НАЖОТ TOПИШ ЙЎЛИДA

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
НАЖОТ TOПИШ ЙЎЛИДA
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азиз биродарлар!
Аллоҳга шукрлар бўлсинки, бир канча йиллардан бери мана шу даъват йўлида фаолият қилиб келаяпмиз. Лекин баъзи биродарлар жуда ҳам олий даражада ҳаракат килса, баъзи биродарлар талабга жавоб бераоладиган даражада харакат қилмаяптилар. Биродар бу сустлик, танбаллик фақатгина узи учун зиён бўлади холос, бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам. Бунга мисол килиб бир воқеани айтиб ўтмоқчиман.
Бир куни мактабда бирга ўқиган бир дўстимни учратиб қолдим, у мени даъват қилишни бошлади, даъват қилишлигида шу дўстимга ҳам ислом фикрларини тушунтириб қолсам деган ғам ташвиш унда кўриниб турар эди. Дўстимни бу гапларини эшитиб фаолиятда эканлигидан хурсанд бўлиб кулдим ва гапларини тугатганидан кейин: – “Дўстим, Аллоҳ сиздан рози бўлсин, биродар эканмиз ва бу фикрлардан ҳабарим бор” дедим. Биродаримнинг юзлари бирданига ўзгариб кетди менга қараб: – “фаолиятдамисиз” деди. Мен: – “ҳа” деб жавоб бердим.
Шу пайт дўстимни менга гапирган сўзлари мен учун қаттиқ танбеҳ бўлиб қолди. Яъни дўстим менга шундай дедики, “қиёмат куни мен сизни ёқангиздан ушлайман” деди. “Агар менга эртароқ бу фаолият борлиги ҳақида айтган бўлганингизда мен албатта қабул қилган бўлар эдим. Шунинг учун энди қиёмат кунида сўроқ килинганимда мен сизни ушлайман” деди.
“Аллоҳим, менга мана шу дўстларим эртароқ етказмаган деб айтаман” деди. Дўстимни бу давоси тўғри эди. Биз аслида танишларимизнигина эмас, балки бутун умматни уйғотиш юкини елкамизга олганмиз, ҳатто ваъда берганмиз.
وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
“Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруф ишларга буюриб мункардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топувчилардир”. [3: 104]
Ана шундай дўстларимиздан Аллоҳ рози бўлсин, бир қарасанг зобитларни даъват қилётган, яна бир қарасанг ҳокимларга нашраларни олиб кираётган эди. Хуллас тиним билмай ҳаракат қилар эди. Куфр тузумининг югурдак малайлари бу дўстимизнинг ҳаракатларини дархол пайқаб қўлга олишди, лекин биродар шунчалик мустаҳкам турдики, бу золимлар ҳар қанча зулм қилса ҳам сабр-матонат билан турди ва у ердан ўндан оғир касаллик билан чиқиб дунёдан ўтди.
إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
“Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз”.[ 2 ; 156]
Аллоҳ биродаримизни гуноҳларини кечириб шаҳидлар сайиди мақомини беришлигини сўраб қоламиз.
Амин!
Абу Хамза
28.03.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ