَاحِبَهُ، فَإِذَا خَانَ أَحَدُهُمَا صَاحِبَهُ رَفَعَهَا عَنْهُمَا
“Аллоҳнинг қўли икки шерик устидадир, модомики бир-бирига хиёнат қилишмаса. Агар бири шеригига хиёнат қилса, Аллоҳ улардан баракани кўтаради”.
Табароний эса “ал-Кабир” китобида ибн Аббосдан шундай деганлигини ривоят қилди: Аббос ибн Абдулмуттолиб қачон музорабага мол берса, шеригига (ишловчига) бу мол билан денгизда юрмасликни, водий (дала)ларга тушмасликни (тўхтамасликни) ва молга тирик жонзотларни сотиб олмасликни, агар бу шартлар бузилса, тўлашни шарт қилиб қўяр эди. Унинг бундай шарт қўйиши тўғрисидаги хабар Расулуллоҳ с.а.в.га етиб борганда, у киши бунга ижозат бердилар. Саҳобалар ҳам – улардан Аллоҳ рози бўлсин – музорабанинг жоизлигига ижмо қилганлар. Умар етимнинг молини музорабага берар эди. Унинг шундай қилганлиги ибн Аби Шайбанинг китобида айтилган. Усмон ҳам бир кишига музорабага мол берган. Музорабада иш қилувчи бировнинг моли билан иш юритиб ўзига мулк орттиради. Демак, музораба иш қилувчига нисбатан меҳнат билан мулкка эга бўлиш сабабларидан биридир, лекин мол эгасига нисбатан бундай сабаб бўлмайди, балки мулкни ўстириб, кўпайтириш сабабларидан бири бўлади, холос.
Мусоқот
Меҳнат турларидан яна бири мусоқот бўлиб, бир киши ўз дарахтини бошқа бир кишига мевасининг маълум қисми эвазига суғориб ва бошқа керакли ишларни қилиб туриши учун бермоғига айтилади. Бу сўз “сақо” сўзидан олинган бўлиб, “суғориш” маъносини билдиради. Чунки Ҳижоз (Арабистон ярим ороли) аҳли ўзлари эккан дарахтлар суғоришга кўпроқ муҳтож бўлганлиги сабабли, уларни қудуқ сувлари билан суғоришар эди. Шунинг учун боғни парвариш қилиш шундай номланган. Мусоқот ҳам шариат ижозат берган меҳнатлар жумласига киради. Муслим Абдуллоҳ ибн Умар р.а.дан:
عَامَلَ رَسُولُ اللهِ أَهْلَ خَيْبَرٍ بِشَطْرٍ مَا يَخْرُجُ مِنْهَا مِنْ ثَمَرٍ أَوْ زَرْعٍ
“Расулуллоҳ ҳайбар аҳли билан у ердан чиқадиган мева ёки экиннинг ярмига (келишиб) муомала юритдилар” – деганини ривоят қилган. Мусоқот хурмо, мевали дарахт ва узумда жоиз бўлади. Бунда ишчига бу мевалардан маълум миқдор ажратиб берилади. Бу (хукм) фақат меваси бор бўлган дарахт ҳақидадир. Тол каби меваси бўлмаган ёки қарағай, кедр каби меваси кераксиз дарахтларда мусоқот жоиз эмас, чунки мусоқот меванинг бир қисмига бўлади. Лекин (меваси бўлмаса ҳам) барги керак бўлган тут ва гул кабиларда мусоқот жоиз. Чунки у мева маъносида бўлиб, ҳар йили такрорланиб турадиган ўсишдир, уни олиш ва бир қисмига мусоқот қилиш мумкин. Бунда ҳам худди мевали дарахтнинг ҳукми бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
18.04.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ