| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Рамазонда ёпилган Ақсо Исломга бўлган глобал адоватнинг яққол башарасидир

Рамазонда ёпилган Ақсо Исломга бўлган глобал адоватнинг яққол башарасидир

By htadmin
18.03.2026
251
0
Share:

Рамазонда ёпилган Ақсо Исломга бўлган глобал адоватнинг яққол башарасидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Муборак Рамазон ойи кириб келиши бутун Ислом олами учун покланиш, нафс тарбияси ва Аллоҳга яқинлашиш палласи бўлса-да, 2026 йилнинг бу муқаддас кунлари Уммат қалбида оғир жароҳат ва изтироб билан бошланди. Инсоният тарихидаги энг қадимий ва муқаддас маскан, мусулмонларнинг илк қибласи ва Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺнинг Исро ва Меърож кечасидаги муборак манзиллари бўлмиш Масжидул Ақсо босқинчи сионистик режим томонидан намозхонлар учун буткул ёпиб қўйилди. Бу шунчаки сиёсий қарор ёки оддий хавфсизлик чораси эмас, балки кофирларнинг мусулмонларга, уларнинг динига ва муқаддасотларига бўлган азалий ва сохта ниқоблар остига яширилган нафратининг яққол ифодасидир. Бу икки миллиардлик Уммат эътиқоди, тарихи ва ғурурига нисбатан қилинган очиқдан-очиқ тажовуз ва халқаро миқёсдаги жиноятдир. Сионистик режим ҳар доимгидек ўз маккорлигини ишга солиб, ушбу мудҳиш қарорни “тартибсизликларнинг олдини олиш” ва “хавфсизликни таъминлаш” деган баҳоналар билан ниқоблашга уринмоқда. Ваҳоланки, асл мақсад – Исломга бўлган нафрат туфайли Қуддус шаҳрини мусулмонлардан холи қилиш, уни тўлиқ яҳудийлаштириш ва исломий қадриятларни бу ердан супуриб ташлашдир. Масжид атрофининг баланд темир тўсиқлар билан ўралиши, ҳар бир бурчакда қуролланган ва мусулмонларни кўришга кўзи бўлмаган ҳарбийларнинг туриши тинч аҳолига қарши диний терроризмнинг энг жирканч кўринишидир. Бундай вазиятда халқаро ҳуқуқ нормалари ва диний эркинликлар ҳақидаги баландпарвоз ваъдалар Фаластин тупроғига келганда ўз кучини йўқотиб, шунчаки қоғоздаги безакка айланиб қолгани, кофирларнинг адолати фақат ўзлари учун экани яна бир бор исботланди.

Ғарб демократия бошқаруви ва у яратган халқаро ташкилотларнинг бу ҳолатга нисбатан сукути ва бефарқлиги аслида Исломга бўлган глобал нафратнинг тизимли кўринишидир. Агар дунёнинг бирор чеккасида, хусусан, Ғарб давлатларида бирор ибодатхонага кичик бир зарар етса, “демократия посбонлари” оламни бошига кўтариб бонг урадилар. Бироқ Масжидул Ақсо каби Ислом рамзи бўлган маскан кишанланганда, мусулмонлар ўз уйларида намоз ўқишдан маҳрум этилганда, Ғарбнинг либерал қадриятлари бир зумда буғланиб кетади. Бу ерда капиталистик дунёнинг асл башараси – иккиюзламачилик ва мусулмонларни инсон ўрнида кўрмаслик кайфияти намоён бўлади. Капитализм учун муқаддасотларнинг заррача аҳамияти йўқ, унинг учун фақат геосиёсий манфаатлар биринчи ўринда туради. Сионистик режим Ғарб капитализмининг содиқ ити бўлгани сабабли, уларнинг ҳар қандай ваҳшийлиги “ўзини ҳимоя қилиш” деб оқланади. БМТ каби ташкилотларнинг таъсирсиз резолюциялари эса, шунчаки жамоатчилик фикрини алдаш учун ишлатиладиган воситадир. Бу тузум адолат ўрнатиш учун эмас, балки кофирларнинг тажовузкорлигини қонунийлаштириш ва мусулмонларнинг муқаддасотларини топташга замин яратиш учун хизмат қилади. Мана шу иккиюзламачи тузум остида яшаётган инсоният бугун Масжидул Ақсонинг ёпилишига шунчаки томошабин бўлиб турибди, чунки капиталистик нафрат адолат мезонларини аллақачон ютиб юборган.

Ақсо дарди билан яшаётган Ўзбекистон халқи учун бу фожиа бегона эмас, зеро маҳаллий воқелигимизда ҳам масжидларнинг турли баҳоналар билан ёпилиши ёки фаолияти чекланиши ижтимоий тармоқларда катта резонанс келтириб чиқармоқда. Халқимизнинг иймон-эътиқоди Масжидул Ақсо учун нақадар ёнса, ўз заминимиздаги ибодат уйларининг тақдири учун ҳам шунчалик куймоқда. Мусулмонлар учун масжид – бу жамиятнинг маънавий ўзагидир. Бироқ Ғарб дунёқараши ва Исломга бўлган тоқатсизлик таъсиридаги бошқарув ва тузум “хавфсизлик” ниқоби остида иймонли халқнинг эътиқодини чеклашга уриниши – бу Ақсодаги зулмнинг маҳаллий кўринишидек таассурот уйғотмоқда. Халқимизнинг позицияси аниқ: масжидлар – Аллоҳнинг уйи ва уларнинг эшиклари мўминлар учун доимо очиқ бўлиши шарт. Маҳаллий масъулларнинг масжидларни ёпишга бўлган ҳар қандай ҳаракати халқнинг режимга бўлган ишончига раҳна солади. Қуддусдаги зулмга нисбатан нафрат билан боқаётган Ўзбекистон мусулмонлари, ўз юртида ҳам ибодат масканлари-масжидларнинг дахлсизлигини талаб қилишга тўла ҳақлидирлар, чунки Исломнинг ҳар қандай шиорига қаратилган беписанд муносабат қаерда содир бўлмасин, у бир хил оғриқлидир.

Масжидул Ақсонинг ўрни-аҳамияти шу қадар юқорики, унинг тақдирига бефарқ бўлиш иймон заифлигидан далолат беради. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَىٰ بِعَبْدِهِ لَيْلًا مِّنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا ۚ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ

– “Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилиб қўйганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот Покдир”, (Исро:1) деб марҳамат қилган. Бу оят Ақсонинг фақат мусулмонлар учун эканини ва унинг атрофидаги тупроқлар илоҳий барака билан тўлиб-тошганини англатади. Пайғамбаримиз ﷺ эса: “Ибодат учун фақат учта масжидга махсус сафар қилинади: Масжидул Ҳаром, Менинг ушбу Масжидим ва Масжидул Ақсо”,  дея бу масканнинг муқаддаслигини белгилаб берганлар. Мана шундай улуғ мақомга эга бўлган масжиднинг Рамазонда ёпиб қўйилиши кофирларнинг мусулмонларни энг улуғ ажрлардан маҳрум қилишга бўлган ҳаракатидир. Ақсода ўқилган бир ракаат намознинг ажри бошқа жойдаги минглаб ракаат намозларга тенг эканини билган душманлар, мусулмонларни мана шу руҳий қувватдан маҳрум этиш орқали уларнинг иродасини синдирмоқчи бўладилар. Лекин улар битта нарсани унутишади: Масжидул Ақсо Умматнинг қалбида яшайдиган, ҳеч қандай қурол билан йўқ қилиб бўлмайдиган иймон машъалидир.

Тарих гувоҳлик берадики, Исломнинг адолати бошқаруви  ўрнатилган замонларда Қуддус дунёнинг энг тинч шаҳри бўлган. Ҳазрати Умар (р.а.) Қуддусни фатҳ қилганларида, бошқа дин вакилларининг ҳам ибодатхоналарини дахлсиз, деб эълон қилгандилар. Бироқ бугунги кофирларнинг нафрати чегара билмайди. Улар нафақат мусулмонларни, балки уларнинг тарихини ҳам йўқ қилмоқчи. Бугунги кундаги аҳволимиз – Умматнинг парчаланиб кетгани ва миллий чегаралар ичига қамалиб қолганимизнинг аччиқ мевасидир. Агар мусулмонларнинг бошини бириктирувчи ҳақиқий исломий қудрат бўлганида эди, кофирлар нафақат Ақсони ёпиш, балки буни ҳаёлларига келтиришга ҳам журъат қилиша олмасди. Улар бизнинг тарқоқлигимиздан ва раҳбарларимизнинг Ғарб манфаатларига боғланиб қолганидан фойдаланмоқдалар. Бу вазиятда демократиядан умид қилиш саробга ишониш билан баробардир. Зеро, Аллоҳ таоло:

وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ ۚ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا

– “Ҳақ келди, ботил эса йўқ бўлди. Албатта, ботил доимо йўқ бўлувчидир”, (Исро:81) деб ваъда берган. Бизнинг вазифамиз – мана шу Ҳақ ваъданинг воқега айлантириш учун замин яратиш ва капиталистик демократия тузумининг мусулмонларга қарши қаратилган ёлғон занжирларини парчалаб ташлашдир.

Масжидул Ақсонинг ёпилишига қарши энг кескин ва ягона ҳақиқий жавоб – бу Умматнинг исломий бошқарув, яъни Халифалик байроғи остида бирлашишидир. Биз ҳар бир муаммони Ғарб дунёқарашининг чириган ва иккиюзламачи мезонлари билан эмас, балки Исломнинг мукаммал мезони билан ўлчашни ўрганишимиз керак. Пайғамбаримиз ﷺ айтганларидек: “Мўминлар бир-бирларига меҳр-оқибатда худди битта жасад кабидирлар”. Агар Ақсо дарвозасига кофирлар томонидан қулф осилган бўлса, бутун дунё мусулмонлари бу оғриқни ўз танасида ҳис қилиши ва бу зулмга чек қўядиган сиёсий қалқон – Халифаликни тиклаш учун ҳаракатга келиши зарур. Зеро, Ақсонинг озодлиги Умматнинг Халифалик орқали келадиган озодлигидир. Қачонки мусулмонлар ўз иродасини, иймонини ва ҳарбий қудратини ягона Халифа раҳбарлигида бирлаштириб, Исломнинг адолатли тузумини ҳаётга татбиқ этсаларгина, мазлумларнинг муаммолари ечим топади ва босқинчилар муқаддас тупроқлардан супуриб ташланади. Ҳозир шундай буюк мақсадлар – Умматнинг сиёсий бирлигини тиклаш сари қадам ташлаш учун энг қулай фурсатдир. Дуоларимизда ва ҳаракатларимизда Ақсони ҳимоя қилувчи Халифалик давлатини тиклашни биринчи ўринга қўйиш ҳар бир мўминнинг иймоний бурчидир. Кофирларнинг нафрати ва қурол-яроғи қанчалик баланд бўлмасин, улар Халифаликнинг адолати ва қудрати олдида йўқ бўлишга маҳкумдир, чунки ҳақиқий нусрат-ғалаба фақат Аллоҳнинг ҳузуридандир. Мусулмонлар ўз илоҳий масъулиятини англаб, Халифалик атрофида жипслашган куни, Ақсога солинган кишанлар ўз-ўзидан парчаланиб кетади. Ва бу йўлда чекилган ҳар қандай заҳмат Аллоҳ ҳузурида бесамар кетмайди, иншаАллоҳ.

 

Салоҳиддин

18.03.2026й

TagsРамазонда ёпилган Ақсо
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий тушунчалар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АЁЛ ШАЪНИ: ДУНЁНИ ТИТРАТГАН НИДО ВА ТОПТАЛГАН ҲУҚУҚЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй тил бириктирувчилар, сизнинг мафкуравий абгорлигингиз ҳеч кимга сир бўлмай қолди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/