| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      22.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Қустантиния фатҳи хотираси: рўёбга чиққан хушхабар ва келажакдаги хушхабарлар

  • Бир неча соат ичида бир триллион доллар буғланиб кетди!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йилги Бразилия сайловлари — Америка юзига тушган тарсаки

  • Барқарор турган жаҳон иқтисодиёти ёки тугаш арафасидаги бардошми? ХВЖнинг 2026 йил октябрь ойидаги ҳисоботи таҳлили

  • Судандаги ўлимнинг уч қаноти

  • АҚШдаги оралиқ сайловлар

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти: «Жамият унга ёрдам қўлини чўзишини кутмоқда» конференцияси

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Путиннинг ташрифи нимадан дарак беради?

Путиннинг ташрифи нимадан дарак беради?

By htadmin
04.06.2024
0
Share:

Матбуот баёноти

Путиннинг ташрифи нимадан дарак беради?

بسم الله الرحمن الرحيم

Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан РФ президенти Владимир Путин 26 май куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Ушбу ташриф Путиннинг янги муддатга сайланганидан сўнг Хитой ва Беларусдан кейинги учинчи хорижий ташрифи бўлди. Руслар жуда катта делегация – Путиннинг таъбири билан айтганда – деярли ҳукуматнинг ярми билан келди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 27 май куни бўлиб ўтди. Бу сафар ОАВнинг эътиборини тортган нарса – Мирзиёев ва Путиннинг ташриф бўйича белгиланган вақтдан ташқари ҳам яккама-якка мулоқот қилгани бўлди. Хабарларга кўра, улар тонгги соат учгача музокара ўтказган ва Мирзиеёв Путинни ўз уйига ҳам таклиф қилган. Ушбу ташрифга охирги вақтларда Америка бошлиқ Ғарбнинг Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон билан алоқалари жадаллашиб қолганидан Путин режими хавотирининг кучайгани сабаб бўлди, дейиш мумкин. Путин сайланиб олганидан сўнг Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб айнан Ўзбекистонга келгани ҳам, Россия учун Ўзбекистон ўта муҳим эканлигига далолат қилади. Президентларнинг яккама-якка мулоқоти белгиланган вақтдан ҳам ўтиб кетгани ва ҳатто Мирзиёев Путинни ўз уйига таклиф қилгани – гўё Ўзбекистон раҳбари ҳали ҳам Россияга содиқ эканлигини кўрсатиш учун қилинган кўринади. Ҳолбуки, Дэвид Кемэрон ташриф буюришидан бир кун олдин Мирзиёев таътилга чиққани сабабли у билан учраша олмаганди. Ёки аксинча, гарчи Путин катта дабдаба билан кутиб олиниб, ушбу ташриф тарихий бўлгани ва бунда жуда катта натижаларга эришилгани айтилаётган бўлса-да, Путиннинг Мирзиёев бошлиқ ҳукуматдан кўп ҳам кўнгли тўлмаётган бўлишининг эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Чунки, масалан, АЭС қурилиши 6 йилдан бери ўзбек ҳукумати тарафидан пайсалга солиб келинаётгани сабабли аввалги шартномани янгилаш учун шахсан Путиннинг ўзи келишга мажбур бўлди. Зеро, миллиардлаб долларга тушадиган АЭС қурилиши руслар учун нафақат иқтисодий, балки сиёсий жиҳатдан ҳам жуда муҳим саналади. Бироқ юртимиздаги аксар жамоат фаоллари АЭС қурилиши борасида ўз хавотирларини билдириб, бу Россияга қарамликни янада кучайтиришини айтиб келадилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон рус ҳукмронлиги остидаги КХШТ ва ЕОИИ ташкилотларига ҳозиргача аъзо бўлмай келяпти. Ва охирги пайтларда рус пропагандачилари томонидан Ўзбекистонга турли таҳдидли баёнотлар ҳам янгради.

Бошқа тарафдан, Россия Ўзбекистоннинг транспорт-логистика муаммоларини ҳал қилиб беришни ва энергетик эҳтиёжларини қондиришни ҳам ваъда қилмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг энг заиф жиҳати бўлмиш сув йўлларидан узилганлигини “Шимол-Жануб” халқаро транспорт коридори орқали ҳал қилишга қизиқтирмоқчи бўляпти. Энергетика соҳасида газ ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириш ҳам шулар жумласидан. Аввалига рус компаниялари юртимиздаги катта газ конларига эга чиқди, сўнгра давлат ширкатлари томонидан газ қазиб олиш йилдан-йилга қисқариб борди. Бундан икки йил олдинги куз-қиш мавсумида энергетик кризис ниҳоят даражада чуқурлашиб кетганлиги боис ўзбек ҳукумати Россия билан газ битимини имзолашга мажбур бўлди. Мана энди газга бой бўлган юрт рус газига тобе бўлишга қараб кетмоқда. Шунингдек, Россиядан нефт ва нефт маҳсулотлари импорти ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда терроризм ва экстремизмга қарши кураш ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашга эътибор сўнгги вақтларда кучайиб қолди. Айниқса, Путин ташрифи олдидан ҳукумат томонидан турли антиисломий чора-тадбирларни ўтказиш кўпроқ кузатилди. Бу халқимизни Исломдан узоқлаштиришга қаратилган ишлар Ўзбекистонда изчиллик билан амалга оширилаётгани ҳақида Мирзиёевнинг Путин олдида ҳисобот бериши учун қилинганлигидан дарак беради.

Путиннинг юртимизга ифлос қадамларини босиши ҳар бир иймонли кишини хавотирга солиши аниқ. Чунки бу кофир мустамлакачи рус давлати Марказий Осиё ва Ўзбекистон мусулмонлари учун азалий душман. Мана шуларнинг худосиз-коммунист аждодлари юртимизга бостириб кириб, бойликларимизни талон-тарож қилишган, муслима аёлларни зўрлаб, ваҳшийларча қирғинлар содир этишган. Худди ҳозир Ислом даъватини етказаётган мусулмонларни террорист ва экстремист дея айблашга уринаётганидек, рус босқинига қарши курашган мард ота-боболаримизни халқимизга босмачи дея танитишган. Бугун эса гўё ҳеч нима бўлмагандек яна юртимизга бурниларини суқиб киришмоқда ва ўзларини хўжайинлардек тутишмоқда. Ўзбек ҳукумати ҳам тарихда бўлиб ўтган ишлардан ҳеч ибрат олмай, душманларимиз билан ош-қатиқ бўляпти. Уларни рози қилиш учун халқ ичидаги мард ва жасур ўғлонларни таъқиб остига олиб қамаяпти, ўз фуқаролари рус давлати ерларида хорлик ва қарамликка маҳкум қилинаётганини, ҳатто Украина урушига мажбурлаб жўнатилаётганини кўра-била туриб кўрмаганга оляпти, бойликларимизни текинга бериб юборяпти… Халқимиз орасида бу ишларга норозилик кучли эканига қарамай, ҳукумат рус хожасининг қош-қовоғига қараб иш тутяпти. Бундан Мирзиёевнинг халқни рози қилишимиз керак, дея бот-бот оғиз кўпиртириб гапириб келаётганлари қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмаслиги яна бир бор ўз исботини топяпти.

Мусулмон халқимизни Россияга ҳар соҳада қарам бўлиб қолишдан фақат бир нарса – Исломни ҳокимият тепасига олиб келишгина қутқаради. Зеро, русларнинг энг кучли тарафи деб ҳисобланадиган армияси, қуролли кучлари улар ўзлари даъво қилганидан анчагина заиф эканлиги Украина уруши фонида яққол кўриниб қолди. Ахир, бу Аллоҳнинг биз мусулмон бандаларига душманларимизнинг заифлигини кўрсатиб қўйиш билан мадад бераётганига далолат қилмайдими?! Ахир, бу аслида бизларга Аллоҳнинг нусрати эмасми?! Ҳеч шубҳа йўқки, ибрат оладиган одамлар учун бунда оят-аломатлар бордир! Аллоҳ таоло деди:

وَلَن يَجْعَلَ ٱللَّهُ لِلْكَـٰفِرِينَ عَلَى ٱلْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

– “Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”. (Нисо:141)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими

02.06.2024й

TagsПутиннинг ташрифи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Париж Суриядаги ярашув битими матни билан танишишни талаб қилмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

  • МАҚОЛАЛАР

    Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш Америка Хитой билан рақобатни тўхтатаётгани йўқ. Аксинча, Вашингтон Пекиннинг кучайишини ўз назоратида ушлаб туриш учун ҳарбий босим, иқтисодий чекловлар ва дипломатик ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: