| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Америка ва Эрон ўртасида ҳужумлар қайта янгиланишининг моҳияти

  • Қайта тиклаш ва иқтисодни барпо этиш бўйин эгиш ҳолатини оқлайдими?!

  • Эй мусулмонлар: Албатта душманингиз биттадир!

  • Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегацияси Судан адвокатлар уюшмаси раиси ва уюшма раҳбарлари билан учрашди

  • Сурия Халқ кенгаши таркибининг президентлик тайинловлари билан тўлиқ шакллантирилиши — шаръий қоидабузарликлар ва сиёсий хавф-хатарлардир

  • Тўртинчи авлод урушлари ва Судан давлатининг босқичма-босқич емирилиши

  • Туркиянинг НАТО саммитига мезбонлик қилиши — Аллоҳга, Исломга ва мусулмонларга нисбатан хиёнатдир!

  • «Нефть эвазига озиқ-овқат»дан «нақд пул эвазига озиқланиш» сари! Яманда тизимли қашшоқликни ишлаб чиқиш учун кофирларнинг навбатдаги қуроли

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Нисо сурасининг 78 ва 79-оятларидаги яхшилик ва ёмонлик тушунчаси

Нисо сурасининг 78 ва 79-оятларидаги яхшилик ва ёмонлик тушунчаси

By htadmin
19.07.2026
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Нисо сурасининг 78 ва 79-оятларидаги الحسنة والسيئة яхшилик ва ёмонлик тушунчаси. Маҳмуд Сунқротга

Савол: Аллоҳга ҳамд-санолар бўлсин! Аллоҳнинг Расулига, у зотнинг оли байтига, саҳобаларига ва у зот дўст тутганларга салавоту саломлар бўлсин. Аммо кейин…

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Муҳтарам шайхимиз, Аллоҳ сизни Ўз ҳифзи-ҳимоясида қилсин ва паноҳида асрасин, фазлу карамини устингизда янада зиёда айлаб, сизни Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган амалларга муваффақ қилсин. Аллоҳ таолодан бизга тез фурсатда нусрат (ғалаба) ва тамкин(барқарор ғолибият) ато этишини ҳамда буни яқин орада сизнинг қўлларингиз билан (сиз орқали) амалга оширишини сўраймиз… Албатта, У бунинг Хожаси ва бунга Қодир бўлган Зотдир…

Аллоҳ таоло Ўзининг Улуғ Китоби, Нисо сурасининг 78 ва 79-оятларида шундай дейди:

﴿أَيْنَمَا تَكُونُوا يُدْرِكْكُمُ الْمَوْتُ وَلَوْ كُنْتُمْ فِي بُرُوجٍ مُشَيَّدَةٍ وَإِنْ تُصِبْهُمْ حَسَنَةٌ يَقُولُوا هَذِهِ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَإِنْ تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌ يَقُولُوا هَذِهِ مِنْ عِنْدِكَ قُلْ كُلٌّ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ فَمَالِ هَؤُلَاءِ الْقَوْمِ لَا يَكَادُونَ يَفْقَهُونَ حَدِيثاً* مَا أَصَابَكَ مِنْ حَسَنَةٍ فَمِنَ اللَّهِ وَمَا أَصَابَكَ مِنْ سَيِّئَةٍ فَمِنْ نَفْسِكَ وَأَرْسَلْنَاكَ لِلنَّاسِ رَسُولاً وَكَفَى بِاللَّهِ شَهِيداً﴾

Ундай бўлса, биринчи оятда баён қилинганидек, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлиги билан; иккинчи оятда баён қилинганидек, (фақатгина) яхшилик Аллоҳдан, ёмонлик эса инсоннинг ўзи томонидан эканлиги ҳақидаги ҳукмларни қандай қилиб бир-бирига мувофиқлаштириш мумкин? Ваҳоланки, биринчи оятнинг охирида ёмонлик ҳақида (Пайғамбарга қарата): “Бу сен туфайлидир”, деган кимсаларга: (Бу қавмга нима бўлдики, гапни умуман англамайдилар-а?) дея дакки берилган ва маломат қилинган бўлса? Сиздан бу борада қониқарли бир изоҳ беришингизни сўрайман. Чунки бир қанча ҳозирги шайхларнинг баъзи видеомаърузаларини кўриб чиққан бўлсам-да, улардан ўзим қидираётган жавобни топа олмадим. Уларнинг гаплари аксар ҳолларда умумий ва юзаки бўлиб, батафсил баён этилмаган. Аллоҳ сизни биз тарафдан энг гўзал мукофотлар билан тақдирласин…

Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокаатуҳ

Биринчидан: Эй биродарим, саволингизнинг мавзуси Аллоҳ таолонинг қуйидаги икки улуғ оятидаги сўзи (оятлари) ҳақидадир:

Биринчи оят (Нисо, 78-оят):

﴿وَإِنْ تُصِبْهُمْ حَسَنَةٌ يَقُولُوا هَذِهِ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَإِنْ تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌ يَقُولُوا هَذِهِ مِنْ عِنْدِكَ قُلْ كُلٌّ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ فَمَالِ هَؤُلَاءِ الْقَوْمِ لَا يَكَادُونَ يَفْقَهُونَ حَدِيثاً﴾

(Агар уларга (мунофиқларга) бирон яхшилик етса, «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдилар. Борди-ю бирон ёмонлик етиб қолса, «Бунга сен сабабсан», дейдилар. Айтинг: «Ҳамма нарса Аллоҳдандир». Нега бу қавм кишилари ҳеч гап англамайдилар-а?!)

Иккинчи оят (Нисо, 79-оят):

﴿مَا أَصَابَكَ مِنْ حَسَنَةٍ فَمِنَ اللَّهِ وَمَا أَصَابَكَ مِنْ سَيِّئَةٍ فَمِنْ نَفْسِكَ وَأَرْسَلْنَاكَ لِلنَّاسِ رَسُولاً وَكَفَى بِاللَّهِ شَهِيداً﴾

(Эй инсон), сенга етган ҳар қандай яхшилик фақат Аллоҳдандир. Сенга етган ҳар қандай ёмонлик эса ўзингнинг қилмишингдандир. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизни Биз одамларга пайғамбар қилиб юбордик. Бунга Аллоҳнинг ўзи етарли гувоҳдир.)

Биринчи оят яҳудийлар ва мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Гап шундаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кўчиб келганларида, улар: “Бу киши ва унинг саҳобалари ҳузуримизга келганидан бери меваларимиз ва экин-тикинларимизда доимий камчилик (баракасизлик) кўряпмиз”, дейишди. Улар ҳосилдаги етишмовчилик ва қурғоқчиликни (оятда келган “саййиат” (ёмонлик) сўзи билан атаб) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат беришарди.. Аммо экин ва меваларда мўл-кўлчилик ва серҳосиллик (оятда келган “ҳасанат” (яхшилик) бўлса, уни Аллоҳга нисбат бериб: “Бу Аллоҳнинг ҳузуридан”, дейишарди. Шунда ушбу ояти карима нозил бўлиб, экин ва мевалардаги ҳар қандай мўл-кўлчилик ҳам, уларга етадиган ҳар қандай қурғоқчилик ва камчилик ҳам — барча-барчаси Аллоҳдан эканини баён қилди. Сўнгра Аллоҳ таоло уларнинг жоҳиллигини очиб бериб, шундай деди: “Бу қавмга нима бўлдики, ҳеч гап англамайдилар-а?!..

Иккинчи оят эса инсонларнинг амалларига тегишлидир. Агар улардан бири хайрли иш қилса ва бунинг ортидан яхшилик, барака ҳамда тавфиқ (ҳасанат) топса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамд айтсин. Зеро, бу Аллоҳнинг унга кўрсатган фазлу карамидандир.. Агар у ёмонлик қилса ва бунинг оқибатида бирор озор кўрса ёки бошига бир мусибат (саййиат) тушса, билсинки, бу унинг ўз амалининг ёмонлиги туфайлидир. Бу худди Аллоҳ таоло бошқа бир оятда айтгани кабидир:

﴿وَمَا أَصَابَكُمْ مِنْ مُصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ﴾

“Сизларга қай бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган касб (гуноҳ) туфайлидир. Ва У кўпини авф қилиб юборур” (Шўро, 30-оят).

Бунинг замирида юксак ҳикматлар мужассамдир. Зеро, Азиз ва Ҳаким бўлган Аллоҳ мўминларнинг қалбидан шайтоннинг васвасаларини қувиб чиқариш учун иккинчи оятда масалага тўлиқ ойдинлик киритган. Чунки биринчи оят (экинлардаги) мўл-кўлчилик ва фаровонлик ҳам, қурғоқчилик ва баракасизлик ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан эканини англатади. Шу сабабли, шайтон инсонларнинг қалбига: “Сизларнинг ўз амалларингизда – хоҳ у яхши бўлсин ёки ёмон – ихтиёрингиз йўқдир, балки уларни қилишга мажбурсизлар (мажбурлангансизлар). Чунки сизнинг яхши амалингиз ҳам, ёмон амалингиз ҳам Аллоҳдандир, демак, улар учун сўроқ-савол қилинмайсизлар”, деб васваса қилиши мумкин эди. Шу боис, Аллоҳ таоло иккинчи оятни инсоннинг ўз ихтиёри билан қиладиган амалларига ўзи масъул эканини баён қилиш учун нозил қилди. Агар инсон яхшилик қилса ва бунинг эвазига унга дунё ёки охиратда бир яхшилик етса — бу Аллоҳ субҳанаҳунинг карами ва фазлидир. Агар ёмонлик қилса ва бунинг оқибатида унга дунё ёки охиратда бир мусибат ёки жазо етса — бу унинг ўзи қилган ёмонлиги сабаблидир.

Мана шу тарзда барча ишлар ўз ўрнига тушади (тўғри бўлади). Зеро, серҳосиллик ва қурғоқчилик, яъни ризқ — хоҳ у оз бўлсин, хоҳ кўп, хоҳ тўқчилик бўлсин, хоҳ қаҳатчилик – барчаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодандир.. Инсонга ўз ихтиёри билан қилган амалининг оқибати ўлароқ етадиган нарсаларга келсак: агар унга (амали эвазига) дунё ёки охиратда мукофот сифатида бир яхшилик етса, бу Аллоҳнинг фазли, карами ва раҳматидир (яъни Аллоҳдандир). Агар унга жазо ўлароқ дунё ёки охиратда бир ёмонлик (мусибат) етса, бу унинг ўзи қилган ёмонлиги сабаблидир (яъни ўзидандир).

Иккинчидан: Масала янада равшанроқ бўлиши учун қуйида сизга ушбу икки улуғ оят ҳақида баъзи тафсир китобларида келган маълумотларни нақл қиламан (келтираман):

  • Ибн Касир тафсирида шундай келган:

[Сўнгра Аллоҳ таоло:

﴿مَا أَصَابَكَ مِنْ حَسَنَةٍ فَمِنَ اللَّهِ﴾

 “Сенга етган ҳар бир яхшилик Аллоҳдандир“, деб айтди. Яъни, у Аллоҳнинг фазлу карами, инъоми, лутфи ва раҳмати биландир.

﴿وَمَا أَصَابَكُمْ مِنْ مُصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ﴾

“Сенга етган ҳар бир ёмонлик эса ўзингнинг нафсингдандир“, деган сўзининг маъноси эса, у сенинг ўз томонингдан ва ўз амалинг туфайлидир, худди Аллоҳ таоло бошқа бир оятда: “Сизларга қай бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган касб (гуноҳ) туфайлидир. Ва У кўпини авф қилиб юборур” (Шўро сураси, 30-оят), деб айтгани каби. Суддий, Ҳасан Басрий, Ибн Журайж ва Ибн Зайдлар оятдаги: “ўзингнинг нафсингдандир“ деган жумлани  “сенинг ўз гуноҳинг сабаблидир“, деб тафсир қилганлар.]

Қатода:

﴿مَا أَصَابَكَ مِنْ حَسَنَةٍ فَمِنَ اللهِ وَمَا أَصَابَكَ مِنْ سَيِّئَةٍ فَمِنْ نَفْسِكَ﴾

 “Сенга етган ҳар бир яхшилик Аллоҳдандир. Сенга етган ҳар бир ёмонлик эса ўзингнинг нафсингдандир” ояти ҳақида: “Эй Одам боласи, бу сенинг гуноҳинг туфайли берилган жазодир“, деди.  У яна шундай деди: Бизга зикр қилинишича, Аллоҳнинг Пайғамбари ﷺ: “Бирор кишига бир чўпнинг кириши (тирнаши), оёқ қоқилиши ёки томирнинг (безовта бўлиб) уриши каби нарсалар етса, албатта, бир гуноҳи сабабли етади. Ва ҳолбуки, Аллоҳ кечириб юборадиган гуноҳлар жуда ҳам кўпдир”, деб айтар эдилар. Қатода мурсал тарзда келтирган ушбу ривоят Саҳиҳ тўпламларда муттасил (ровийлари узлуксиз) ҳолда ҳам ривоят қилинган: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мўмин кишига бирор ғам-ташвиш, маҳзунлик, чарчоқ-машаққат етса, ҳаттоки унга бир тикан санчилса ҳам, албатта Аллоҳ ўша сабабли унинг хато-гуноҳларини кечиради (каффорат қилади)”].

  • Қуртубий тафсирида шундай келган:

﴿أَيْنَما تَكُونُوا يُدْرِكْكُمُ الْمَوْتُ وَلَوْ كُنْتُمْ فِي بُرُوجٍ مُشَيَّدَةٍ وَإِنْ تُصِبْهُمْ حَسَنَةٌ يَقُولُوا هذِهِ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَإِنْ تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌ يَقُولُوا هذِهِ مِنْ عِنْدِكَ قُلْ كُلٌّ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ فَمالِ هؤُلاءِ الْقَوْمِ لَا يَكادُونَ يَفْقَهُونَ حَدِيثاً﴾

(Қаерда бўлсангиз, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топиб олур. Агар уларга (мунофиқларга) бирон яхшилик етса, «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдилар. Борди-ю бирон ёмонлик етиб қолса, «Бунга сен сабабсан», дейдилар. Айтинг: «Ҳамма нарса Аллоҳдандир». Нега бу қавм кишилари ҳеч гап англамайдилар-а?!)

Аллоҳ таолонинг: “Агар уларга бир яхшилик етса: “Бу Аллоҳдан”, дейдилар” деган сўзининг маъноси, яъни агар мунофиқларга бирор мўл-кўлчилик ва серҳосиллик етса: “Бу Аллоҳдандир“, дейишади. “Агар уларга бир ёмонлик етса“, яъни бирор қурғоқчилик ва қаҳатчилик етса: “Бу сенинг ҳузурингдан (сен туфайли)дир“, дейишади. Бу билан улар: “Бизга бу мусибат сенинг шумлигинг ва саҳобаларинггнинг шумлиги (касофати) сабабли етди”, демоқчи бўлишади]…

Ва, албатта, у (ушбу оят) яҳудийлар ва мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Бунинг сабаби шундаки, Расулуллоҳ ﷺ Мадинага кўчиб келганларида, улар: “Бу киши ва унинг саҳобалари бизнинг ҳузуримизга келганидан бери меваларимиз ва экинзорларимизда мудом камайиш (баракасизлик) кўрмоқдамиз”, дейишди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Оятдаги “сенинг ҳузурингдан” деган сўзнинг маъноси — “сенинг ёмон тадбиринг (нотўғри бошқарувинг) сабабли” демакдир”, деб айтган. Шунингдек, “сенинг ҳузурингдан” сўзи “сенинг шумлигинг сабабли” деб ҳам тафсир қилинган, худди юқорида зикр қилганимиздек, яъни: “бизга етган мана шу бахтсизлик сенинг касофатинг туфайлидир” демоқчи бўлишган. Улар бу гапни хурофий равишда шумланиш мақсадида айтган эдилар. Аллоҳ таоло: “Айтинг: “Ҳаммаси Аллоҳдандир”, деб буюрди. Яъни, оғирлик ҳам, енгиллик-фаровонлик ҳам, ғалаба ҳам, мағлубият ҳам — ҳамма-ҳаммаси Аллоҳнинг ҳузуридан, яъни Унинг қазо ва қадари билан бўлади. “Бу қавмга нима бўлдики“, яъни мунофиқларга нима бўлдики, “ҳеч гап англамайдилар-а?!“, яъни уларнинг аҳволи нечукки, ҳар бир нарса фақат ва фақат Аллоҳнинг иродаси ва тақдири билан бўлишини тушуниб етмаяптилар?!

Умид қиламанки, мана шу – мавзуни тўлиқ англаш ва хулоса қилиш учун етарли бўлди. Аллоҳ Аъламу ва Аҳкам…

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта              04 сафар 1448ҳ

                                                                                        18 июль 2026м

TagsНисо сурасияхшилик ва ёмонлик тушунчаси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ўт очишни тўхтатиш битимидан манфатдор Сурия режимидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШдаги ҳодисалар ва уларнинг халқаро позицияга бўлган таъсири

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нетаняҳу Жўлон тепалигидан асло чиқиб кетмасликка аҳд қилди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/