Мусулмонлар тубан илмоний либерал қийматларни қабул қилмасликлари лозим

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Мусулмонлар тубан илмоний либерал қийматларни қабул қилмасликлари лозим
Кэмерон бирлашган қиролликдаги мусулмонларга илмоний либерализмни зўрлаб тиқиштириш учун «мускуллар»ни кўрсатишга чақирмоқда
Шунинг учун Британиядаги мусулмонлар Исломни маҳкам тутишлари ва илмоний либерализм ақидасини сингдириш уринишларига қарши туришлари лозим
Дэвид Кэмерон таълим вазири Майкл Гоувнинг Британия қийматлари хусусидаги шарҳларини шу ҳафта охирида бошқа бир даражага кўтарди. У Британия қийматларини кучайтириш учун «мускуллар»ни ишга солиш вақти келганини айтиб шу тўғрида таклиф киритди. У бу қийматларни қабул қилиш «ихтиёрий» бўлмай қолганини, шунинг учун британияликлар бу қийматларни бевосита тарғиб қилишда «қаттиқ таъсирчанликлари»дан воз кечишлари зарурлигини айтди.
У бу гапларни «Ofsted» муассасаси Бирмингемдаги хаёлий «троя оти» масаласи бўйича ўтказган текширувдан кейин айтди. Шу сабабли у бу сўзлари билан қайси фуқароларни нишонга олганлиги маълум. Чунки у бундай демоқчи: мусулмонлар британияликларга айланиш учун етарли иш қилишмади. Шунинг учун уларга мамлакат ҳақида бир ёки иккита сабоқ бериб қўйиш керак. Улар ҳозирдан бошлаб бу мамлакат қийматларини ўзларининг қийматлари каби қабул қилишлари лозим. Британия қийматларини ўрнатиш зарурлиги тўғрисида миллий баҳс кетаётган экан демак ҳеч ким бу қийматларни аниқ белгилаб беролмаслиги ёки улардан қайсиниси ўз табиати билан Британияники бўлишини белгилаб беролмаслиги тезда аён бўлади.
Сиёсатчилар, ахборот воситалари ва миллатчилар ҳамма нарса Британияники деб даъво қилган пайтда қийматларнинг бир кулгили рўйхати пайдо бўлди. Лекин демократия Британияда қадимги Юнонистонда бошланган. Бағрикенглик ҳам римликларнинг британ оролларига бостириб келишларидан олдин (яъни уларнинг Британияга келишларидан олдин) мавжуд эди. Қонун устуворлиги ҳам британча Magna Cartaдан энг камида олти аср олдин маълум бўлган. Эркинликлар эса, сўз эркинлиги бўладими, йиғин ўтказиш эркинлиги бўладими ёки иқтисодий ҳуқуқлар бўладими, барчаси Британияга қийинчиликлар билан ва бўлиб-бўлиб олиб кирилган. Булар аслида кўпроқ Европадан олиб келинган.
Демак британ қийматларига таъриф бериш жуда қийин эканлигидан ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки сиёсатчилар Британияники деб даъво қилаётган сақофатнинг кўп қирралари аслида Британияники эмас, ўз табиати билан ҳам ва маҳаллий жиҳатдан ҳам Британияники эмас. У ҳолда қандай қилиб бундай бўлди? Қандай қилиб бирон ишни ёки бирон қийматни бир парча ер ёки бир қабила билан боғлаш мумкин? Аксинча одамлар қабул қиладиган қийматлар одамлар замон ўтиши давомида қабул қилган муштарак анъаналарнинг – улар қайси томондан келганидан қатъий назар – бир қисмидир. Масалан агар қийматлар аралашма ҳолатида бўлса – худди Британиядаги ҳолат каби – улар муҳожирлардан олинган бўлади. Демак бу қийматларнинг ўзгаришидан бошқа чора йўқ. Чунки бу қийматлар то уларнинг ўрнини улардан кўра фойдалироқ бўлган нарсалар эгаллагунига қадар бир мунча давр сақланиб туради. Британ қийматларини аниқ белгилашдаги муаммо мана шу. Масалан эркинлик, бағрикенглик ва қонун устуворлиги, буларнинг барчаси қадимда бўлгандек, ҳозир эса улар мажвуд эмасдек бўлиб қолди. Чунки Британиядаги мусулмон фуқаролар уларни ўзларига ҳам татбиқ этилишини кутишган эди, шунга қарамай уларни уларга татбиқ этилмаяпти.
Лекин бу икки юзламачиликни ҳақли равишда британияник деб тан олинмоқда. Бунга қўшимча ўлароқ мустамлакачилик, гердайиб ўзини устун деб билиш, ижтимоий ва иқтисодий тубанликлар ҳам бор. Мана шулар олам билан британча қийматлардир.
Кэмерон Британия демократия билан алоҳида ажралиб туради, чунки унда парламентларнинг «онаси» бор, деб даъво қилган бўлса-да бироқ бу демократия устида йирик ширкатлар, босим ўтказувчи гуруҳлар, бой донорлар манфаатлари жиҳатидан ва парламент депутатларининг ўзлари томонидан бўлаётган ёмон молиявий тасарруф жиҳатидан савдолашиш бўлди. Қолаверса Британия олам бўйлаб босқинчилик ва мустамлакачилик илк етакчиси ҳамдир. Унинг тарихи оламнинг барча томонларидаги (демократик бўлмаган) мустабид ваҳший диктатураларни қўллаб-қувватлаш билан ва оламни Британия манфаатларига бўйсундириш учун узлуксиз олиб борилган мустамлакачилик босқинчиликлари билан тўлиб ётибди. Ўтган ҳафтада 2003 йилда Ироққа қарши босқинчилик уруши режасини тузиш бўйича Британиядаги энг катта зобит, бригада генерали Тим Кросс Би-Би-Си 4 радиоси мухбирига бундай деди: «Жуда яқин вақт ичида Асадни бурчакка қисиб қўямиз… Бу минтақада икки ёвузликнинг енгилроғи бир кучли диктатордир!». Демак Британия зўравон тоғутларни пайдо қилишдан ва улар билан ҳамкорлик қилишдан жуда бахтиёр. Бу диктаторлар Британиянинг иқтисодий манфаатларига, яъни бир ҳовуч йирик британ ширкатлари манфаатларига хизмат қилишса бўлди.
Қонун устуворлигини муҳофаза қилиш даъволарига ва уларнинг Magna Carta билан фахрланишларига қарамай Британия пайт пойловчи жамиятдир. Шунинг учун Британия яширин суд қилишларни қўллаб-қувватламоқда, бунда одамлар фуқароликдан тезда маҳрум бўладилар. Британия ҳукумати исломий эътиқодларга ва асосий анъанавий исломий қийматларга нисбатан ўта бағриторлик кўрсатаётган бир пайтда бағрикенгликни даъво қилиш кулгилидир. Бу ҳукумат ўзи етарли даражада британиялик эмас деб ҳисоблаётган ана шу мусулмонларни мажбуран «асл британиялик»ка айлантириш учун (ваҳоланки бу ҳукумат «ихтиёрийлик» принципига ўзининг қаттиқ амал қилишини даъво қилади) «мускуллар»ни кўрсатиш ҳужумини бошлаётган бир вақтда бағрикенгликни даъво қилиш кулгилидир.
Кэмеронда Британиянинг иқтисодий ва ижтимоий қудрати сабабли британ қийматларини мустаҳкамлаш керак деб айтишга журъат топилди. Хўш, бу бутун олам бўйлаб молиявий қийинчиликлар жиловини бўш қўйиб юборган қиморга асосланган капитализмни англатадиган бўлдими? Ёки Британиядаги ижтимоий бузилишга сабаб бўлган либерализм ва худбинликни англатадиган бўлдими? Худбинона ва ахлоқсиз ҳаётни тарғиб қилинганидан кейин, оилаларнинг бузилиши, ёшларнинг бузилишга мойил бўлиб қолгани, жамиятдаги тубан қийматлар ва қонунни ҳурмат қилмаслик ҳолатларидан кейин шуни англатадиган бўлдими?
Британия қийматларининг асл моҳияти шу бўлса демак мусулмонлар ва ғайримусулмонларнинг кўпчилиги бундай «британча» ўзликка орқа ўгиришганига ажабланмаса ҳам бўлади. Аллоҳ Таоло деди:
وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لاَ تُفْسِدُواْ فِي الأَرْضِ قَالُواْ إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ أَلا إِنَّهُمْ هُمُ الْمُفْسِدُونَ وَلَـكِن لاَّ يَشْعُرُونَ
«Уларга: Ер юзида бузғунчилик қилманглар, дейилса, Биз ислоҳ қилувчилармиз, дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар» [Бақара 11-12]
Мусулмонларни исломий қийматлардан воз кечишга мажбурлаш, уларни британ жамиятига куч билан аралаштириш ва Исломни илмонийлаштириш учун бўлган бу зўр бериб уринишлар шароитида биз фурсатни ғаниймат билиб Британиядаги мусулмон диаспорага қуйидагиларни эслатамиз:
Исломий қийматлар ҳозирги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий бузилишнинг қоқ марказида ётган илмоний либерал қийматларга бутунлай зиддир. Чунки Ислом кишининг қандай хоҳласа шундай иш тутишига, истаган нарсасини кийишига, истаган кишиси билан аралашишига, ўзи истаган ҳар қандай тарзда пул топишига йўл очиб берадиган шахс эркинлиги фикрларини маъқулламайди. Ислом кишини ўз ҳаёт йўлини Шариат қоидалари асосига қуришга чақиради ва одамларга Аллоҳ Таолонинг фисқу фужур, бировларнинг кучидан текин фойдаланиш ва зулмни ёмон кўришини эслатади.
Илмоний либерал қийматлар эса шахсий манфаатни тўғрилик ва хатонинг энг сўнгги ўлчови деб ҳисоблайди. Кишининг бутун ғами «хўш, бунда мен учун қандай манфаат бор?» дейиш бўлса демак болалардан фойдаланадиган машҳур телеюлдузларнинг шармандаликларидан янада кўпроғига гувоҳ бўлиш биз учун кутилмаган ҳол бўлмайди. Бундан ташқари моддий қиймат либерал жамиятда тан олинадиган бирдан-бир қийматдир. Бинобарин бошқаларни қийин аҳволга солиб қўйиш, уларга зулм қилишни қайси йўл билан бўлмасин моддий жиҳатдан олдинга ўтиб олишни чеклаб қўймасликни оқланганидек оқланади. Аллоҳ Таоло деди:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى
«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз» [Тоҳа 124]
Британия исломий қийматларни эмас, либерал илмоний қийматларни ҳимоя қилади:
Баъзи мусулмонларнинг британ ҳукуматининг иш тутишларига қарши билдирган муносабати саросима билан қоришиб кетди. Лекин ҳукуматнинг бу иши онгли мусулмонга жуда ғалати иш эмас. Чунки британча ҳаёт асослари либерализм, илмонийлик ва капитализмдир. Шунинг учун ҳам Британия давлати ичкарида ҳам, ташқарида ҳам бу қийматларни ҳимоя қилади, қўллаб-қувватлайди ва маъқуллайди ҳамда фақат шахсий манфаат қийматигагина аҳамият беради.
Исломий қийматларга нисбатан эса фақат агар улар британ қийматларига мувофиқ келсагина бағрикенглик кўрсатилади. Ҳатто ана шу вақтда ҳам исломий қийматларга нисбатан улар исломий қийматлар бўлгани учун эмас балки фақат улар Британия манфаатларига мос келсагина бағрикенглик кўрсатилади. Шунинг учун Британия давлатидан болаларни тарбиялашдаги исломий қийматларни, жинсий ҳаётга, либосга, эркакнинг аёл билан алоқаларига бўлган қарашларни, туғённи қоралаш ва бошқа қийматларни ҳимоя қилишини кутишимиз мумкин эмас. Кутишимиз мумкин бўлган нарса фақат агар бу қийматлар Британия манфаатларига зид келиб қолса мусулмонларга уларни исломий қийматлардан воз кечишга мажбурлаш учун босим ўтказилишидир. Биз бунга охирги пайтларда бир неча масалаларда гувоҳ бўлдик. Демак биз мусулмонлар олдида «қизил чизиқлар» пайдо бўлишини кутишимиз мумкин, улар британ жамияти учун қизил чизиқлар бўлмайди. Давлатнинг бизнинг чизиқларни эмас, ўзининг қизил чизиқларини жорий қилишга уринишини ҳам кутишимиз мумкин.
Қолаверса исломий қийматларни маъқуллайдиган ва қўллаб-қувватлайдиган, бу қийматларнинг жамиятда ҳукмрон бўлишига йўл очиб берадиган бирдан-бир давлат ҳам либерал илмоний капитализм асосига эмас, Ислом асосига қуриладиган давлатдир. У Росулуллоҳ CАВ ҳозирги репрессия ва қувғин босқичидан кейин яна ҳаёт майдонига қайтишини айтган Исломий давлат, яъни Халифаликдир. Чунки Росулуллоҳ САВ шундай дедилар:
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«… Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». У оламнинг барча томонларидаги мусулмонлар тиклашга ҳаракат қилаётган ва унинг исломий оламда қайта тикланишини орзиқиб кутаётган давлатдир. Мусулмон диаспора бошига солинган охирги меҳнат-машаққатлар бизга Халифалик намозимизни, садақаларимизни, болаларимизни, оилаларимизни, муомалаларимизни, сиёсий ҳаётимизни ҳақиқатдан ҳам ҳимоя қиладиган бирдан-бир давлат эканлигини эслатади. Буларнинг барчаси биз маҳкам тутадиган шаръий ҳукмларга мувофиқ бўлади. У бизга шу шаръий ҳукмларга мувофиқ ҳаёт кечиришни муҳайё қилиб берадиган давлатдир, у ҳеч иккиланмайдиган ёки қўрқувга тушилмайдиган ҳаёт бўлади. Яъни биз ҳақиқий исломий ҳаёт кечирадиган бўламиз.
Британия ҳукуматининг ишлари Ислом қувватининг тобора ўсиб келаётганига қарши билдирилган муносабатдир:
Чунки Британиядаги мусулмонлар янада кўпроқ илмоний, либерал бўлиш ўрнига уларнинг Исломни маҳкам тутишлари янада кучайиб бормоқда, улар Ислом шариатини янада кўпроқ билишга, Ислом буюрган вожибларни ва Ислом ҳукмларини адо этишга янада каттароқ рағбат кўрсатмоқдалар.
Бундан ташқари мусулмонлар Сурия, Ироқ, Покистон, Бирма каби кураш кетаётган минтақалардаги қувғинга учраган мусулмонларни тинимсиз қўллаб-қувватламоқдалар. Ўз овозлари ва маблағлари билан қўллаб-қувватламоқдалар. Буларнинг барчасига сабаб уларнинг ҳамон мусулмонлар битта жасад каби битта умматдир, географик жойланиш ёки ирқ ёки тилдан қатъий назар биз мусулмонлар чекаётган қийинчиликларни ҳис қиламиз, деган эътиқодда эканликларидир. Бу эса Росулуллоҳ САВнинг:
«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ كَمَثَلِ الْجَسَدِ إِذَا أَلِمَ بَعْضُهُ تَدَاعَى سَائِرُهُ»
«Мўминлар бамисоли битта жасад кабидирлар, агар унинг бирон аъзоси аламланса бошқа аъзолари бир-бирини унга ёрдамга чақиради» деган сўзларига бўйсунишдир. (Бу ҳадисни Аҳмад ривоят қилди).
Мана шу иш Британиянинг мустамлакачилик манфаатларига таҳдид туғдиради ва Британиянинг мусулмонлар юртларидаги зўравонликларига тўсқинлик қилади. Бинобарин Британия ва Ғарбнинг мустамлакачилик манфаатларига хизмат қиладиган нарса мусулмонларнинг Исломга эътиборсиз бўлишлари ва бунинг ўрнига Британиянинг манфаатларига хизмат қилишга эътиборли бўлишларидир.
Европадаги католик инквизиция судлари одамларни «мўмин» ҳолда ушлаб туришнинг бирдан-бир йўли бу судларнинг мусулмонлар ва бошқалардан иборат душманларига қарши куч ишлатишдир, қаноатлантирувчи ҳужжатлар ўрнига куч ишлатишдир, деган фикрга келган. Улар ана шу даврда Испанияда куч ишлатиш орқали исломий эътиқоддан мажбурлаб маҳрум қилишга муваффақ бўлишган, исломий эътиқодлар ҳақида очиқ ёки яширин баҳс қилишга ҳеч қандай имкон беришмаган. Бугун ҳам британ ҳукумати исломий эътиқодлар ва қийматларнинг ёйилишига қаноатлантирувчи ҳужжатлар орқали тўсиқ қўйиш мумкин эмас деб билмоқда. Шунинг учун бу ҳукумат ўзининг илмоний либерал эътиқодларини ҳатто болаларга ҳам зўрлаб тиқиштиришга уринмоқда, уларнинг ҳаётига зарар етказишидан кўз юммоқда.
Британия ҳукумати қилаётган ишларнинг акси ўлароқ Ислом ғайримусулмонларни ўз ақидаларидан бошқа нарсага имон келтиришга мажбурламайди. Чунки Исломий давлатда ғайримусулмон фуқароларнинг диний ақидалари ва ибодатларига аралашиш жоиз бўлмайди. Чунки Росулуллоҳ САВ бундай деганлар:
«وَمَنْ يَكُنْ عَلَى يَهُودِيَّتِهِ أَوْ عَلَى نَصْرَانِيَّتِهِ فَإِنَّهُ لا يُفْتَنُ عَنْهَا»
«Ва кимки ўз яҳудийлигида ёки насронийлигида бўлса ундан куч билан қайтарилмайди».
Ислом бизга кифоя қилади:
Ўтган ойларда ёмғирдек ёғилган танқидлар билан бир қаторда ва ҳозир мусулмонларни ўзгаришга мажбурлашга чақириқ кетаётган бир вақтда мусулмонларга қасддан босим ҳам ўтказилмоқда. Мақсад уларни Исломнинг аҳамияти оз деб ҳисоблашга мажбурлашдир. Уларнинг Ислом ақидалари ва ҳукмларини маҳкам тутишларини заифлаштириш мақсадида шундай босим ўтказилмоқда.
Мусулмонлар Ислом тўғрисида узр сўрамасликлари лозим. Чунки илмоний либерал қийматларнинг ўзи башарият муаммоларини ҳал қилолмай барбод бўлишга маҳкумдир. Чунки илмоний либерал қийматлар Холиқ Аллоҳ томонидан юборилмаган, аксинча улар Аллоҳ башариятга нозил қилган ақидалар, ҳаёт низомлари ва ҳукмларга бутунлай зиддир.
Эй мусулмонлар!
Сизлар ҳақ ботилга қарши турадиган жангга кирдингиз. Бугун сизларга қарши идеологик жанг олиб борилмоқда. Бу жангда илмоний либерализм ботил томонида, Ислом эса ҳақ томонида турибди. Либераллар мактабларингиздаги ўқувчиларни ҳам бу низо гирдобига ташлашни айб деб билмайди. Сизлар эса ҳақни танийсиз ҳақ шуки, Ислом башарият учун – агар улар билишганида эди – энг афзал йўлдир. Шунинг учун сизлар Исломни одамларга етказувчи бўлишингиз лозим. Ўшанда улар ҳам сизлар ҳақни таниганингиздек ҳақни танишади. Термизий ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ САВ шундай деб хабар бердилар:
«إِنَّ مِنْ وَرَائِكُمْ أَيَّامًا الصَّبْرُ فِيهِنَّ مِثْلُ الْقَبْضِ عَلَى الْجَمْرِ، لِلْعَامِلِ فِيهِنَّ مِثْلُ أَجْرِ خَمْسِينَ رَجُلًا»
«Ортингизда шундай бир кунлар бўладики, у кунларда сабр худди чўғни чангалда ушлаб туришга ўхшайди, у кунларда амал қилувчига эллик кишига бериладиган ажр мислича ажр берилади».
Исломий шариат бошқа барча шариатлардан юксакдир. Зеро у фақат ваҳий орқали нозил бўлган Қуръон ва Суннат нусусларидан олинади ва у бир ҳовуч зўравон тоғутларнинг манфаатларига қараб ўзгармайди. Аллоҳ Таоло деди:
قُلْ تَعَالَوْاْ أَتْلُ مَا حَرَّمَ رَبُّكُمْ عَلَيْكُمْ أَلاَّ تُشْرِكُواْ بِهِ شَيْئاً وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً وَلاَ تَقْتُلُواْ أَوْلاَدَكُم مِّنْ إمْلاَقٍ نَّحْنُ نَرْزُقُكُمْ وَإِيَّاهُمْ وَلاَ تَقْرَبُواْ الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ وَلاَ تَقْتُلُواْ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللّهُ إِلاَّ بِالْحَقِّ ذَلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ
«Айтинг: «Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай. У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз: ота-онага яхшилик қилингиз; болаларингизни камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз — Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз — бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашмангиз; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонларни ўлдирмангиз, магар ҳақ билан (ўлдиришингиз мумкин). Шояд ақл юргизарсиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» [Анъом 151]
Эй мусулмонлар!
Ислом қийматларига зўр куч билан ёпишинг, уларга амал қилишдан, ҳар бир муносабатда уларга даъват қилишдан қўрқманг. Чунки исломий қийматлар энг олий ва энг юксак қийматлардир.Ҳеч шубҳа йўқки, бу қийматлар мусулмонлар уларни маҳкам тутсалар одамлар ўртасида яна порлаб нур сочажак. Аллоҳ Таоло деди:
وَلاَ تَهِنُوا وَلاَ تَحْزَنُوا وَأَنتُمُ الأَعْلَوْنَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
«Куфрга қарши курашда (сустлашмангиз) ва ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) имон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар» [Оли Имрон 139]
Эй мусулмонлар!
Ислом қийматларини фахр билан маҳкам тутинг. Уларни маҳкам тутишдан ва ҳар бир муносабатда уларга даъват қилишдан қўрқманг. Ўзингизнинг болаларингизни тарбиялашдаги хос йўлингизни маҳкам тутинг. Болаларингизга эркинлик ҳақидаги илмонийлик фикрларини таълим берманг. Турмуш қуришга уни оилавий ҳаёт асоси деган эътиборда қаттиқ амал қилинг. Болаларингизга ҳаёсизлик ва жинсий бузуқликни таълим берманг, Ғарбнинг ташқи мустамлакачилик сиёсатларини мункар деб доим қораланг, деярли ҳар куни ўзларининг мустабид ҳокимларидан азият чекаётган Исломдаги биродарларингиздан ҳаргиз воз кечманг. Халифаликка даъватни маҳкам тутинг. Чунки халос бўлишингиз ва оламдаги биродарларингизнинг халос бўлиши Халифаликдадир.
Эй мусулмонлар!
Фақат Холиқ Аллоҳ нозил қилган исломий қийматларгина бошқа барча қийматлардан юксакдир. Исломий қийматлар мўминлар уларни маҳкам тутсалар яна порлаб нур сочажак. Аллоҳ Таоло деди:
وَلاَ تَهِنُوا وَلاَ تَحْزَنُوا وَأَنتُمُ الأَعْلَوْنَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
«Куфрга қарши курашда (сустлашмангиз) ва ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) имон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар» [Оли Имрон 139]
Ҳизб ут-Таҳрир 19 шаъбон 1435ҳ
Британия 17 июн 2014м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ