Мустамлакачи АҚШнинг Бангладешдаги «ислоҳотлар» устидан ҳаддан ташқари назорат ўрнатиши юртимизда ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлашга қаратилган навбатдаги уринишдан бошқа нарса эмас

Матбуот баёноти
Мустамлакачи АҚШнинг Бангладешдаги «ислоҳотлар» устидан ҳаддан ташқари назорат ўрнатиши юртимизда ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлашга қаратилган навбатдаги уринишдан бошқа нарса эмас
Ўтган ҳафта Дакка шаҳрида АҚШ ишлари бўйича вақтинчалик иш бошқарувчи Трейси Анн Жейкобсон Миллий мувофиқлашув қўмитаси раис ўринбосари, профессор Али Риёз билан учрашиб, амалга оширилаётган «ислоҳотлар» ташаббуслари ва уларнинг ривожи ҳақида сўраб-суриштирди. Жейкобсон ва унинг ўринбосарлари йирик сиёсий партиялар вакиллари билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб келмоқда. Шу билан бирга, АҚШнинг Бангладешда «демократияни мустаҳкамлаш» ниқоби остидаги ҳаракатлари доирасида такрорий учрашувлар ўтказилаётгани, шунингдек, Даккадаги АҚШ элчихонаси ва АҚШ давлат департаменти томонидан бошқарувда ислоҳотларга чорловчи баёнотлар эълон қилинаётганини кўрмоқдамиз.
АҚШнинг «ислоҳот» ва «демократик жавобгарлик» ниқоби остидаги ҳаракатлари юртимиз манфаатларига хизмат қилмаслиги шубҳасиздир. Чунки навбатдаги мустамлакачи сифатида АҚШ ҳар доим ўз манфаатлари йўлида диктатор режимларни қўллаб-қувватлаб келган ва бир вақтнинг ўзида демократия ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганини даъво қилади. Ушбу минтақада эса ўзининг стратегик ва рақобатчи манфаатларини, жумладан, ташқи сиёсатининг асоси ҳисобланган «Ҳинд-Тинч океан стратегияси»ни ҳар қандай демократик қадрият ва инсон ҳуқуқларидан устун қўймоқда. Бу иккиюзламачилик яққол намоён бўлди: АҚШ Ҳасина бошчилигидаги мустабид ҳукумат даврида ўз геосиёсий манфаатлари учун у билан дипломатик ва стратегик муносабатларни сақлаб келган. Бироқ инсон ҳуқуқларини бузишда айбдор айрим бенгал хавфсизлик расмийларига нисбатан эса фақат рамзий санкциялар, яъни виза чекловлари билан кифояланган.
Ғарб демократик сиёсати ана шундай алдовчи услублар орқали чуқур илдиз отган. Америка демократия ва инсон ҳуқуқлари ниқоби остида доимо ўз макрини яшириб, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиб, ҳукмронлигини кенгайтиришга интилиб келади. Шу боис «ислоҳот» номи билан ниқобланган бу «сиёсий саҳна ўйини» устидан АҚШнинг тинимсиз кузатувлари амалда Бангладеш устидан ҳукмронлик ўрнатиш йўлида иқтисодий, сиёсий ва маданий таъсирини кучайтириш воситасидан бошқа нарса эмас.
Бангладеш Америка учун катта стратегик аҳамият касб этади. Ҳасина ҳукуматидан ҳам кўра ҳамкорликка мойил бўлган бугунги ҳукумат эса АҚШнинг минтақавий манфаатларига янада самарали хизмат қилмоқда. Шу боис АҚШ Бангладешга «ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш» ниқоби остида босим ўтказиб, уни Хитойга қарши ўз хавфсизлик доирасига қўшишга уриняпти. Шу билан бирга, у мабдаий исломий сиёсатнинг яқинлашиб келаётган кўтарилишини – яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо этилишини – тўсишга интиляпти.
Эй инсонлар!
Тоғут Ҳасинага қарши қўзғолонингиз, берган қурбонликларингиз ва ҳақиқий ўзгаришга бўлган умидингиз афсуски беҳуда кетмоқда. Чунки муваққат ҳукумат ҳам, сиёсатчилар ва мутафаккирлар ҳам сизга ҳақиқий йўлни кўрсата олмадилар. Улар зулмнинг ҳақиқий сабаби фақат Ҳасина диктатураси эмаслигини тан олишга ҳам тайёр эмаслар. Қандай ҳукумат келмасин, қандай сиёсий тизим яратилмасин, агар биз Ғарбнинг глобал тузумининг чангалидан қутулмасак, ҳеч қачон ҳақиқий озодликка эриша олмаймиз. Зеро, айнан шу тузум азоб-уқубатларимизнинг ҳақиқий сабабчисидир.
Эй одамлар!
Сизнинг қўзғолонингиз аллақачон ўғирлаб олинди, эски сиёсий тизим эса аста-секин қайта тикланмоқда. Шундай экан, эски тизим деганда фақат Ҳасина режими назарда тутилмоқда, деб адашманг. Аслида, Ғарбнинг Америка бошчилигидаги сиёсий тартиби ўз манфаатларини кўзлаб, Бангладеш расмийларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Улар мустабид бўладими ёки «демократик» кўринишни олмади – бунинг аҳамияти йўқ. Чунки глобал тартибнинг асосий лидери мустамлакачи Америкадир.
Шунга қарамасдан, мамлакатдаги сиёсий мутафаккирлар сизларни «реалист бўлинглар» деб чақиришмоқда. Уларнинг фикрича, суверенитетимизга тўғридан-тўғри таҳдид Ҳиндистондан келмоқда ва бу таҳдиддан қутулишнинг ягона амалий йўли Американинг қучоғига ўзини отишдир. Бироқ Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти сизларни «ислоҳот» деган ниқоб остидаги бу тузоқ ва алдовлардан эҳтиёт бўлишга даъват этмоқда. Овозингизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик учун кўтаринглар! Чунки ҳақиқий ўзгаришни амалга ошириб, бизни мустамлакачи кофирларнинг панжасидан озод қиладиган ягона тузум Халифаликдир.
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб